Халқ таълими вазирлиги


Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар


Download 195.73 Kb.
bet10/12
Sana23.01.2023
Hajmi195.73 Kb.
#1111903
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1 06 Марказий Осиё халклари тарихи

Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар

  1. Чор Россияси томонидан Туркистон ўлкасининг босиб олиниш сабабларини кўрсатинг.

  2. Нима учун Туркистон хонликлари чор Россияси босқини олдида ожиз қолдилар.

  3. Туркистонда мустамлака идора усулининг хусусиятларини очиб беринг.

  4. Туркистонда шахарлар бошқаруви қандай хусусиятга эга эди.

  5. Мустамлака идора усулининг миллий давлатчиликка кўрсатган салбий оқибатларини очиб беринг.

Тест саволлари:


1. Россия Ўрта Осиёни босиб олаётган пайтда Санкт Петербургга чақириб олинган М.Черняев ўрнига Ўрта Осиёга ким юборилган?
А) Крижановский Б) Скобелев
C) Н.Верёвкин Д) Романовский


2. Эржар яқинида бўлиб ўтган жангда русларга ким қўмондонлик қилган?
А) Крижановский Б) Скобелев C)Н.Верёвкин Д) Романовский


3. Эржар яқинидаги жангдан сўнг руслар томонидан қаер босиб олинди?
А) Балх Б) ўратепа
C) Хўжанд Д) Жиззах


4. 1866 йилнинг 12 октябрида рус қўшинлари қаерга ҳужум бошлади?
А) Балх Б) ўратепа
C) Хўжанд Д) ЖиззахЎзбек халкининг ЭТНИК шаклланиши

6-МАВЗУ: Марказий Осиё мамлакатлари тараққиёт йўли (1991-2015 йй)


PЕЖА:
1. Қозоғистон.
2. Қирғизистон.
3. Туркманистон.
4. Тожикистон.

Марказий Осиё республикалари СССРнинг Европа қисмидаги ва Кавказорти республикаларидан этник, ижтимоий-иқтисодий ва мафкуравий-сиёсийжиҳатдан катта фарқ қиларди. Улардаги турмуш даражасининг бошқа иттифоқдошларига нисбатан пацлиги ва аҳоли ўсишининг юқорилиги конформизм (бефарқлик, лоқайдлик)нинг ҳукмрон боМишига халақит беролмас эди. Улардаги саноат қолоқроқ ва тарқоқроқ эди. Якка ҳокимлик (монокултура)га асосланган қишлоқ хўжалиги иттифоқ маркази учун хомашё тайёрлаб беришга мослаштирилган эди. Ислом дини ва уруғ-аймоқчилик таъсири кучлилигича қолди. Кўп асрлик маданият ва миллий ўзликни англашга аввал Чор Россияси, сўнгра Совет муцабид тузуми амалга оширган оммавий қатағонлар, ёзувнинг ўзгартирилиши ва этник чегараларнинг ёпилиши ёрдамида мисли кўрилмаган даражада зарар етказилди.


Ўхшаш тақдирлар ва советча «тенглаштиришга» қарамасдан, 80-йилларда бу республикалардаги аҳвол турлича эди ва уларнинг тараққиёт ё`ли ҳам бирбиридан кескин фарқ қиларди. Тожикистонда «реал сотсиализм»ни сақлаб қолишга уринишдан тортиб, қирғизицонда либерал-демократик ислоҳотларнинг ўтказилишигача, Ўзбекицонда бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш усулидан тортиб, Қозоғистонда «бошқариладиган демократия» орқали иқтисодиётни эркинлаштиришгача ва Туркманицонда миллий-тоталитар тузумнинг барпо этилишигача бўлган ё`лларни кўриш мумкин. Вақтинча иқтисодиёт самарадорлигининг етарли эмаслиги, аҳоли турмуш даражасининг ривожланган давлатларга нисбатан пацлиги ва янги давлатчиликни шакллантириш қийинчиликларидан фойдаланиб қолмоқчи бўлган, муцақил тараққиётни кўролмаган тажовузкор, ҳокимиятпарац кучлар Тожикистон, Ўзбекицон ва қирғизицонда агрессив ислом фундаментализми ва экцремизми ҳамда халқаро терроризмнинг концитутсиявий тузумга қарши фаоллашувига сабаб бўлди.
Қозоғистон Республикаси Марказий Осиёнинг ҳудуд жиҳатидан энг йирик республикаси — Қозоғистонда учта уруғ иттифоқи — жузларга бўлинишни ё`қотмаган қозоқлар аҳолининг 40 фоизини ташкил этади. Асосан республика шимолида яшовчи руслар ҳам аҳолининг 40 фоизини, украинлар, немислар, ўзбеклар, қирғизлар, татарлар, уйғурлар қолган 20 фоизини ташкил этади.
1986-йилда Олмаотада иттифоқ маркази кўрсатмасига кўра республика ва компартия раҳбариятининг ўзгаришига қарши оммавий норозилик қозоқларда миллий ўзликни англаш тикланишининг чўққиси бўлди. Норозилик қатнашчиларининг шафқатсиз жазоланиши кўпчиликнинг ғазабини қўзғатди. Шу билан бирга, Қозоғистонҳудудида ядро синовлари ўтказилиши ва уларнинг оқибатларига қарши ҳаракат кучая бошлади. қозоқ аҳоли ичида қозоқ тилининг илгариги мавқеи ва ёзувининг тикланиши, қозоқ халқи тарихи, маданияти ва динининг ўрганилиши ва тикланиши тўғрисидаги талаблар оммавийлашди.
1989-йил баҳоридаги СССРХалқ депутатлари сездида қатнашган республика вакиллари совет тузумини сақлаб қолиш тарафдорларидан иборат эди. Кузда Олий Совет қозоқ тилини давлат тили, рус тилини миллатлараро сўзлашув тили, деб эълон қилди.
Компартия раҳбари Н. Назарбоев республика кўп миллатли жамияти бирлигини ва Горбачёвнинг СССРни сақлаб қолишга уринишларини қўллаб-қувватлади. Олий Совет 1990-йил баҳорида уни Президент этиб сайлади, октабрда эса, қаршиликларга қарамай, Қозоғистон суверенитетини эълон қилди. Ҳукумат 70 фоизи иттифоқ маркази ихтиёрида бўлган барча захираларни республика мулкига айлантира бошлади. Москвадаги авгуц тўнтаришини (хунтасини) республика раҳбарияти жимлик билан кутиб олди, сўнгра ҳукумат амалда тарқалиб кетган компартия мулкини миллийлаштирди.
қозоқ ва рус халқларини ҳамжиҳатликка ва Россия билан яқин алоқаларни сақлабқолишга чақирган Назарбоев 1991-йил охиридаги умумхалқ сайловларида яна Президент этиб сайланди. Аммо Олий Совет Қозоғистон муцақиллиги тўғрисида ҳаммадан кейин — 1991-йил 16-декабрда декларатсия қабул қилди.
Давлатчилик шаклланиши учун бир неча йил керак бўлди. 1993-йил бошларида Олий Совет қабул қилган Қозоғистон Республикаси Концитутсиясида президентга кенг ваколатлар берилиши ва концитутсион суд ташкил қилиниши белгиланган эди. Аммо унда аҳолининг миллий тавофутлари, ислоҳотлар келажаги ҳисобга олинмади ва совет (кенгашлар) тизими сақлабқолинди. 1993-йилнинг охиридаёқ Назарбоев бошчилигидаги раҳбарият бу концитутсион тизимнинг 313янги муаммоларини ҳал этиш учун етарли эмаслигини фаҳмлаб етди.
Советларнинг ўз-ўзидан тарқалиб кетишига 1993-йил кузида Россияда рўй берган воқеалар туртки бўлди. Қозоғистонда советларнинг тарқалиб кетишига ҳеч ким қарши чиқмади — «тинчгина давлат тўнтариши» рўй берди.
1994-йил март ойидаги янги қонун чиқарувчи орган сайловлари уруғ-аймоқлар ва гуруҳлар томонидан қонунларнинг қўпол бузилиши билан ўтдики, концитутсион суд тергов ўтказгандан сўнг бу сайловларни ҳақиқий эмас деб ҳисоблади. Президент сайланган депутатларни тарқатишга мажбур бўлди ва қонун чиқарувчи ҳокимият вақтинча унинг қўлига ўтди.
Концитутсия ва парламентнинг янгиланишигача сиёсий барқарорликни сақлабқолиш учун Қозоғистон халқлари Ассамблеяси қарорларига кўра ўтказилган референдум президент ваколатини 2000-йилгача узайтирди. Концитутсияга кўра, умумхалқ сайловларида сайланадиган кенг ваколатларга эга бўлган президент ижро этувчи ҳокимиятни бошқаради, қонун чиқарувчи ҳокимият эса сенат ва мажлисдан иборат икки палатали парламентга тегишлидир.
1995-йилнинг охирида ҳукумат томонидан сенатга кўрсатилган номзодларнинг билвосита ва муқобилсиз сайловлари ҳамда орасида мухолифат вакиллари бўлмаган мажлисга кўрсатилган кўп сонли номзодлар ўртасида кескин кураш билан умумхалқ сайловлари бўлиб ўтди.
Президент ва унинг тарафдорлари, оммавий ахборот воситалари ва ҳар икки йилда бир марта сайланадиган парламент депутатларининг бир қисми уруғ- аймоқлар ва гуруҳларнинг иғволарига қаршилик қилиб, коррупсияга қарши курашиб ва радикал-миллий қозоқлар ва руслар ҳамда исломий танқидчиларнинг ё`лини тўсиб қўйган ҳолда сайловларни тўла бошқариб борди. Кўп миллатли жамиятни бирлаштириш учун президент қошида маслаҳат-машварат органи — Қозоғистон халқлари Ассамблеяси тузилди.
Президент ташаббуси билан 1997-йилда, қозоқ-рус бирлигини муцаҳкамлаш ва энг кучли жуз таъсирини сусайтириш мақсадида, пойтахт мамлакатнинг жануби-шарқий бурчагидажойлашган Олмаотадан кўпчилик аҳолиси руслардан иборат бўлган ва энг муҳим индуцриал-аграр минтақада жойлашган Оцона шаҳрига кўчирилди.
2000-йилда қабул қилинган қонун президентга муддати тугагандан сўнг ҳам собиқ президент сифатида ҳукумат сиёсатига аралашишга тўла имкон берди.
Назарбоев томонидан 15—20 йилга мўлжалланган самарали ижтимоий ё`налтирилган бозор иқтисодиётини барпо этишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш қийинлиги ошкор бўлди. Табиий ресурсларни қайта ишловчи соҳалар уларни қазиб олувчи соҳаларга нисбатан орқада қолди, чунки саноатдаги деярли барча жиҳозлар эскирган эди. /алла етиштириш ва чорвачиликда машиналар ва замонавий технологиялар етишмас эди. Энг асосийси — иттифоқ буюртмалари ва инвецитсияларининг тўхтаб қолиши тарқоқ соҳалар шароитида саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг кескин пасайишига олиб келди, натижада 1991-йилдан то 1996-йилгача бўлган даврда Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 31 фоизга қисқарди.
Саноат маҳсулотлари ва, ҳатто, озиқ-овқат етишмас эди. Меҳнаткашларнинг асосий қисми ишсиз қолди. Инфлатсия тез ўса бошлади. қиш пайтида уйлар иситилмас, корхоналар тўхтаб қоларди. Ем ё`қлигидан қорамол қирилиб кетди. Шунда иқтисодий ислоҳотлар Миллий кенгаши тузилди. Ҳиссадорлик жамиятларига айлантирилаётган корхоналар аксияларининг 50 фоизи аввалига давлат ихтиёрида қолди. Бу корхоналарда ишлаб чиқариш самарадорлиги ошгандан кейин бу аксиялар сотиларди. Ерни мулк сифатида эмас, балки узоқ муддатли ижарага бериш маъқулроқ, деб топилди. Жиноятчиликка, айниқса, коррупсияга қарши кураш кучайтирилди. Монополияга қарши қонунлар қабул қилинди.
1994-йилдан Қозоғистон валутаси — тенге муомалага кирди. Аммо нархнаво ўсиши давом этди ва тенгени муцаҳкамлаш учун ХВФ дан ёрдам олинди. Хорижий компанияларга мамлакат табиий ресурсларини ишлаб чиқариш учун литсензиялар берилди, улар иштирокида нефт ва газ қазиб олиш ва Каспий орқали Европага ҳамда Хитойга қувурлар ётқизиш учун қудратли корпоратсиялар барпо этила бошланди.
1996—1998-йилларда хусусийлаштириш давом этиши натижасида хусусий сектор анча ўсди. Давлат ихтиёрида илгариги мулкнинг атиги 16,1 фоизи қолди, уларнинг ҳам 45 фоизи хорижий компаниялар қўлига ўтди.
Бир неча миллиард доллар инвецитсия жалб этилди, инфлатсия пасайди ва 1996—1997-йиллардан бошлаб ишлаб чиқариш ўса бошлади. Шу билан бирга иқтисодиётда хусусий сектор афзаллиги муцаҳкамланди, у аср охирига келиб Қозоғистон ялпи маҳсулотининг 75 фоизини ишлаб чиқара бошлади. Россиядаги 1998-йил инқирозига боғлиққийинчиликларга қарамасдан, нефт ва бошқа қимматбаҳо хомашёни сотишдан келган даромадлар ҳиссадорликнинг ошиши, ишлаб чиқариш ва ялпи ички маҳсулот ўсишига ёрдам берди.
Ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ё`лларини излаш фаоллашмоқда. Мулкдорлар янги синфини шакллантириш, бандликни ва ночор оилаларга ёрдамни кучайтиришдан ташқари, ҳукумат аҳоли демографик таркибини қозоқлар фойдасига ҳал қилишга уринмоқда. Туғилишнинг ниҳоятда кўплиги, қўшни мамлакатлардаги қозоқлар бир қисмининг кўчиб келиши, русларнинг эмигратсияси туфайли қозоқлар улуши тобора ошиб бормоқда. Русларнинг кўчиб кетишини ҳукумат рағбатлантираётгани ё`қ, аммо бошқарувнинг «қозоқлашиб» бориши ва қозоқ маданиятининг уцунлиги уларни Россия Федератсиясига кўчиб кетишга мажбур қилмоқда.Ҳукумат қозоқларнинг бутун мамлакат бўйлаб тарқалишига катта эътибор бермоқда. Аср охирида қозоқлар аллақачон аҳолининг ярмини ташкил этди.
Қозоғистоннинг халқаро хавфсизлиги ва ядро қуролини тарқатмаслик шартномасига қўшилиши кафолати билан Қозоғистонга СССРдан мерос қолган ракета-ядро қуролининг Россия Федератсиясида зарарсизлантирилиши тўғрисида келишиб олинди. Байконур космодромининг Россия Федератсияси томонидан ижарага олиниши ва ундан фойдаланишнинг хавфсизлик шартлари ишлаб чиқилган. Қозоғистон МДҲни муцаҳкамлашни фаол қўллаб-қувватлайди ва энг муҳим савдо шериклари Россия Федератсияси ҳамда Белоруссия билан божхона иттифоқи, қўшни Марказий Осиё республикалари билан иқтисодий интегратсия тўғрисида шартнома тузди. У МДҲ давлатлари бир қисми билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилади ва ўз қуролли кучларини вужудга келтирди.
Назарбоевнинг «кўп ё`налишли ташқи сиёсати» МДҲ доирасидан ҳам ташқарига чиқди. Қозоғистон Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари ҳамда Туркия, Эрон, Япония ва Малайзияга ўз хомашёсини бериш, улардан кредитлар, инвецитсия ва юксак технологияларни келтириш ё`ли билан ҳамкорлик қилади. У 10 та Осиё мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлиги (МОҲ) да иштирок этади. Қозоғистон ЙЕХҲТ аъзоси, НАТО билан ҳамкорлик қилади, Шанхай Ҳамкорлик Тошкилоти (ШҲТ)нинг аъзосидир. Кенг ва кўп томонлама алоқалар ислоҳотлар ва иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш, жумладан, ислом фундаментализмининг таҳдидини бартараф этишга итнкон беради. Ўзбекицон биЖан абадий дўцлик тўғрисида шартнома имзолаган. қўшничилик алоқалари кучаймоқда.
Ҳозирги вақтда Қозоғистон аграр-индуцриал мамлакат бўлиб, 2006-йилда ЯИМ 77,9 млрд долларга етди ва аҳоли жон бошига 5120 долларни ташкил этади. Нефт ва нефт маҳсулотлари, рангли ва қора металл, руда, ғаллани экспорт қилади. Темир руда захиралари бўйича дунёда 8-ўринда туради. Дунёда мис экспорти бўйича етакчи ўринлардан бирида туради. /алла етиштиришда МДҲ мамлакатлари ичида учинчи ўринни эгаллайди.
қирғизицон Республикаси Марказий Осиё республикалари ичида энг кичиги — тоғли қирғизицон иттифоқ марказига бўйсундирилган саноатга эга бўлиб, марказ дотатсияси республика буджетининг 60 фоизини қоплар эди. Аҳолининг 53 фоиздан камроғи қирғизлар, руслар — 21 фоиз, ўзбеклар — 13 фоизни ташкил этар, бошқа туркийзабон халқлар, украинлар, немислар ициқомат қиларди. Мамлакатда кўпчиликни ташкил этган шимолий ва жанубий қирғизлар ўртасида рақиблик, шунингдек, жанубда қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида ҳам рақобат бор эди. Саноатда рус мутахассислари асосий рол ўйнарди.
Россиянинг марказий шаҳарларида ўқиш давомида либерализмга мойиллик орттирган қирғиз мутахассисларининг таъсири ва сайловчилар Ассотсиатсияси ҳаракатлари туфайли СССР Халқ депутатлари сездига юборилган делегатлар ичида совет тузумини сақлабқолиш тарафдорлари қўшни республикалардагига нисбатан кўп эмас эди. 1990-йилда эса қирғизицон жанубидаги ўзбекларва қирғизлар ўртасидаги тўқнашувларни бартараф эта олмагани ва миллий-либерал ва миллий-демократик руҳдаги ўнлаб партия ва гуруҳларнинг пайдо бўлиши сабабли коммуницик партия ўз мавқейини ё`қотди. Юз минглаб кишиларни бирлаштирган «қирғизицон» демократик ҳаракати мамлакат суверенитети ва бозор ислоҳотларига даъват этди. Унинг таъсирида Олий Кенгаш 1990-йил декабрида суверенитет декларатсиясини қабул қилди ва СССРни конфедератсияга айлантиришга овоз берди.
Москвада ғалаба қозонган Демократик Россия билан якдил бўлган миллий-либерал ва демократлар талабига кўра, Олий Кенгаш қирғизицоннинг сиёсий суверенитетини эълон қилишга ва, ҳатто, компартияни тақиқлашга мажбур бўлди. 1991-йил октабрдаги умумхалқ сайловларида либерал-демократ, академик А. Акаев мамлакат президенти этиб сайланди. У «ўтмиш билан баҳслашмасдан олға юриш»га даъват этди.
қирғизицонда давлатчиликнинг шаклланиши либерал-демократик партия ва гуруҳлар ўртасидаги келишмовчиликлар, Акаевнинг ўз «жамоа»си ё`қлиги илгариги «номенклатура» ва яқинда тикланган компартиянинг ислоҳотларга шафқатсиз қаршилик кўрсатиши ҳамда уруғ-аймоқлар ўртасидаги рақиблик, ҳокимиятнинг суиицеъмол қилиниши ва коррупсия шароитида кучайган миллатлараро можаролар таъсирида мураккаблашган эди.
Аммо баъзи республикалар учун анъанавий бўлган конформицик (лоқайдлик, бефарқлик) руҳдаги аҳолининг овоз бериши оқибатида 1992-йил кузидаги Олий Кенгаш сайловларида ислоҳот душманлари — собиқ совет-коммуниц арбоблар ва турли уруғларнинг раҳбарлари кўпчилик овозга эга бўлишди. қайта тикланган компартия қасд олишга ҳаракат қилди. Ортга қайтиш хавфи туғилди.

Download 195.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling