Халқаро капиталлар ҳаракатида ТМКларнинг ўрни ТМКларнинг хориждаги фаолиятини намоён этувчи қуйидаги кўрсаткичлар катта аҳамиятга эга:
компаниянинг умумий активларида хорижий активларнинг улуши,
умумий савдо ҳажмида хориждаги йиллик савдо ҳажмининг улуши,
умумий ишловчилар сонида хориждаги компанияларда банд бўлганларнинг улуши.
Энг йирик юзликка кирувчи ТМКлар учун характерли хусусиятлар қуйидагилардир:
келиб чиқиш нуқтаи назаридан энг йирик гуруҳни ташкил қилувчи ТМКлар АҚШга тегишли бўлиб (100 тадан 32 таси), улар ҳиссасига хорижий инвестицияларнинг асосий қисми тўғри келади;
тез ўсаётган гуруҳ - бу япон ТМКлари ҳисобланади, улар электроника соҳасида етакчилик қилишади,
Европа ТМКлари химия ва фармацевтика саноатида сезиларли ўрин эгаллашади;
тармоқлар бўйича юқори кўрсаткичга химия ва фармацевтика соҳасидаги ТМКлар, кейин озиқ-овқат ва электроника соҳасидаги фирмалар тўғри келади.
Ўзбекистон халқаро капиталлар миграцияси жараёнида Республикамизда хорижий инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзларнинг кенг қамровли тизими шакллантирилган. Бу тизим «Хорижий инвестициялар тўғрисида»ги, «Инвестицион фаолият тўғрисида»ги, «Хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолати ва чоралари тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозорида хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» қонунларга асосланган. Ушбу қонунлар хорижий инвесторларнинг тенг ҳуқуқли ва адолатли шарт-шароитда фаолият олиб боришини таъминлайди. Бундан ташқари, хорижий инвестицияли корхоналар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида солиқ имтиёзлари ва преференцияларни ўз ичига олувчи қўшимча чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилган. Умуман, хорижий инвесторларга бериладиган асосий кафолатларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати қуйидагилардан иборат: Умуман, хорижий инвесторларга бериладиган асосий кафолатларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |