Халқаро молия бозорида инқирозлар Режа: 1.Халқаро молия бозори инқирозлари тушунчаси 2.Халқаро молия бозори инқирозлари таснифи 3.Халқаро инқирозлар қисқача тарихи 4.Молиявий инқирозларни Халқаро молия бозори инқирозлар тушунчаси Инқироз тушунчаси (юнончадан синов, бурилиш дақиқаси) – жараёндаги бузилиш, кўп ҳолларда салбий оқибатлар, характерга олиб келувчи вазият тушунилади. Инқирозни қуйидаги ҳоллардаги вазиятларга: - жараён олиб бориш натижасида моддий ёки маънавий зарар кўриш;
- дастлабки моделда иш олиб бориш даражаси имкониятсизлиги;
- тезкор қарор қабул қилиш талаби;
- янгиланиш имкони юзага келиш вазиятларида акс этади.
Халқаро молия бозори инқирозлар тушунчаси Юқоридаги характеристикалар халқаро молия бозорида юзага келувчи инқирозларни таъриф этишга мос келади. Улар хўжалик юритувчи иқтисодий субъектларнинг молиявий зарари, йўқотишлари, инқирозга қарши зудлик қарор қабул қилиш, молия-валюта ва банк-кредит соҳаларида ўзгаришларни киритиш (реформа), халқаро молия-валюта муносабатлари тизими трансформацияси билан узвий боғлиқ. “Халқаро молия бозори инқирозлари” термини ХМБ шаклланиши, функцияси табиий масштаб даражасида бузилиши, таянч функцияларини амалга оширишни қийинлаштиради. Халқаро молия бозори инқирозлар тушунчаси Халқаро молия бозорида инқироз юзага келиш бирламчи сабаблари: - Ташқи “шок” вазият юзага келиш натижасида мамлакат, минтақа молия бозорида валюта, молия тизими объектив шарт шароитлари жараённинг ишдан чиқиши
- Макроиқтисодий кўрсаткичлар талабларга жавоб бермаслиги
- Тўлов баланси жорий операциялари ҳисобида дефицит юзага келиши, натижада миллий валюта девальвацияси
- Халқаро заҳираларнинг паст ҳажми
- Давлат бюджетида юқори дефицит
- Халқаро қарзларнинг юқори қиймати, натижада қайта молиялаштириш етишмовчилиги
Do'stlaringiz bilan baham: |