Халқаро ташкилот
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш (ЭКОСОС)
Download 24.6 Kb.
|
халкаро
- Bu sahifa navigatsiya:
- Васийлик бўйича Кенгаш
- БМТ Котибияти
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш (ЭКОСОС) халқаро иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорлик масалаларига доир фаолиятни олиб боради. ЭКОСОС 54 аъзодан иборат бўлиб, улар Бош Ассамблея томонидан уч муддатга сайланадилар ва ҳар йили ваколатлари тугаган 18 аъзонинг ўрнига янгилари сайлаб борилади.
ЭКОСОС БМТ Уставидан келиб чиққан ҳолда давлатлар ўртасида иқтисодий илмий-техникавий ҳамкорликни таъминлаш, уни мувофиқлаштириш йўлида самарали иш олиб бориши, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этиши ва давлатлар иқтисодий хавфсизлигини кафолатловчи институтлар ва механизмлар ишлаб чиқиши лозим. Васийлик бўйича Кенгаш — бу унинг оталиғидаги ҳудудларда хукмронлик қилиш ҳуқуқига эга ва мажбуриятларни бажарилишини назорат қилувчи БМТ органидир. Ҳозирги кунда унинг беш аъзоси (АКСҲ, Англия, Россия, Франсия, Хитой) бор. Кенгаш ҳар йили Нью-Йоркда бир сессия ўтказади. АКСҲ бошқарувида бўлган дастлабки икки ҳудуддан фақат биттаси — Тинч океани ороллари (Микронезия) қолди. БМТ Котибияти Бош Котиб ва ташкилотга лозим миқдордаги ходимдан иборатдир. Ушбу орган БМТнинг бошқа органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг ҳаётга тадбиқ этилишини таъминлайди ва БМТ асосий ва ёрдамчи органларига конференциявий ва бошқа хизматлар кўрсатади. Ҳозирги кунда БМТнинг 17 та ихтисослашган муассасалари мавжуд. Уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: •биринчи, ижтимоий мазмундаги ташкилотлар (Халқаро меҳнат ташкилоти - МОТ, Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти - ВОЗ); •иккинчи, маданий ва гуманитар мазмундаги ташкилотлари (Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкитоти – ЮНЕСКО, Бутун Жахон интелектуал мулк ташкилоти – БИМТ) •учинчи, иқтисодий ташкилот (Саноат тараққиёти бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти - ЮНИДО); • тўртинчи, молиявий ташкилотлар (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки – ХТТБ, Халқаро валюта жамғармаси – ХВЖ, Халқаро тараққиёт ассоциацияси ХТА, Халқаро молия корпорацияси – ХМК, Инвестициялар кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик - ИККА); •бешинчи, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотлар (Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – ФАО, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси - ИФАД); •олтинчи, транспорт ва алоқа соҳасидаги ташкилотлар (Халқаро Фуқаро авиацияси ташкилоти - ИКАО, Халқаро денгиз ташкилоти - ИМО, Жаҳон почта иттифоқи – ЖПИ, Халқаро элекрт алоқаси иттифоқи - МЭС); • еттинчи, метереология соҳасидаги ташкилот (Жахон метереология ташкилоти - ЖМТ). Download 24.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling