Гуруҳ доирасидаги зарарлар қадрсизланишга ишора қилиши мумкин ва у жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларда тан олиниши лозим. БҲХС 12 «Фойда солиқлари»да гуруҳ доирасидаги операциялардан олинган фойда ва кўрилган зарарлар ҳисобдан чиқарилиши натижасида юзага келган вақтдаги фарқлар кўриб чиқилади. Гуруҳ доирасидаги зарарлар қадрсизланишга ишора қилиши мумкин ва у жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларда тан олиниши лозим. БҲХС 12 «Фойда солиқлари»да гуруҳ доирасидаги операциялардан олинган фойда ва кўрилган зарарлар ҳисобдан чиқарилиши натижасида юзага келган вақтдаги фарқлар кўриб чиқилади. Ягона ҳисоб сиёсати. Агар гуруҳ аъзоларидан бирортаси ўхшаш операциялар ёки ўхшаш вазиятлардаги ҳодисалар ҳисобини юритиш учун жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларда фойдаланадиган ҳисоб сиёсатидан фарқ қиладиган ҳисоб юритиш сиёсатини қўллаган бўлса, жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни тайёрлашда гуруҳ ҳисоб сиёсатига мувофиқликни кафолатлаш учун гуруҳ аъзосининг молиявий ҳисоботларига тегишли тузатишлар киритилиши лозим.
МҲХС 9да жамланадиган (консолидациялашадиган) шуъба тадбиркорлик субъектларида иштирок этиш улушларига татбиқ этилмайди. Агар потенциал овоз бериш ҳуқуқларига эга инструментлар тадбиркорлик субъектига ҳозирги вақтда шуъба тадбиркорлик субъектида
бевосита иштирок этиш улуши билан боғлиқ даромад олиш имконини бераётган бўлса, бундай инструментларга нисбатан МҲХС 9 талаблари қўлланилмайди. Бошқа барча ҳолларда шуъба тадбиркорлик субъектида потенциал овоз бериш ҳуқуқларига эга бўлган инструментлар ҳисоб юритишда МҲХС 9 га мувофиқ акс эттирилади.
Foydalanilgan adabiyotlar va saytlar ro’yxati: Foydalanilgan adabiyotlar va saytlar ro’yxati: - 1. www.arxiv.uz
- 2. www.aim.uz
- 3. www.ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |