Харажатларни мақбуллаштириш тўғрисида


Download 20.38 Kb.
Sana26.01.2023
Hajmi20.38 Kb.
#1123702
Bog'liq
buyruq


"Харажатларни
мақбуллаштириш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Д.Ж.Раматов бошчилигида ўтказилган йиғилишда берилган топширикларга асосан "Узбекистон темир йўллари" АЖнинг (кейинги ўринларда_Жамият) молиявий холатини яхшилаш, ойлик иш хақи миқдорини ошириш учун даромадларни кўпайтириш ва харажатларни 30 фоизга қисқартириш, иш ўринларини мақбуллаштириш мақсадида буюраман:
2022 йил 3 октябргача:
1. Жамият таркибидаги барча корхона ва ташкилот раҳбарларига:
- даромадини кўпайтириш, қўшимча даромад манбаларини аниклаш, чет корхоналар билан ишлаб даромадини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;
- жорий йилнинг IV чорак кутилаётган харажатларини таҳлил қилиб 30 фоизга қисқартириш буйича аниқ мақсадли натижавийликка асосланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;
- товар моддий захиралардан унумли фойдаланиш ва ноликвид захираларнинг тўпланиб қолишини олдини олиш буйича таклиф тайёрласин;
- корхона ва ташкилотлар томонидан самарасиз фойдаланаётган объектларни мунтазам равишда хатловдан ўтказилиб оммавий савдоларда сотиш бўйича таклифларни киритсин;
- амалдаги ишчи ходимлар сонини таҳлил қилиб, бажариладиган иш хажмига мувофиқ ходимлар сонини мақбуллаштириш бўйича Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш бошқармасига ўз таклифларини киритсин.
2. Жамият бошқарув раиси в.б. Х.Н. Хасилов бошчилигидаги мазкур буйруқнинг 1-иловасига мувофиқ доимий равишда ишловчи ёқилғи-энергетика ресурслар сарфини камайтириш буйича ишчи гyруҳ тузилсин.
Ишчи гyруҳнинг устувор вазифалар этиб қуйидагилар белгилансин:
- ёқилғи-энергетика ресурслари сарф харажатларини 30 фоизга қисқартириш бўйича чора-табдирлар режасини ишлаб чиқиб, бажарилишини назоратга олиш;
- кундузги ва тyнги вақтларда электр энергияси, қаттиқ ва суюк ёқилғи, ёқилғи-мойлаш материалларидан оқилона фойдаланиш;
- иситиш ва иситиш тизимларини табиий газдан каттик ёқилғига ўтказиш;
- ичимлик ва техник сувнинг керакли миқдоридан тўғри фойдаланиш, шунингдек, санитария-техник воситаларнинг соз ҳолати;
- йилнинг совук фаслларида иситиш тизимларининг соз ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш.
3. Жамият бошқарув раиси ўринбосари в.б. А.С. Камалов бошчилигида мазкур буйруқнинг 2-иловасига мувофиқ доимий равишда эксплуатация харажатларини камайтириш буйича ишчи гyруҳ тузилсин.
Ишчи гyруҳнинг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
- локомотив унумдорлигини, самарадорлигини ва суткалик ўртача босиб ўтилган масофасини ошириш, шунингдек, локомотивларнинг фойдали иш вактини кўпайтирищ ҳисобига унумдорлигини ошириш ҳамда ҳаракатда суткасига 14 соатдан кам бўлмаган муддатда фойдаланишни таъминлаш;
- станциянинг қабул қилиш-жўнатиш ва шохобча йўлларида манёвр ишлари самарадорлигини ошириб харажатларини қисқартириш;
- маънан эскирган кўп харажатли локомотивлардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича аник мақсадли натижавийликка асосланган чора - тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
- станция харажатлари, вагонларни юк ортиш ва тушириш ишларига тайёрлаш харажатларини камайтириш бўйича аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклиф киритиш;
-вагонлар айланмасини тезлаштириш, саралаш станцияларида транзит вагонларининг қайта ишлашда меъёридан ортиқ туриб қолиши, шунингдек, вагонларнинг ишчи паркини камайтириш устидан қатьий назорат ўрнатилишини таъминлаш;
- ташиш хажмига мувофиқ станциялардаги ходимлар сонини мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
4. Техник сиёсат бошқармаси (Шарифбоев), жамият таркибий бўлинмалари ва корхона рахбарлари ер солиқ юкини камайтириш мақсадида, бириктирилган ер участкаларини таҳлилини ўтказилсин, самарасиз ерларни чиқариб янгиланган кадастр хужжатларини 2022 йилнинг 1 декабрига қадар расмийлаштириш таъминлансин.
5. Жамият таркибидаги барча корхона ва саноат корхоналари, ижтимоий соҳа, акциядорлик жамиятлари биринчи раҳбарлари жорий йилнинг октябрь ойи якунига қадар ишлаб чиқилган чора-тадбирлар
натижасида иқтисод қилинадиган маблағларни аниқ ҳисоб-китобларга асосан ноябрь ойидан ойлик иш хақини оширишга йўналтириши бўйича Жамият бошқаруви раиси номига кафолат хати киритсин.
6. Жамият таркибидаги барча корхона ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарларининг юкоридаги топшириқларни бажарилиши бўйича масъул ҳисобланиб, ой якунларига кўра топшириқларни бажарилиши бўйича ҳисоботларни Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш бошқармасига киритиб борсин.
7. Иқтисодий тахлил ва прогнозлаш бошкармаси (Бабахалов) барча корхона ва ташкилотлар томонидан топшириқларни бажарилиши бўйича маълумотларни Жамият бошқаруви раисига тақдим этиб борсин.
8. Жамият бошқарув раиси ўринбосари в.б. М.К.Раджапов, Персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси (Тўхтаев) мазкур буйруқнинг 5-бандига асосан корхона раҳбарлари томонидан ёзилган кафолат хатининг натижадорлигига кўра корхона биринчи раҳбарларининг лавозимга лойиқлиги бўйича таклиф киритсин.
9. Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси (Бабахалов) тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан келишилган холда акциядорлик жамияти харажатларини мақбуллаштириш, даромадлар миқдори ва ишчи ходимлар ойлик маошларини мунтазам ошириб бориш максадида амалдаги тармок келишувига конунчиликда белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни ишлаб чиксин.
10. Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси (Бабахалов), Молия бошқармаси (Қодиров) Жамият таркибидаги корхоналарининг даромадларни кўпайтириш ва харажатларни қисқартириши натижасида ҳосил бўлган пул маблағлари ҳисобидан 2022 йилнинг ноябрь ойидан ойлик иш хақини 15 фоизга ошириш бўйича таклиф киритсин.
11. Ушбу буйруқнинг бажарилиш назоратини ўз зиммамда колдираман.


Бошқарув раиси Х.Н.Хасилов
Download 20.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling