Характер – (юнонча chaktir белги, нишон, хислат)


КАСБИЙ ФАОЛИЯТНИ ПСИХОЛОГИК БАҲОЛАШ ТЕСТИ


Download 40.53 Kb.
bet5/5
Sana18.06.2023
Hajmi40.53 Kb.
#1577108
1   2   3   4   5
Bog'liq
Характер халида тушунча

КАСБИЙ ФАОЛИЯТНИ ПСИХОЛОГИК БАҲОЛАШ ТЕСТИ
Сизга тавсия қилинаётган тест саволлари педагогик фаолиятнинг психологик диагностикасига бағишланган. Шунинг билан бирга, бу маълумотлар малакатимиздаги халқ таълими тизимини такомиллаштиришда мухим аҳамият касб этади.
Шахсий ва касбий сифатларингиз ҳақидаги маълумотлар.
Сиз учун қуйидаги жараёнлар фойдали бўлади:
- аттестацияга тайёрланиш кезида;
- шахсий — касбий сифатларни ривожалнтиришда ва ўз устингизда ишлашни такомиллаштиришда;
- ҳаёт — фаолиятингизни қандай ташкил килишни белгилаб берувчи ўзингизни «Мен» - концепция бўйича (ўзингиз ҳақингиздаги тасаввурни) баҳолашингизда.
Ушбу тажрибада иштирок этганиигиз учун сизга олдиндан уз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ҳар бир фикрга «ҲА» (плюс) ёки «ЙЎҚ» (минус) белгисини қўйиш билан жавоб беришингиз мумкин.
1. Танишларимнинг кўплари мени ёқтиришса керак, деб ўйлайман.
2. Камдан - кам ҳолларда гапим ишимга тўғри келмайди.
3. Кўпчилик одамлар ўзларига ўхшаш томонларини менда кўришса керак, деб ўйлайман.
4. Мен ўзимни баҳолашга ҳаракат қилганимда, энг аввало камчиликларимни кўраман.
5. Мен шахс сифатида одамларни ўзимга жал б қила оламан, деб ўйлайман.
6. Ўзимга мени ёқтирган одамнинг кўзи билан қараганимда, шахсий образим ҳақиқатдан қанчалик узоқдиги туфайли нохуш ҳислар туғилади.
1. Баъзан ўзини — ўзи аяшни гуноҳ эмас, деб ҳисоблайман.
2. Меннинг «МЕН»им ўзим учун ҳар доми қизиққарлидир.
3. Шахсий ҳаётимда менга ҳаддан зиёд қалбан яқин бўлган одамларим бўлган.
4. Ўзимни — ўзим ҳурмат қилишим учун ўз имкониятимни янада ишга солишим жоиз.
5. Ўзимни - ўзим жуда ёмон кўрган вактим бўлган ва у бир марта эмас.
6. Мен тўсатдан пайдо бўлган хоҳишимга тўла ишонаман.
7. Ўзим ҳам шахсиятимдаги кўп нарсаларни ўзгаришини истайман.
8. Мен учун шахсий «Мен»им алоҳида хислатларни ҳурматга савзовордек бўлиб туюлмайди.
9. Меннинг ҳаётимда ҳамма нарса орзу қилганимдек бўлишини сидқидилдан хоҳлайман.
10. Мен бировга таъна тошини ёғдиришдан кўра, энг аввало ўзимни айблайман.
11. Тўсатдан танишган одам учун кўпроқ ёқимли шахсдай туюламан.
12. Мен кўпинча ўз режаларимни ва хатти-ҳаракатларимни қўллаб - қувватлайман.
13. Шахсий заифликларим менда ғазаб туйғусига ўхшаш кечинмани уйғотади.
14. Мабодо мен руҳан икки киши бўлиб қолсам, у ҳолда ўзимнинг иккинчим билан қизиқарли суҳбат қилган бўлардим.
15. Ўзимнинг баъзи бир хисдатларим менга бегонадек бўлиб туюлади.
16. Кимнингдир шахсиятида менга ўхшаш томони борлигиниҳис қилолмайман.
17. Ўйлаган режамни амалга ошириш учун қобилиятим ва имкониятим етарли.
18. Мен кўпинча ўз устимдан кулмаган ҳолда ўзим билан ўзим ҳазиллашаман.
19. Инсоннинг шахсий ҳаётида қиладиган энг аклли иши - бу ўз такдирига ўзи тан беришидир.
20. Биринчи қарашда бегона одам менга қараганда ўзгалар хусусиятларини топганга ўхшайди.
21. Агар мен бирор ваъда қилган бўлсам, афсуеки, бу худди айтганимдай иш тутаман, деган сўз эмас.
22. Ўзимга нисбат муносабатимни дўстлик муносабати, деб атаса бўлади.
23. Шахсий камчиликларга мурувватлилик — бу табиий ҳоддир.
24. Севган одамим учун қизиқарли манба бўлишлик менинг қўлимдан келмайди.
25. Қалбимнинг тубвда мен билан қандайдир муддат фалокат юз бераётгандай туюлади.
26. Мен ўз танишларимнинг кўпчилигига ёқимтой бўлиб туюлсам керак.
27. Мени севадиган одамимнинг кўзи билан ўзимга қараш жуда ёқади.
28. Менда хоҳиш — истак пайдо бўлганда, аввало ўзимдан — ўзим «бу ақлданми?» деб сўрайман.
29. Баъзан менга шундай бўлиб туюладики, қандайдир донишманд руҳий дунёни кўра олганида эди, ўзимнинг қанчалик қашшоқ эканлигимни дарҳол англаган бўлар эдим.
30. Гоҳо ўзимдан — ўзим фахрланаман.
31. Мен ўзимни баҳолайман, десам бўлади.
32. Мен ҳақиқатдан нуфузли одам эканлигимга қалбимнинг туби билан ҳеч ишонгим келмайди.
33. Бегона одамларнинг ёрдамисиз мен кўп нарсаларни уддалай олмайман.
34. Баъзан мен ўзимни - ўзим тушуна. олмайман.
35. Мақсадга йўналганлик, иродавий сифат ва қувватнинг етарли эмаслиги менга жуда халал беради.
36. Бошқалар мени етарли даражада юқори баҳоласалар керак, деб ўйлайман.
37. Меннинг шахсимда қандайдир бошқаларни ўта ёқтирмаслик тўғрисига ўхшаш нимадир бор.
38. Кўпчилик танишларим мени унчалик жиддий одам деб қабул қилмайдилар.
39. Менда доимо қўзғатувчанлик ҳисси мавжуд бўлганлиги туфайли ўзимдан — ўзим қувонаман.
40. Мен ўзимни — ўзим ҳурмат қиламан, деб айта оламан.
41. Ҳатго менга салбий хислатлар ҳам бегона эмас.
42. Асосан, мен қандай мавжуд бўлсам, худди шу нарса мени қониктиради.
43. Мени бошқалар чинакамига сева олмасалар керак.
44. Менинг орзуларим ва режаларим ушалишига амалий ифода етишмайди.
45. Агар менинг руҳан иккинчи «Мен»им бўлганда эди, у мулоқотда мен учун энг зерикарли шерик бўлар эди.
46. Ўйлайманки, ҳар бир қандай аклли ва билимли инсон билан умумий тил топишса бўлади.
47. Мендаги руҳий кечинмалар, мен учун тушунарлидир.
48. Менинг ижобий фазилатларим нуқсонларимни ёпиб кетади.
49. Мени виждонсизликда айблайдиган одамлар топилмаса керак.
50. Менда кўнгилсизлик содир бўлса, ўзимга -ўзим «Қилмишинга яраша-да» деб айтаман.
51. Умуман мен ўз тақдиримга бефарқ эмасман деб айта оламан.
Жавоб варақаси 1- иловада берилган.
Натижалар таҳлили:
«ҲА» (-), «ЙЎҚ» (-) деб жавоб берилганидаї қатъий назар, жавобингизни калитга мослиги 1 бали олишингиз учун имкон беради.
1. Ўзимнинг «Мен»дан «Рози» ёки «Норози бўлиш интергал эдисси устуни. «ҲА»- 2, 5, 23, 27, 33, 42 46, 48, 52, 53, 57.
«ЙЎҚ»- 6, 9, 13, 14, 16, 18, 30, 35, 38, 39, 41, 4; 45, 49, 50, 56.
Натижалар таҳлили:
0-10 балл — Сиз кўпроқ ўз «Мен»ингиздан норозисиз.
11-20 балл — Сиз ўзингиз ҳақингизда жуда юқори фикрда эмассиз, шунингдек, ўзингазга ижобий муносабатингиз сакланган.
21-28 балл. Ўзингиз ҳакингизда жуда юқори фикрдасиз, ўз «Мен»ингиздан тўла розисиз, баъзан бу ҳолат ўзликка танқидий ендашмасликни ва уз атрофингиздагиларга қарпш қўйишни юзага келтирипш мумкин.
2. Ўзини — ўзи ҳурмат қилиш устуни.
«ҲА» - 2, 23, 53, 57.
«ЙЎҚ» - 8, 13, 25, 27, 31, 38, 39, 40, 41, 50.
0-5 балл — Сизда мустақилликка, шахсий кучга, қобилият ва имкониятларга ишонч етарли эмас.
6-10 балл — Сиз ўзингизни етарли даражада ҳурмат қилсангизда, лекин ҳар қалай ўзингизга ишонмаслик, ўзингизга тушунмаслик, изчиллиқдан четлашиш, шахсий имкониятларга шубҳа билан қараш ҳолати баъзида учраб туради.
11-14 балл — Сиз ўзингизни юксак даражада ҳурмат қиласиз. Сиз ўзингизга ишонасиз ва мустақилсиз.
3. Ўзини — ўзи ёқгириш устуни.
«ҲА» - 12, 18, 28, 29, 37, 46, 48, 54.
«ИЎҚ» - 4, 9, 11, 16, 19, 24, 45, 56.
0-5 балл — Сиз кўпроқ ўзингизга «душман»га қарагандек қарайсиз, ижобий баҳолайсиз, ўзингизга ишонасиз, шу билан бирга ўзингизни айблашга тайёрсиз.
6-11 балл - Умуман олганда, ўзингизни қўллаб -қувватлайсиз, ижобий баҳолайсиз, ўзингизга ишонасиз, шу билан бирга ўзингизни айблашга тайёрсиз.
11-16 балл — Сиз ўз «Мен»ингиз билан «дўстона» муносабатдасиз. Бундай ҳолда ўз хислатларингизни ва умумий хулкингизни юксак даражада назорат қилишингиз зарур.
4. Атрофдагилардан кутилаётган муносабат устуни. «ҲА» -1,5, 10, 15, 42, 55. «ЙЎҚ» - 3, 26, 30, 32, 43, 44, 49.
0-4 балл - Сиз атрофингиздаги одамлардан салбий муносабатни кутасиз, ҳатто меҳри — муҳаббати сиз учун зарур инсонлардан ҳам яхши муносабат кутмайсиз. Сиз ўзингизга яхшиликни чинакам раво кўрмайсиз. Ваҳоланки, ўзингизни бошқаларга ўхшамайдиган, алоҳида шахс деб ҳисоблайсиз. Бу ҳолат сизга ўзликни хурмат қилишни оширадиган вазифаларни олдингизга қўйишга тўсқинлик қилади.
5-6 балл — Атрофингиздаги одамлар орасида сизга салбий муносабатда бўладиганлари борлигинй билсангиз ҳам, лекин уларнинг барчаси ижобий муносабатлар, деб ўйлайсиз. Бу ҳолат сизда уларнинг муносабатларига муносиб бўлишига, ижтимоий ахлоқ меъёрларига риоя қилишга, ташқи қиёфангизга эътибор беришга, ўзингизни назорат қилишга инхилишни вужудга келтиради.
10-13 балл – Атрофингиздаги одамларнинг сизга ижобий муносабатда эканликларига тўла ишонасиз. Бу ишониш сизга ўзингизга нисбатан ҳурматингизни тобора орттиради. Сиз шахсингизни қадр қимматлигига ишонасиз ва фаолиятингизнинг самарали бўлиши атрофингиздаги одамлардан кутаётган муносабатингизга боғлиқ. Атрофингиздагиларнинг сиз ҳақингиздаги тасаввурларини сақланиб қолиши учун доимо уз устингизда ишлашингиз зарур.
5. Ўз шахсиятига қизиқиш устуни.
«ҲА» - 7, 17, 20, 33, 34, 52.
«ЙУҚ» - 14, 51.
0-2 балл - Сиз ўзингизга (қисман ўз фикрингизга ва ҳисларингизга) ўзингиз яқин эмассиз (реал «Мен» ва идеал «Мен») афсуски, ўзингизнинг шахс сифатида бошқалар учун кдзикдрсиз эканлигингиз ҳақидаги фикр мавжуд.
3-6 балл — Сиз ўзингиз билан «тенглик» асосида муомала қила оласиз, бошқалар учун қизиқарли эканлигингизни эътироф этмайсиз. Шунингдек, сиз ўзингизни атрофдагилар учун қизиқарли эканлигингизга ҳар доим ҳам ишонавермайсиз.
Ўйлаб кўринг, бу балки сизни умуман қандай бўлиш кераклигини билмаслигингиз билан боғлиқдир. Эҳтимол, сиз у ёки бу сифатларингизни қай даражда ривожланмаганлигини биларсиз ва шунинг учун атрофдагилар учун сизнинг «Мен»ингиз қизиқарли эканлигига шубҳангиз мавжуддир.
7-8 балл — Сиз ўзингизни бошқалар учун ва ўзингиз учун қизиқарли эканлигингизга ишонасиз. Бу сизнинг фаолиятингизни самарали бўлишига олиб келади.
6. Ўзига — ўзи ишонч устуни.
«ҲА» - 2, 23, 34, 42, 46.
«ЙЎҚ» - 32, 43, 44.
0-2 балл — Сиз ўз «Менингизни» салбий баҳолашни кутишга тайёрсиз.
3-6 балл — Сиз атрофдаги одамларнинг ўзингизга нисбатан муносабатлари, фикрлари ва хатти — ҳаракатларини танқидий реал баҳолайдиган одамсиз. Ўзингизга нисбатан бўладиган ички турткиларингиз сизнинг шахсий сифатларингиз ва хулқингиздан келиб чиқади.
7-8 балл — Сиз ўз «Мен»ингизни атрофдагилар томонидан кўпроқ ижобий баҳоланишни кутасиз. Бу ҳолат сизни ва ўз менингизга ижобий йўналтиради, фаолиятингизни жадаллаштиради.
7. Ўзгалардан кутилаётган муносабат устуни.
«ҲА» - 1, 5, 10, 52, 55.
«ЙЎҚ» - 32, 432, 44.
0-2 балл - Сиз ўз «Мен»ингизни салбий баҳолаш кутилмасига тайёрсиз.
3-6 балл — атрофдаги одамларнинг узингизга нисбатан муносабати, фикр ва хатти — ҳаракатини танқидий ҳамда реал баҳолайдиган одамсиз. Ўзингизга нисбатан йўналтирилган ички турткиларингиз сизни шахсий сифатларингиз ва сифатларидан келиб чиқади.
7-8 балл — Сиз ўз «Мен»ингизни атрофдагилар томонидан кўпроқ ижобий баҳолашни кутасиз. Бy ҳолат сизни ўз «Мен»ингизга ижобий йўналтиради ва фаолиятингизни жадаллаштиради.
8. Ўзини -ўзи қабул қилиш устуни.
«ҲА» - 12, 18, 28, 47, 48, 54.
«ЙЎҚ» - 21.
0-2 балл - Ўзингиз бутун вужудингиз билан ўзингизга ёқмайсиз. Шахсий ва касбий сифатларингиз устида ўйлаб кўришингиз ҳамда ўз устингизда ишлашингиз зарур.
3-5 балл - Ўзингиз ҳақингиздаги фикрларингизда қарама - қаршиликлар мавжуд. Ўзингизнинг «Мен»ингизда нима сизга маъқул ва нима номаъқул эканлигини аникланг. Ўз менингиз устида ишлашингиз ўзингизга нисбатан ижобий интилишларингиз шаклланишига олиб келади.
6-7 балл - Ўзингизни қабул килиш ўлчовингиз етарли даражада юқори. Бу ўзингизни намоён қилиш эҳтиёжингиз борлигини билдириб ўз менингизга нисбатан ижобий муносабатингизни қўллаб қувватлайди.
9 . Ўзига ўзи раҳбарлик килиш устуни.
«ҲА»-50, 57 .
«ЙЎҚ»-25, 27, 31, 35, 36.
0-2 балл - Сиз ўзингизга айтишингиз зарур: «Афсуски, мени бирор айтган гапим, айнан шундай хатти - ҳаракат килишимни билдирмайди».
3-5 балл - Сиз муваффакиятга фаолижгингиздаги маълум изчилликни таъминловчи ички муносиблив орқали эришасиз. Шунга қарамай, сизниш «Мен»ингизда баъзи психологик келипшовчилик ҳар қалай бор. Нима учун? Эҳтимол, ҳар доим ҳам хулқингизда изчиллик нореаллиги бунга сабабдир.
6-7 балл - Сиз фаолиятга нисбатан изчиллик, ў қобилиятингиз ва имкониятингизга ишонч, ўзиш тушуниш, ўзини назорат килиш етарли даражада намоён бўлади.
10. Ўзини айблаш устуни.
«ҲА» - 3, 4, 9, 11, 16, 24, 25, 56.
0-2 балл — Сизда ўзингизга нисбатан ҳеч қандай танбеҳингиз йўқ. Ўзингиздан кўнглингиз тўқлиги содир бўлаётган ҳодисалар учун жавобгарликни соқит қилишни ва жавобгарликни ташки омилларга юклашга мойилликни келтириб чиқаради. Ўзингизга танқидий қарашга ҳаракат қилинг.
3-6 балл — Сизни ҳар доим ҳам ўзингиздан кўнглингиз тўлавермайди ва бу ўзингиздаги мавжуд хислатларингизга мос келади. Кўпинча одамда ўзини — ўзи баҳолаш қарама - қаршиликлардан иборат бўлади. Шунингдек, ўзини психологик ҳимоя килиш ўз айбини эътироф этишдан ташқари ташқи сабаблар орқали ўзини оқлашдан холи эмассиз.
7-8 балл — Сиз ўзингизни танқид қиласиз, виждонлисиз, ўзингизни камситишга, «айбдор» деб ҳис қилишга, ўзига - ўзи танбеҳ беришга мойиллик бор. Бу ҳолат ўз имкониятларингизни паст баҳолашни вужудга келтирганлиги туфайли ҳар доим сизнинг фаолиятингизга ижобий таъсир этмайди.
11. Ўзига — ўзи қизиқишни ифодалайдиган устун.
«ҲА» - 17, 20, 33.
«ЙЎҚ» - 26, 30, 49, 51.
0-2 балл — Сиз ўзингиз учун қизиқарли эмассиз, чунки ўзинигизнинг кўпгина шахсий хусусиятларингизни салбий баҳолайсиз. Бу сиз учун бошқаларга ҳам кизиқарсиз бўлишингиз омили ҳисобланади.
3-5 балл — Сиз атрофингиздаги одамлар учун ҳам, ўзингиз учун ҳам маълум даражада қизиқарлисиз. Ваҳоланки, сизда шахсий хусусиятларингиздан ва иш сифатларингиздан қониқмаслик бор. Бу камчиликларингиз устида ишлаш ва сизни узингизга танкидий муносабатда бўлишингиз ўзингизни такомиллаштиришингизнинг асосий йўлидир.
6-7 балл — Сизнинг «Мен»ингиз сизни етарли безовта қилади. Сиздаги ўзига — ўзи қизиқиш юксак даражага эга бўлиб, ўзини — ўзи севишга айланган. Умуман олганда, бу ёмон эмас, агар ушбу фаолиятни бажарилиши жараёнида намоён бўладиган юқори даражадаги маҳорат билан уйғунлашган бўлса, зотан атрофингиздаги одамларнинг сизга нисбатан танқидий муносабатлари ва ўзингизга юқори баҳо беришингиз заминида юзага келиши мумкин бўлган низоларни олдиндан билишингиз сизга халақит бермайди. Кўпроқ инсонпарварлик ва фаолиятингиздаги назорат сиз учун фақат фойдалидир.
12. Ўзини — ўзи тушуниш устуни.
«ҲА» - 53.
«ЙЎҚ» - 6, 8, 13, 15, 22, 40.
0-2 балл — Сизда аниқ ички изчиллик, ёркин тасаввурлар, ҳислар ва ғоялар йўқ. Ўзингиз билан ўзингиз ёмон муносабатдасиз.
3-5 балл — Ўзингиз билан ўзингиз юқори даражада келишасиз деб айтиб бўлмайди. Лекин сизда ўзингизни тушунмаслик намоён бўлмайди. Ўзингизга ижобий муносабатни қувватлаш тактикаси сизни ҳаётингизда ҳокимлик қилади.
6-7 балл — Сиз ўзингиз билан руҳан келишган ҳолда яшайсиз.
Шундай қилиб, сизнинг тўпланган йиғиндингиз қуйидаги рақамни ташкил килса:
0 баллдан 52 баллгача, бу кўрсаткич ўзингизга салбий муносабатда эканлигингизни билдиради. Бу ҳолат нисбатан барқарор бўлган, озми ёки кўпми даражада англанган, индивиднинг ўзи ҳақидаги тасаввурларининг бетакрор тизими сифатида ҳис қилинган. «Мен-концепцияси»ни салбий йўналишда намоён бўлишига таъсир қилади. Ваҳоланки, бунинг заминида, сизни атрофдагилар билан ўзаро таъсирингиз ва ўзингизга муносабатингиз шаклланади. «Мен -концепцияси» ички қарама - қаршиликларда ҳал бўлмаган шахсий «Мен»нинг яхлит образидир.
Салбий Мен — концепциясига эга бўлган одамлар ортиқча ваҳималилиги, тез хафа бўлиши, ўзини камситишига ва эътироф этишга мойиллиги билан ажралиб турадилар. Улар учун мулоқот билан, ижтимоий шахсий масалалар билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар характерлидир.
Юқорида баён этилганлар, уларнинг педагогик фаолиятига салбий таъсир ўтказмай иложи йўқ. Шунингдек, «Мен - концепцияси» билан касбий фаолият самародорлиги ўртасидаги муносабатни уларни ўзаро боғланиш тизимини ўрганмасдан туриб, аниқ айтиб бўлмайди.
53 баллдан 105 баллгача: Бу кўрсаткич касб эгасининг «Мен - концепцияси»ни ва узига муносабати ижобий эканини кўрсатади. Атрофингиздагилар орасида сиз айтарли даржада обрўлисиз. Битирувчиларингиз сизни узоқ вакттача унутишмайди. Қўл остингиздагилар хотирасида шундай қиёфада сақланиб қоласиз; «ҲА, бизнинг бошлиғимиз ҳаққоний, раҳмдил эди, одамларга ғамхўрлик қиларди», «У ўз касбини яхши биларди, муомалани яхши ташкил қилар эди, кўтаринки рухини сақлаб қоларди», «Унинг гуруҳида илиқ, ёқимли шароит мавжуд бўлиб, ҳамма қизиқиб ишларди», «Бизни деб, у жуда кўп танбеҳ ва гал эшитарди, биз уни тушунардик ва ўзимизни тузатишга ҳаракат қилардик». «У бекорчиларни ёқтирмас эди ва камдан — кам » ўзидан чиқарди ва ҳоказо.
Одатда одамлар билан муомала килишни биладиган бундай касб эгаси обрўли бўладилар. Шу билан бирга, эгилувчанлигини ва эксперимент ўтказишга нисбатан кизиқиш мустаҳкамлаш, мақсадга мувофиқ бўлиши, ўзига ижобий муносабатни ва ўзини ҳаққоний баҳолашни такомиллаштирада.
106 баллдан 134 баллгача: Касб эгасининг «Мен - концепцияси» ва ўзига муносабати жуда ёқади. Турган гап, бундай касб эгалари ўз хулқи ва фаолияти натижалари ижобий бўлишига ишонадилар, лекин ҳар доим шундай эмас.
Ўзингизни юқори даражада идрок этишингиз, шахсларни камситиш, уялтириш ўзига ишончини йўқотиш мумкин. Баъзан ўзига юқори баҳо берадиган касб эгасининг лоқайдлигини намоён қилиб, ҳаддан ташқари ҳукмронликни яхши кўрадилар. Шундай қилиб, касб эгасининг ўзига юқори баҳо бериши ўқувчиларнинг «Мен - концепциям» бошлиқ учун салбий бўлишига олиб келади. Балки ўзингизга нисбатан талабчанликни, ҳурматни, ички келишувчанликни бўшаштирмай, маҳорат даражасини эгаллагандирсиз, қўл остингиздагиларни ҳам имконият ва билимларини тўғри баҳолашга ва уларни муваффакиятга, ижобий «Мен - концепцияси»га унданг.
Download 40.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling