Характер типологияси бўйича тушунча


Ташқи белгиларга асосланиб инсонларни характерини аниқлаш (Шамсиддин Мухаммад ибн Амируддин Дунасарий)


Download 106 Kb.
bet3/8
Sana18.07.2023
Hajmi106 Kb.
#1660897
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ХАРАКТЕР ТИПОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ТУШУНЧА.

Ташқи белгиларга асосланиб инсонларни характерини аниқлаш (Шамсиддин Мухаммад ибн Амируддин Дунасарий).



  • Агар киши шермонанд бўлса, у жасур, қахрли, ҳам шарм ҳаёли бўлади.

  • Агар қоплоннусха бўлса, кибр-ҳаволи, очкўз бўлади.

  • Агар айиқсимон бўлса, беҳиммат, пасткаш, бевафо ва аҳдини бузадиган бўлади.

  • Агар ов итига ўхшаса, ор-номуслидир, аммо сал-пал алдашга мойил бўлади.

  • Агар отга ўхшаб кетса, кибр-ҳаволи, гердайган, аммо мол давлати кўп бўлади.

  • Агар тулки шакл бўлса, ҳийлагар, фирибгар, вафосиз ва ахдида турмайдигандир.

  • Агар қўйга ўхшаса, соддадил, ростгўй аммо алданадигандир.

  • Агар эчкнусха бўлса, аблах, ўта очкўз, шахватпарастдир.

  • Агар тўнғизнусха бўлса, сержахл ва жанжалкаш бўлади.

  • Агар бургутшакл бўлса, диловор ва шер юракдир.

  • Агар эшакнусха бўлса, бетомуз ва аҳмоқдир.



КЎЗ.

  • Кўз кичик булса, ожизлик ва ғам андухга ботганликдан белгидир.

  • Кўз йирик бўлса, ожизлик ва аблахлик, нодонликдан далолатдир.

  • Кўз катта ва хира бўлса, уятсиз ва зинокор бўлади.

  • Кўз тим қора бўлса, бадгумон ва қўрқоқликдан нишонадир.

  • Кўз мовий бўлса, бешарм, бевафо, эътиқодсиз ва иймони сустлиги далилидир.

  • Кўз мовий-сарғиш бўлса, ундай киши ёмонлик ва қабихликка одат қилган бўлади.

  • Кичик тор кўз олдига бўртиб чиққан бўлса, зийрак, қабхсўзлик бўлади.

  • Кўз тор бўлса, кишининг бадфеъл ва зинокорлигидан далолат беради.

  • Кўзнинг оқу-қораси баробар бўлса, у вафоли, ростгўй ва яхшилик қилувчидир.

  • Агар кўз қора ё шахло кўзда қора нуқталар ила феруза ранг қўшилган бўлса, унинг ичи қорадир.



БОШ.

  • Кишининг боши катта бўлса, олийхиммат ва сал нодонлигидан далолатдир.

  • боши ўртача бўлса, жасур, хушёр ва фахмлигидан даракдир.

  • Агар бошнинг ўртасида чуқурчаси бўлса, ул киши жасур ва шижоатлидир.

  • Агар чизиқлар бўлса, ҳар ҳолда мақтовга сазоворлигидан далолатдир.

  • Кимнинг боши кичкина бўлса, билимдон ва зийракликдан далолатдир.

  • Кимнинг

ПЕШОНА.

  • Пешона кенг, катта бўлса, ундай киши соддароқдир.

  • Пешонаси тор бўлса, заиф ва очкўздир.

  • Семиз, барваста-ю, пешонаси ўртача бўлса, жасур ва ҳимматлидир.



ҚУЛОҚ.

  • Кимнинг қулоғи катта бўлса, тамагир ва пастхиммат бўлади.

  • Қулоғи кичкина бўлса, ҳиёнаткор ва бадфъел бўлади.

  • Қулоғи ўртача бўлса, зийрак ва жасур бўлади.

  • Агар қулоғи патмонанд бўлса, доно ва комил киши бўлади.

  • Агар қулоғи ҳам анча юпқа бўлса, хасадгўй, рашкга ўч бўлади.

  • Агар шалпанқулоқ бўлса, нодон ва узоқ умр кўришдан далолат беради.



БУРУН.

  • Кимнинг бурни йўғон, дағал бўлса, бу истехзо ва мазхараомузлиги нишонасидир.

  • Бурни узун йўғон бўлса, шижоатли ва бақувват бўлади.

  • Бурни ўртача, тўғри бўлса, қўрқмас ва илмсевар бўлади.

  • Бурни япалоқ бўлса, чидамли ва бақувват бўлади.

  • Бурни иккига бўлинган бўлса, қўрқмас ва кўзи ўткирлигидан далолатдир.

  • Аммо бурни кичкина бўлса, хаммасидан яхшироқдир.



ЛАБ.

  • Агар лаби тор, оғзи кенг бўлса, ёмон хислатлилик аломатидир.

  • Агар пастки лаби олдига чиқиб турса, соҳибининг соддадил ва тўғрисўзлигидан нишонадир.



ОҒИЗ.

  • Оғзи ўртача киши яхшилик қилувчи ва илм-хунарли бўлади.

  • Оғзи катта бўлса, баддил ва махмадона бўлади.

  • Оғзи кичик ҳам олдга туртиб чиқиб турса ул киши қин адоватли ва хунрез бўлади.

  • Аммо кичик оғиз эркакларга ярашмайди.



ТИШ.

  • Кимнинг тишлари йирик бўлса, бадфеъл ва сир-асрорини билиб олишга шай бўлади.

  • Кимнинг тиши заиф, оралари очиқ бўлса, унинг куч-кувватга тўлганидан далолат беради.



ЮЗ.

  • Юзи семиз бўлса, аёллар ва эркаклар билан тил топишадиган бўлади.

  • Юзи ингичка бўлса, ёмон одат ва ёмон хислатли бўлади.

  • Юзи кенг бўлса, севги мухаббатга ошуфта бўлади.

  • Юзи узунчоқ бўлса, фахшга ўч ва махмадона бўлади.

  • Юзи кичкина бўлса андак яхшироқ ва нохушроқ бўлади.

  • Юзи кенг, чўзиқроқ бўлса, ахмоқ ва бешарм бўлади.

БЎЙИН.

  • Бўйни узун бўлса, ундай кишинингкўнгли қора бўлади.

  • Бўйни узун йўғон бўлса, қахр-ғазаби тошган бўлади.

  • Бўйни ўртача бўлса, тезфахм, мард ва хотираси кучли бўлади.

  • Бўйни калта бўлса, бадхулқ ва табиатан бузуқ бўлади.

  • Бўйни нозик ва юмшоқ бўлса, макру ҳийлага мойилроқ бўлади.


Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling