Харбий хизматчилар
Download 73.01 Kb.
|
nizom moddalar qisqartirilgani
11. Харбий хизматчилар харбий хизмат мажбуриятларини ижро этиш чогида, зарур булган холларда эса хизматдан ташқари вактда хам курол саклаш, тақиб юриш, куллаш ва фойдаланиш хукукрга эгадирлар. Харбий хизматчиларнинг қурол саклаш қоидалари ва куллаш тартиби мазкур Низом билан белгиланади. Харбий хизматчилар: —агар бошкача йуллар ва воситалар билан муҳофаза килиш мумкин бўлмаса, курикланадиган ҳарбий ва давлат иншоотларига, шунингдек, ҳарбий кисм ва булинмалар қароргохларига, ҳарбий кисм иморатлари ва иншоотларига, харбий эшелонга, машиналар колонналарига, якка транспорт воситаларига ва қоровулга туда булиб ёхуд куролли хужумни қайтариш учун; —агар бошкача йуллар ва воситалар билан мухрфаза килиш мумкин булмаса, курол ва харбий техникани зуравонлик билан эгаллаб олишга уринишларнинг олдини олиш учун; —агар бошкача йуллар ва воситалар билан мухрфаза қилишнинг иложи бўлмаса, ҳарбий хизматчиларни ва фукароларни уларнинг хаётига ва соғлигига тажовуз киладиган хужумлардан муҳофаза килиш учун; —агар бошкача йуллар ва воситалар билан қаршиликни бостириш, жиноятчини ушлаш ёхуд қуролни тортиб олишнинг иложи бўлмаса, жиноят содир қилган ёхуд оғир ва хавфли жиноят содир қилиш устида қулга тушганда қуролли қаршилик курсатган шахсни, шунингдек, қуролни топшириш тўғрисидаги қонуний талабни бажаришдан буйин товлаган куролланган шахсни ушлаш учун энг сунгги чора сифатида куролни шахсан ёхуд булинма таркибида куллаш хукукига эгадирлар. Қоровул таркибига кирувчи харбий хизматчи қуролни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг гарнизон ва қоровуллик хизматлари Низомида белгиланган холларда ва тартибда қўллаш хукукига эгадир. Командир (бошлщ), бундан ташкари, буйсунувчининг буйин товлаши Ватанга ҳиёнат килишга ёхуд жанговар шароитларда жанговар топшириклар бажарилишини барбод этишга қаратилган очиқ-ойдин хатти-ҳаракатларда намоён булганда интизом ва тартибни тиклаш учун қурол ишлатиш ёхуд курол ишлатишга буйрук. бериш хукукига эгадир. 12. Қурол ишлатишдан олдин уни ишлатиш аҳди тўғрисида огохлантириш юз бериши лозим. Қурол тўсатдан ёхуд қуролли хужум чоғида, жанговар техника, транспорт воситалари, учиш аппаратлари, денгиз ва дарё кемаларидан фойдаланилган хужум чоғида, қамокдан қурол билан ёхуд транспорт воситаларидан фойдаланиб кочиш пайтида, шунингдек, транспорт воситаларидан уларнинг харакатланиши чоғида, тунда ёхуд кўриниш чекланган бошка шароитларда ташлаб қочиш пайтида огохлантиришсиз ишлатилиши мумкин. Ҳарбий хизматчилар тревога ёхуд ёрдам чақириғи сигнали бериш, шунингдек, одамлар хаётига ёхуд соғлигига тажовуз килувчи хайвонларга карши курол ишлатиш хукукига эга. Курол ишлатиш ва фойдаланиш чоғида харбий хизматчи атрофдаги фукароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун иложи бўлган барча чораларни кўришга, зарур ҳолларда эса жабрланувчиларга тез тиббий ёрдам курсатишга мажбурдир. Аёллар ва балоғат ёшига етмаганларга нисбатан, агар бошқа йўллар ва воситалар билан бундай хужум ёхуд қаршиликни қайтаришнинг иложи бўлмаса, уларнинг ҳарбий хизматчи ва бошка фуқароларнинг ҳаётига хавф солувчи куролли хужумлари, куролли қаршилик курсатиши ёхуд туда бўлиб хужум қилиши ҳоллари бундан истисно, курол ишлатиш мумкин эмас. Ҳарбий хизматчи хар бир курол ишлатилиши ёхуд фойдалапилиши тўғрисида командирга (бошликқа) билдирув беради. Download 73.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling