Харобаси (мил ав. 2-минг йилликнинг иккинчи ярми). Шеробод тумани
Тошкент вилояти ҳудудида антик давр ёдгорликлари
Download 0.74 Mb.
|
Тошкент вилояти ҳудудида антик давр ёдгорликлари
Вилоят ҳудудидаги тарихий обидаларда Ўзбекистон Фанлар Академияси археология институтининг Ю.Ф.Буряков, М.И.Филанович, К.Абдуллаев, Х.Дуке раҳбарлигидаги археологик гуруҳлари қазиш ишларини олиб бордилар, натижада антик даврга оид ашёлар олинди. Шоштепа – Салар канали соҳилида жойлашган, тўғри бурчак шаклда 300х150 м, 4,5 га. 1978–1979 йилда ёдгорликнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган аркда қазиш ишлари олиб борилди, натижада III қурилиш даври аниқланди. Археологик ашёларга қараб Шоштепанинг хронологик даври аниқланди. Шоштепа I - (мил.ав. V – IV асрлар) Шоштепа II - (мил.ав III – II аср бошлари) Шоштепа III - (мил.ав II – I асрлар) Канка – Оҳангарон дарёси соҳилида баландликка тўғри бўлмаган тўғрибурчак шаклда қурилган, умумий майдони 150 га. Қадимда девор билан ўраб олинган. Шимол томон бурчагида арк жойлашган. Девор аввал пахсадан, кейин хом ғиштдан тикланган. Деворда айлана шаклда кунгурлар мавжуд, унинг ҳажми 9 м. Кавардан – нотўғри тўғрибурчак шаклда, умумий майдони – 75 га. Қадимда икки қаторли девор билан ўраб олинган. Айлана шаклдаги аркка эга. Сирдарё ва Жиззах вилоятларида антик давр ёдгорликлари жуда кам ўрганилган. Жиззах ҳудудида Замин шаҳари тўғрисида кам маълумотлар бор. 85. рта Осиёда Сомонийлар даври меъморчилигининг нодир намуналаридан бири бўлган бу тарихий обида Исмоил Сомоний томонидан бунёд этилган. Исмоил Сомоний шахси ҳақида гапирадиган бўлсак, у Бухорода Сомонийлар давлатига асос солган йирик сиёсий арбоб ҳисобланади. Исмоил Сомоний 848-йил Бухоро шаҳрида туғилган, 874-йилда сомонийларнинг Бухородаги ноиби, 888-йилдан эса бутун Мовароуннаҳрга ҳоким бўлган. Исмоил Сомоний марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш сиёсатини олиб бориб, турли ерлардан уламолар, адиблар, уста ва ҳунармандларни Бухорога тўплаган. Маданият ривожига катта ҳисса қўшган. Бағдод халифаларидан ибрат олиб, ўзига улкан мақбара қурдирган. 893-йилда Тарозга юриш қилиб шимолий чегараларни мустаҳкамлаган. 900-йилда Мовароуннаҳр ва Хуросонни бирлаштирган. Меъморий обида бунёд этилган даврда Ўрта Осиёда араб халифалигидан мустақил маҳаллий давлатлар ташкил топа бошлади. Хуросонда Тоҳирийлар, Мовароуннаҳрда эса Сомонийлар давлати вужудга келди. Маҳаллий давлатлар ягона марказ атрофида бирлаштирилиб, илм-фан юксалган. 874-йилда Исмоил Бухоро ноиби этиб тайинланди. Бу пайтда Мовароуннаҳрда акаси Наср ҳукмронлик қилаётган эди. Наср ва Исмоил ўртасидаги муносабатлар 888-йилда бузилади ва бу урушга олиб келади. Урушда ғалабага эришган Исмоил бутун Мовароуннаҳрга ҳоким бўлиб олади. 893-йилда у Тарозга юриш қилиб Шимолий чегараларни мустаҳкамлаган. Исмоил Сомоний мақбараси ўрта асрларнинг ривожланган даврида (IХ-Х аср), 864-868-йиллар оралиғида, ҳозирги Бухоронинг эски шаҳар қисмида қурилган. Иншоот қабр вазифасини бажарганлиги сабабли, унинг интерери уч поғонали (тўртлик – тўрт девор, саккизлик – девордан томга ўтиш қисми ва гумбаз – том кўринишдаги) бир хонали квадрат шаклни ташкил қилган. Унинг қурилишида пишган ғишт, тош ва ёғочдан фойдаланилган. Мақбаранинг дизайнига тўхталадиган бўлсак, жимжима ғиштин безаклари чивиқли тўсиқ ёки қамиш, бўйра тўқимасини эслатади. Девор қалинлиги – 1,8 м., тарҳи – ташқариси 10,80×10,70 м., ичкариси 7,20×7,20 м. Усти гумбаз билан қопланган. Тўрт бурчаги устунсимон шаклда ишланган, гумбаз атрофига 4 қубба ўрнатилган. Девор тепасида кунгирасимон дарча (40 та). Ҳар бир дарча ҳошияланган. Равоқ тепасидаги қанос ғиштин тангачалар маржони билан чегараланган. Икки четига майда-майда ғиштдан чорсу тумор ясалган. Бино ичкариси ташқаридаги бино билан узвий боғлиқ бўлиб, услуб жиҳатидан бир хил. Ички девор гумбаз ости бағалидаги устма-уст равоқчалар – устунчаларга таянган. Равоқчалар 8 қиррали гумбаз асосини ташкил қилади. Қирралар бурчагига гумбазга тиргаклик қилувчи устунчалар ишланган. Археологик қазилма вақтида (1927) хона саҳнида 2 ёғоч сағана борлиги аниқланган. Исмоил Сомоний мақбараси 4 томони бир хил чордара шаклида, унинг тузилишида қадимий суғд меъморчилигининг анъаналари сақланиб қолган буюк меъморий асар. Исмоил Сомоний мақбараси жаҳон меъморчилик ва бинокорлик мактабларининг ноёб асари ҳисобланади. Тенги йўқ бу архитектуравий ёдгорликни архитекторлар ва бинокорлар фахр билан тилга оладилар, тарихчилар яратилишини ўрганадилар, санъат аҳли эса унинг тасвирларини турли хил буюмларда севиб акс эттирадилар. Исмоил Сомоний мақбараси IХ асрда Бухорода меъморчилик санъати, бинокорлик техникасининг нақадар юксалганлигини ва ривожланганлигини кўрсатади. Ана ўша даврдан бошлаб бинокорликда юқори сифатли пишган ғишт, албастрли қоришмалар ишлатилган. Ушбу нодир обидани тиклашгача бўлган даврда Бухорода математик билимлар, хусусан геометрия жуда яхши ривожланган. Профессор М.Булатов томонидан уни барпо этишда қўлланилган ҳандаса қоидалари ва қонуниятларини ўрганиш асосида докторлик диссертацияси ёзилганлиги ҳам бежиз эмас. Ҳали иншоотнинг ўрганилмаган қанчадан-қанча қирралари, қонуниятлари, қоидалари, қурилиш усуллари бор. Юксак профессионал даражада барпо этилган бу тарихий ёдгорлик ўша даврдаги энг тажрибали қурувчиларни, энг қобилиятли меъморларни лойиҳалаш ва қурилиш усуллари билан қуроллантирганлиги, уларнинг билим ва малакаларини нечоғлик оширганлиги сир эмас. Исмоил Сомоний мақбараси марказлашма иншоот бўлиб, унинг асосий ҳажмини тўрт девори кўтарилган сари билинар-билинмас енгил қийшайтирилган куб ва фазовий гумбаз ташкил қилади. Девор квадратлари билан гумбазни туташтирувчи конструксия иншоотнинг ўзига хос жиҳатларидан ҳисобланади. Мақбаранинг барча фасадлари бир хилда бажарилган. Деворлар ичкари ва ташқи томондан безакли қилиб юқори сифатли пишган ғиштдан бежирим терилган, қурилишда ўймакорлик усулларидан ҳам фойдаланилган. Декоратив ғишт терими иншоотга енгиллик ифодасини бахш этган. Кириш эшик проёмлари стрелка шаклидаги арка кўринишида бажарилган. Бу ечимлар, айниқса, стрелкали арка ва гумбазли том конструксиялари, кейинги даврда нафақат Бухоро меъморчилигида, балки бутун Марказий Осиё меъморчилигида ҳам кўп ишлатилган. Зарурияти туғилган гумбазли ёпмаларни ишлатишнинг ижобий томонлари кўпдир. Улардан бири шундан иборатки, ўша даврда узоқ вақтга чидайдиган конструксияларнинг эгилиш қисмларида ҳам яхши ишлайдиган темирбетонга ўхшаган буюм ва конструксиялар деярли мавжуд бўлмаган. Шу сабабли ҳам том ёпма шундай кўринишда бажарилганки, у шакл бўйича бунёд этилган ҳар қандай конструксия асосан сиқилишга ишлаган. Натижада иншоотларнинг проёмлари кўрсаткичли арка шаклида, том ёпмалари эса гумбаз шаклида ғишт теримидан мустаҳкам қилиб тикланган. Бошқа томондан, қуруқ ва иссиқ иқлимли, қуёшнинг катта радиацияси ерга тушадиган шароитда гумбазли ечим самаралидир. Қуёш нури гумбазли томнинг фақат қайсидир бир бўлакчасига тик тушиб, ўша қисминигина кўп иситади; шу вақтда гумбазли ёпманинг қолган қисмларига радиация тик тушмайди ва том кўп исимайди. Гумбазли ёпманинг учинчи жиҳати шундан иборатки, бундай сиртдан иссиқлик тез кетиб, том тезда совийди. Шамол эсганда эса, бу жараён яна ҳам интенсивлашади. Исмоил Сомоний архитектуравий ёдгорлиги ХIасрдан ортиқ вақт ичида яхши ҳолда сақланиб қолган. У жаҳон архитектурасининг такомиллашган асари, «Шарқнинг меъморий дурдонаси» деган номлар билан ҳам аталади. Ёдгорлик арабларгача бўлган давр анъанаси асосида бажарилган бўлса-да, у нафақат Бухорода, балки Марказий Осиё меъморчилигида ҳам янги стил, янги шакл ва янги ечимларни яратишнинг кейинги тараққиётини аниқлаб берган. Бино гумбазининг ўртасида ёруғлик тушиши ва иссиқ ҳавонинг чиқиб кетиши учун гумбазча билан ёпилган барабан конструксия ўрнатилган бўлиб, унинг ён томонларига аркали проёмлар қўйилган. Иншоот деворларининг ташқи бурчаклари нақшли устунлардан, деворлар ва кириш эшикларининг аркалари эса безакли, жило берилган ғиштлардан моҳирона ишланган. Гумбазли бино интерери билан чуқурроқ танишилса, уни яратиш санъати олдинги вақтлардан бошланганлигига ва анъанага айланганлигига ишонч ҳосил қилинади. Ёдгорликнинг архитектуравий таҳлили уни Eрон, Месопотамия меъморчилиги билан генетик боғлиқликда эканлигидан гувоҳлик беради. Бу иншоотда бир неча тектоник ечимлар бир бутунликда, яхлитликда ишлаб чиқилганлигини инкор этиб бўлмайди. Турар-жой ва маданий архитектура асосларидан ишонч билан фойдаланганлик ушбу иншоот мисолида Бухоро меъморчилик мактабининг ўша даврда юксак даражада ривожланганлигини кўрсатиб турибди. Демак, Исмоил Сомоний мақбарасининг ҳажм – самовий ва конструктив структураси ундан кейин қурилган гумбазли биноларнинг ривожланишини аниқлаб берган. Меъморий нақшлар, чиройли жимжимадор безак элементлари, ниҳоятда гўзал ва бежирим бадиий ифодалар ўша даврда ғишт териш санъатининг гуллаб-яшнаганлигидан далолат беради. Мақбарадаги ғиштларнинг юксак бадиий дид билан терилганлиги унинг жаҳон меъморчилиги ажойиб дурдоналари силсиласидан ўрин олишига асос яратган. Мақбара гумбазсимон, Мовароуннаҳр ва Хуросон меъморчилигининг ўзига хос “Чор” услубида қурилган. Меъморий обиданинг ўзига хос томони шундаки, у Ўрта Осиё архитектура ва санъат тарихидаги дастлабки мақбаралардан биридир. Исмоил Сомоний мақбараси лойиҳасидан тортиб, ҳажмий тузилишигача геометрик тартиб асосида яратилганлиги унинг бошқа мақбаралардан фарқлантирувчи хусусиятидир. Мақбара ўз даврида сомоний амирлари дафн этилган дахма ҳисобланган. Ҳозирги кунда меъморий иншоот атрофлари боғга айлантирилган. У архиологик қазишмалар орқали топилганлиги учун 60-50 см пастда жойлашган. Бугунги кунда бу иншоот ислом дунёси маърифатпарварлари ва алломаларининг диққат-марказида ҳамда туристларнинг саёҳатгоҳига айланган. Мақбарага Ўзбекистон ҳукумати томонидан берилаётган эътиборга тўхталадиган бўлсак, 1997-йилда Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Бухородаги барча обидалар қаторида Исмоил Сомоний мақбараси ҳам қайта таъмирдан чиқди. ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди. 1993-йилда Бухоро шаҳрининг тарихий маркази (1-сессия, Колумбия) “Бутунжаҳон маданий мерослари рўйхати”га киритилган. 2000-йил 30-августда “Маданий мерос обйектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғриси”даги қонун қабул қилинди. Давлатимиз томонидан қабул қилинган ушбу қонунлар меъморий иншоот муҳофазасининг ҳуқуқий кафолатидир. 86. Kaltaminor madaniyati -Oʻzbekistonda neolit davriga oid ilk topilgan arxeologik madaniyat (miloddan avvalgi 7—3-ming yillik). Kaltaminor koʻli yonidan topilgan. 1939—40 va 1945-yillar Xorazm arxeologiya-etnografiya ekspeditsiyasi tekshirgan. Kaltaminor madaniyati Amudaryoning qadimiy Oqchadaryo deltasi, Qizilqum, Yuqori Oʻzboy, Mohondaryo, Orolning shimoliy-sharqiy boʻylarida, Qozogʻiston va sharqiy Kaspiy, yaʼni Balxan va Manqishloq hududlarigacha tarqalgan. Albatta, bu juda katta hududda yagona bir oilaga oid odamlar yashagan emas, bu yerlarda bir-biriga yaqin boʻlgan qabilalar yashagan deyish toʻgʻri boʻladi. Yaqinlik, asosan, tosh qurollarda yaxshi koʻrinadi. Tosh qurollarni, yasash texnikasi va uning tiplarida oʻxshashlik farqlar esa sopol idishlarda, yaʼni uning bezaklarida — bezak buyumlarda, taqinchoqlarda koʻrinadi. Asosiy qurollarining oʻxshashligi va farqlarini saqlab qolgan qurollar — shu vohalarda birbiriga oʻxshash, bir xil turmush tarziga ega boʻlgan urugʻlar boʻlganligini koʻrsatadi. Bular Oqchadaryo, quyi Zarafshon, Lavlakon, yuqori Oʻzboy, Ustyurt guruhlaridan iborat. Shu hududlarda yashagan neolit odamlari 7—3-ming yillikda yashab ovchilik, temirchilik va baliqchilik bilan tirikchilik oʻtkazishgan. Ovchilik, terimchilik va baliqchilik bilan bogʻliq qurollarni ishlash texnikasi neolit davrida eng choʻqqiga chiqqan davr hisoblanadi. bogʻliqlar, kesuvchi, teshuvchi qurollar, oʻq-yoylar, kamon oʻqlari va shunga oʻxshash qurollarni yasash eng takomillashgan davr hisoblanadi. Mikrolit qurollarining paydo boʻlishi, suyakdan va yogʻochdan yana ham takomillashgan qurollar yasash imkoniyatini bergan. Arxeologlar, asosan, shu mikrolitlar va oʻqyoyni yasalishiga asoslanib neolit davrini davrlarga ajratganlar. Kaltaminor madaniyatini ham 3 davrga boʻlib oʻrganilgan. Kaltaminor madaniyatining ilk davri 7—5 ming yillikka toʻgʻri keladi. Bu davrga xos yodgorliklar Zarafshonning quyi oqimida, Qizilqumning Lavlakon va Karakata, jan.-sharqiy Ustyurtda topilgan va oʻrganilgan. Kaltaminor madaniyatining oʻrta davri 6—5-ming yillikka toʻgʻri keladi. Bu davrga oid manzilgohlar butun Qizilqum va unga yaqin boʻlgan hududlardan topilgan. Kaltaminor madaniyatining oxirgi davri 4—3 ming yillikka toʻgʻri keladi. Bu davrga oid yodgorliklarga Qozogʻiston hududlaridagi manzilgoxlar kiradi. Kaltaminor madaniyati ni tavsiflab berish, uni davrlarga ajratish ham, asosan, sopol idishlarni ishlash texnikasi, unga bezak berishga asoslangan. Butun Kaltaminor madaniyatiga oid sopol idishlar qoʻlda ishlangan boʻlib, bezaklar, sopol idishlar hali loyligida yogʻoch bilan chizib, daryo va dengiz toʻlqiniga, archa ignalariga oʻxshash bezak berilgan, keyin olovda pishirilgan. Idishlarning shakli kosasimon yoki qozonsimon boʻlib, ilk davriga oid idishlar tagi yassi boʻlmasdan, qumga botirib qoʻyishga moʻljallangan konus shaklida boʻlgan. Sopol idishni ixtiro qilinishi Kaltaminor madaniyatiga mansub aholining ovqat pishirishini osonlashtirdi. Endi qozonning tagiga olov yoqib pishirish imkoniyati tugʻildi. Odamlar chaylalarda yashab, oʻchoqlar qurib oʻchoqlarda, sopol qozonlarda ovqat pishirib, idishlarga quyib ovqatlanadigan boʻlishdi. Bu juda katta ixtiro boʻlib, kishilik tarixida faqat neolit davridan boshlab shunday yashash imkoniyatiga ega boʻldilar. Neolit davrida bulardan tashqari tikuvchilik, kemasozlik ham yuksaldi. Kaltaminor madaniyatiga mansub axrli tabiat yaratgan narsani shundayligicha qabul qilganlar. Kaltaminor madaniyati iqtisodiyotiga oʻta olmaganlar, yaʼni chorvachilik yoki dehqonchilik bilan shugʻullana olmaganlar. Kaltaminor madaniyati jamoalari sopol ishlab chiqarishga usta bo’lgan. Sopol yasashda ham kulolchilik charxidan foydalanish o’zlashtirilmagan bo’lsa-da, qurollar sopol buyumlar yasashning ibtidoiy usullarini ko’nikma sifatida egallaganlar. Kaltaminorliklar idishlar yasash uchun tayyorlangan loyga yantoq va qamishning toza kulidan qo’shishgan. Sopol qozon loylariga esa maydalangan tosh qo’shishgan. Bu qo’shilmalar sopol idishlarning mustahkam chiqishini, olovga tushganda o’zida issiqlikni uzoq vaqt saqlab qolishini ta’minlagan. Sopol buyumlarning sirtiga odatda naqsh berilgan. Naqshlar chizma uslubda ishlangan. Ular turli geometrik shakllarda o’z aksini topgan. Asosan naqshlar uchi uchli yog’och yoki suyak pichoq yordamida ilon izi, romb, uchbuchak, egri chiziq va boshqa shakllar chizilgan. Kaltaminor madaniyatining so’nggi bosqichiga kelganda ba’zi sopollarning gardishiga rangli gul-naqshlar chizilgan. Kaltaminor madaniyatining dastlabki bosqichida sopol buyumlar aksariyat hollarda tuxumsimon shaklda bo’lgan. Ammo so’nggi bosqich (O’zboy) da tuxumsimon, tosh dumaloq idishlar o’rnini tuvaksimon, osti tekis idishlar egallaydi. Agar dastlab idishlar mato xalta qoliplarida tayyorlangan bo’lsa, endi loy lentalarda qo’lda yasalgan. Idishlarda jo’mraklar paydo bo’lgan. Ular bir qavatli humdonlarda pishirilgan. Kaltaminor madaniyati urug’ jamoalari tabiat kuchlari oldida ojiz edi. Ular suv orqasidan, ov orqasidan ergashib yurganlar. Ularning kulbalari qurib borayotgan daryo yoqalarida, ko’l bo’ylarida qumlar ustida qad ko’targan. Daryo va ko’l suvlarining o’zgarishi bilan Kaltaminorliklar jamoasi ham o’z manzilgohlarini o’zgartirganlar. Kaltaminor madaniyati taraqqyotida 3 bosqich kuzatiladi. Ilk (daryo-soy) bosqichi miloddan avvalgi VI-V ming yilliklarga to’g’ri keladi. Uning o’rta bosqichi (Jonbos – 4) miloddan avvalgi V-VI ming yilliklarga mansub. Nihoyat, so’nggi bosqich (O’zboy) miloddan avvalgi V-III ming yilliklarni qamrab oladi. Bu bosqichlarning madaniy qiyofasi ularga xos ishlab chiqarish, mehnat qurollari hamda sopol buyumlarda o’z aksini topgan. Hisor madaniyati nomi bilan atalgan Markaziy Osiyoning neolit davri makonlari. Hisor – Pomir tog’laridan topib o’rganilgan. Hisor madaniyatining asosiy markazi Tojikiston Respublikasining Hisor – Bobotog’ - Qoratog’ oralig’idagi yerlar bo’lib, dastlab o’rganilgan yodgorliklar Hisor vodiysidan topilganligi uchun u shu nom bilan ataladi. Hisor madaniyati o’z xususiyatiga ko’ra tog’ madaniyati deb ham nomlanadi. Hisor madaniyatiga mansub bo’lgan yodgorliklar 200 dan ortiq bo’lib, ular miloddan avvalgi V-III ming yilliklar bilan belgilanadi. Hisor madaniyati jamoalari sopol idishlar yasab, asosan chorvachilik, ovchilik, qisman dehqonchilik va termachilik bilan shug’ullangan. Markaziy Osiyoda eng qadimgi dehqonchilik markazlaridan biri Kopetdog’ va Qoraqum oralig’idan (Turkmaniston) topilgan. Nayzatepa, Qadimtepa, Joytun va boshqa qator ibtidoiy dehqonlar manzilgohlari Jaytun madaniyati nomi bilan ataladi. Chunki yodgorlik bahorda yomg’ir suvidan hosil bo’ladigan ko’lmak o’rnida joylashgan bo’lib, u oftob tegmagan paytda qorong’u bo’lib ko’ringan. Shuning uchun ham mahalliy xalq u erni Joyi-tun ya’ni qorong’u joy deb nomlagan. Joytun madaniyatiga mansub qabilalar paxsa va guvalasomon aralashtirib qurilgan uylarda yashab, bo’yoq bilan naqshlangan idishlardan foydalangan. Jaytun makoni ibtidoiy qishloq bo’lib, u bir necha uylardan tashkil topgan. Uylarning maydoni 25-30 m2 tashkil etgan bo’lib, ular paxsadan qurilgan. Uylar to’g’ri to’rt burchakli va bir xonali bo’lib, har bir xonaning alohida o’choqlari bo’lgan. Devorlari somon loy bilan suvalib, oxra tabiiy bo’yoq bilan bo’yalgan. Turar joy-uylari yonida omborxona, saroy, ho’jalik uchun o’ralar ham joylashgan. Har bir uyda 5-6 kishilik oila istiqomat qilgan. Jaytun qishlog’ida 30 ga yaqin uy bo’lib, ularda 160-180 kishi yashagan. Bu erdan boshoqli don ekinlarining qoldiqlari, munchoq-taqinchoqlar, shaxmat-shashka donalari shaklidagi buyumlar topilgan. Hatto ko’plab loydan yasab pishirilgan odam va hayvon haykalchalari ham uchraydi. Jaytunliklarda ona urug’i hukmron bo’lgan. Ular miloddan avvalgi VI-V ming yilliklarda yashab, asosan dehqonchilik, chorvachilik, qisman ovchilik bilan shug’ullangan. O’zbekiston hududlaridan keyingi yillarda ko’plab neolit makonlari topilgan. Arxeologlar Qashqadaryo va Zarafshon daryola-rining quyi oqimidan 45 dan ortiq neolit makonini o’rgangan. Markaziy Farg’ona hududida ham neolit yodgorliklari topilgan. Arxeologlar bu erda 80 ga yaqin neolit makonlarini o’rganadilar. Ular arxeologiya faniga “Markaziy Farg’ona neoliti” nomi bilan kiritilgan. Markaziy Farg’onaning neolit yodgorliklaridan tosh qurollar, toshdan yasalgan taqinchoqlar va yorg’uchoqlar topilgan. Bu erda yashagan qabilalar ho’jaligi baliqchilik, ovchilik va termachilikdan iborat bo’lgan. Markaziy Farg’onada o’rganilgan yodgorliklar O’rta Osiyodagi to’rtinchi neolit madaniyati hisoblanadi. Neolit davri jamoalarining izlari Zarafshon daryosi etaklarida ham topib o’rganilgan. Neolit davrida Zarafshon daryosi o’zining 5 ta tarmog’i orqali Amudaryoga qo’shilgan. Uning eng yirik tarmog’i Mohandaryo bo’lib, u o’zining to’lib toshib oqqan suvlari bilan ko’plab ko’llar hosil qilgan. Bu ko’llar atrofida esa neolit davrida yuzlab jamoalar makonlari tashkil topgan. 1950 yillarda arxeolog Ya. G’ulomov Moxandaryo bo’ylarida ko’plab tosh qurollar va sopol parchalarini topib o’rganadi. 1960 yilda arxeloglar A.Asqarov va O’.Islomovlar Mohandaryo suvlaridan hosil bo’lgan Katta va Kichik Tuzkon sohillaridan 100 dan ortiq neolit makonlarini o’rganadi. Bu makonlarda madaniy qatlamlar saqlanmagan, bo’lsa-da, ammo ko’plab tosh qurollar, hayvon va baliq suyaklari ochiq havoda qumlar ustida hozirgacha saqlanib qolgan. Faqat bir makon “Darvoza Qir” makonida madaniy qatlam qisman buzilmay saqlangan bo’lib, qazish ishlari davomida undan chayla ustunining izlari topilgan. Shuning-dek, tosh qurollari – o’q-yoy paykonlari, randalash, teshish asbob-uskunalari, tosh pichoq va pardoz berilgan toshbolta va boshqa qurollar ham mavjud bo’lib, bu topilmalar neolit davri odamlari ho’jaligi haqida tasavvurimizni kengayishiga xizmat qiladi. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling