Харобаси (мил ав. 2-минг йилликнинг иккинчи ярми). Шеробод тумани


Download 0.74 Mb.
bet4/38
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1643141
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Далварзинтепа – (мил.авв. X-VIII асрлар) Чуст маданиятининг энг йирик ёдгорлиги Андижон вилоятининг Ойим қишлоғи яқинидан топилган Далварзинтепанинг 2.5м дан 3.5 м гача бўлган маданий қатлами 3та қурилиш қаватига бўлинган. Ҳар бир қаватдан уй – жой қолдиқлари, жез қўйиш устахоналари очилган. Чуст ва Далварзин қишлоқ харобалари девор билан ўралган Далварзиндан қазиб очилган деворнинг эни 4,6 м. Баландлиги 2.5 м келади. Қадимги аҳолининг турмуш тарзида металлчилик, кулолчилик ва тўқувчилик катта рол ўйнаган. Улар ясаган қурол яроғ уй рўзғор буюмлари Ёз I ва Кучук I буюмларига анча ўхшаган. Бронза давридан Темир даврига ўтишда Ўрта Осиё қабилалари ўртасида мустаҳкам маданий ва савдо алоқалари кенг ривожланган.

Афросиёб – Самарқанднинг қадимий харобаси. Бу ном тарихий манбаларда қадимий Самарқандга нисбатан фақат XVI асрдан бошлаб учрайди. Қадимий Самарқанд сўғд манбаларида Samarakanve деб аталган. Мил.ав.4-асрда Самарқанд Александр Мақдуний қўшинлари томонидан истило этилгач юнон муаллифлари кундаликларида Мароканда сифатида эслатилади. Мароканда Samarakanve нинг юнонча таржимаси. Мовароуннаҳрда сомонийлар ҳокимият тепасига келгач, қадимий Samarakanve 9-асрдан бошлаб Самарқанд деб атала бошланди. 11-15 асрларда туркий тилда битилган адабийтларда Самарқанд Семизкент сифатида учрайди. 15 асрдан форсий ва туркий тиллардаги манбаларда бир хилда Самарқанд номи ишлатиладиган бўлди.
Афросиёб ҳозирги Самарқанднинг шимолий чегарасига туташган кенг бўш тепаликлар бўлиб, унинг майдони 219 га. Тепаликнинг шимоли Сиёб ариғи билан чегараланган.жанубий томондан, “эски шаҳар” деб аталган Самарқанга қўшилиб кетган. Шаҳарнинг дастлабки тарихи ҳақида ёзма манбаларда жуда кам учрайди. Кўҳна шаҳарда ўтказилган археологик қазишлар эса бундай маълумотларни кўпроқ бермоқда.
Археологик қазишмалар бир неча метр қалинликдаги маданий қатламлар қандай бўлганлигини кўришга, бойлар камбағалларнинг уйларини, ҳунармандларнинг устахоналарини, савдогарларнинг дўконларини, кўча ва майдонларни, шоҳона саройлар ва ибодатхона, масжид ва мадрасаларни, мудофаа иншоотларини, шаҳарнинг сув билан таъминлаш тизими ва ҳоказоларни аниқлашга ёрдам беради.
66.
Жорий йилнинг март-апрель ойларида Қарши шаҳри яқинидаги қадимий Ерқўрғон тарихий археологик мажмуасида қазилма ишлари бошланади.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Ўзбекистон миллий университети ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик институтидан жалб этиладиган 20 нафар мутахассислар ушбу экспедицияни олиб боради.
— Ерқўрғон тарихий археологик мажмуаси ҳудудида ер остида қолган қадимий қалъа деворлари ҳамда Зардушт ибодатхонасини очиш режалаштирилган, — дейди вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Ҳалилов. — Қазиш ишларида, шунингдек, вилоятимиздаги олийгоҳларнинг тегишли факультетлари талабалари ҳам иштирок этади.
Дастлабки босқичда Ерқўрғоннинг 500 метр ҳудуди ўрганилади ва деворларнинг шакли, тузилиши бўйича тушунча ҳосил қилингач, қайта тикланади. Шундан сўнг бу маскан хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар доимий келадиган туристик ҳудудга айлантирилади.
Манбаларга кўра, Ерқўрғон тарихий археологик мажмуаси ҳозирда эски шаҳар харобаларидан иборат бўлган турли катталикдаги баландликлар билан ўралган. Унинг атрофида бутунлай йўқолиб кетган, ўзаро зич жойлашган шаҳар олди иморатлар бўлган ва илк мингйилликнинг биринчи ярмида ҳудуди ғарбга томон Қашқадарё дарёси соҳилларигача чўзилган. Ерқўрғон шаҳри эрамиздан аввалги VI-II асрларда у икки қатор девор билан ўралган ва майдони 150 гектарни ташкил этган. Шаҳар эфталитлар давлатини ишғол қилиш давомида Турк ҳоқонлиги ва Эрон сосонийларининг бирлашган кучлари томонидан ёқиб юборилган ҳамда вайрон қилинган.

67.
Қадимги цивилизация» деб номланган рисолада Марказий Осиё маданиятининг икки хусусияти кўрсатилади: бир томондан, турли маданиятларнинг ўзаро таъсирида, иккинчи томондан, қадимги цивилизацияларининг бошқа ўчоқлари билан яқин алоқада ривожланиши. Бу хусусиятларни батафсил кузатадиган бўлсак Марказий Осиё маданиятининг шаклланиш жараёнлари яққол намоён бўлади.


Марказий Осиёнинг серхосил водийси, чўл ва дашти, тоғларида яшовчи ахолининг турмуш шароитидаги фарқлар турли хўжаликларнинг эртароқ пайдо бўлиши ўзига хос маданиятлар шаклланишига олиб келди. Бу жараён яқин қўшинчилик муносабатлари асосида содир бўлиб, қабила ва халқларнинг иқтисодий ва маданий алоқалари туфайли тараққиётнинг эртароқ бошланишига имкон яратди. Энг қадимги даврлардан дехқончилик, чорвачилик ва тоғ овчи қабилалари ўртасидаги махсулот айирбошлаш Марказий Осиё халқлари иқтисодиётида катта ахамиятга эга бўлиб, кейинги даврларда хам у узоқ сақланиб қолди. Турмуш тарзи ва хўжалик фаолиятидаги фарқланиш билан бирга минтақа халқларининг этник ва тиллардаги яқинлик жудаям уйғунлашиб кетганлиги қадимги Юнон ва Хитой манбаларида хам қайд қилинган. Марказий Осиё халқларининг кучли иқтисодий алоқалари, этник ва тил бирлиги уларнинг бир-биридан айрича яшашига йўл қўймади.
Натижада қадимги Шарқнинг классик маданияти орасида Марказий Осиё Қадимги маданияти ажралиб, ўзига хос кўринишда шаклланади. Дастлаб, бу маданиятда икки хил маданият аралашиб кетади: кўчманчилик ва ибтидоийлик олами хамда цивилизация олами; Бу ердаги қадимги маданиятларга хос маданиятларнинг ўзаро мулоқотига акс таъсир кўрсатган «ўзининг бетакрорлиги» хақидаги тасаввур шаклланмоқда.
Марказий Осиёнинг ўтроқ дехқончилик ва кўчманчи халқларида анча-мунча фарқлар бўлишига қарамасдан илгаридан яқин муносабатлар ўрнатилган. Диний эътиқодлар, урф-одатлар, фольклор, ахлоқий меъёрлардаги умумийлик маданий умумийликнинг шаклланишига олиб келган. Шунинг учун, бундан кейин Марказий Осиёнинг яхлит маданиятини ташкил қилувчи турли субмаданиятлар мавжудлиги хақида тўхталиш жоиздир: Қадимги давлатлар суб маданияти (Бақтрия, Суғд, Хоразм, Фарғона, Марғиёна), дашт кўчманчилари-сак, массагет, да-коччилар субмаданияти, Памир ва Тангритоғ қабилаларнинг субмаданияти.
Марказий Осиё маданиятининг ўзига хослигининг иккинчи жихати минтақанинг ўта қулай жуғрофий ўрнашганлиги билан боғлиқ. Минтақа Месопотамия, Хиндистон ва Хитой каби учта буюк Шарқ цивилизацияси билан бевосита чегарадош бўлиб, ¢арб цивилизациясига хос бешинчи-Греция ва Рим билан алоқада ривожланган. Бундай алоқаларнинг муқаррарлиги туфайли Марказий Осиё маданияти Шарқ ва ¢арб ўртасида воситачилик миссиясини бажаришига сабаб бўлди, яъни иқтисодий сохаларда энг аввало халқаро савдода ва маданий сохаларда хам Марказий Осиё ¢арб ва Шарқ ўртасида боғловчи кўприк вазифасини бажарди. Хусусан, Марказий Осиё худуди орқали буддизм бутун дунёга ёйилди, Хиндистон ва Хитойга эллинистик маданият кўринишлари ўтди, Шарқдан ¢арбга ва ¢арбдан Шарқга маданий бойликлар (билим, диний ғоя, кашфиёт, бидиий асарларнинг) алмашиб туришида Марказий Осиё мухим воситачи бўлиб хизмат қилади.
Марказий Осиё маданиятининг буюк воситачилик миссияси бошқа маданий қадриятларини янгилаши, ўзлаштириш махорати ва қайта ишлаш каби жихатларисиз бўлмас эди. Бу маданият қадимданоқ янги ходисаларни ўзлаштириш ва мослаштириш махоратига эга бўлди. Гарчи, бошқа қадимги Шарқ маданиятларидаги каби Марказий Осиё маданиятида хам анъаналар кенг ўрин эгалласада, улар айтарли характер касб этмайди, яъники, узлуксиз маданий янгиланиш ва тараққиёт жараёнига тўсиқ бўлмайди. Шунингдек, анъаналарнинг мустахкам хукмронлиги тарихий вазиятга хам тўсқинлик қилганлигини таъкидлаш керак. Минтақа орқали катта босқинчилик юришлари, халқларнинг кўчишлари юз берган бўлиб, бу Марказий Осиё халқларининг тарихи давомида бир неча бор маданиятни сезиларли ўзгаришларга олиб келди.
Афсуски, кўпгина урушлар Марказий Осиё маданиятининг қадимги тараққиёт даврларининг бехисоб далилларини йўқ қилди. Археолог қазилма маълумотлар ва ёзма манбалар милоддан аввалги I-минг йиллик бошларида вужудга келган Марказий Осиёнинг илк давлатлари Бақтрия, Суғд ва Хоразм маданияти хақида бир оз маълумотлар беради. Милоддан аввалги VIII-VI асрларга оид Афросиёб (Самарқанд), Сурхондарё вохасидаги Қизилтепа, Қашқадарё вохасидаги Узунқир, Хоразмдаги Кўзилиқир каби қадимги шахарларда ўтказилган тадқиқотлар мураккаб ижтимоий тузилма ва маданиятнинг юқори ривожланганлигини кўрсатади. Бу шахарлар мудофа деворлари ва сув таъминотидан иборат кучли истехком тизимига эга бўлиб, ичида хунармандлар мавзеи жойлашган. Айрим шахарларда сарой қолдиқлари қалъалар топилган. Қадимги давлатлар хўжалигининг асосий сохаси хисобланган дехқончилик тараққиётининг даражаси хақида кўп тармоқли суғориш тизимининг мавжудлиги бунга далилдир. Марказий Осиё давлатлари Қадимги Шарқ мамлакатлари билан яқин алоқалар ўрнатган. Мидия ва Оссуриянинг сиёсий тарихида фаол иштирок этиб, хунармандчилик буюмлари ва хом ашё билан (ложувардд, олтин, мис билан) савдо сотиқ қилганлар. Бу хақда Оссурия ва Қадимги Юнон ёзма манбаларида гапирилади. Хусусан, Бақтриянинг йирик шахарлари, кўп сонли ахолиси хақида Бақтрия шохи Оксартнинг афсонавий бойлиги хақида Кгесий Книдский (Мил. авв. V-IV асрлар) ёзиб қолдирган.
Кўчманчи массагетларнинг удуми ва турмуш тарзи хақида машхур қадимги Юнон тарихчиси Герадот (мил. ав. V аср) ёзиб қолдирган. У массагетларнинг харбий қуроллари (камон-ёйи, найзаси, ойболтаси) да олтиндан безак сифатида, мисдан қурол ва совут учун кенг фойдаланишини таъкидлайди. Геродатнинг ёзишича, массагетлар ягона маъбуд қуёшга топиниб, отни қурбонлик қилганлар.

68.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling