Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Туз ќазиб олиш ва уни ќайта ишлаш билан банд бўлган шахслар ками билан ћар йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтишлари керак. 2.9.25
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.10. Сувќочириш ва ќуритиш 2.10.1.
2.9.24. Туз ќазиб олиш ва уни ќайта ишлаш билан банд бўлган шахслар ками билан ћар йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтишлари керак.
2.9.25. Туз ќазиб олинадиган, юкланадиган, тушириладиган, ташиладиган ва ќайта ишладиган жойларда ћимоя воситаси бўлмаган элкетр лампасидан фойдаланиш таќиќланади. 2.9. Экскаваторлар шўр кўлларда ишлаган пайтда, уларни ўйиѓи бўлмаган ва лойќа ќолдиѓи кўп ќўшилмаган ќатламнинг текис участкасига ўрнатиш лозим. 2.10. Сувќочириш ва ќуритиш 2.10.1. Сувли конни ќазиш пайтида карьерлар лойићасида кончилик ишларини бехатар олиб боришни таъминлайдиган, улар ќуритиш чоралари кўзда тутилиши керак, юза ёки ерости сувлари оќиб келадиган карьерлар сувќочириш тизими билан жићозланиши лозим. 2.10.2. Улар орќали ерости кон иншоотларига юза сувлиларининг оќиб ўтмаслиги учун дренаж шахтаси, штольня, шурф, бурѓилаш ќудуѓи ва шу кабилар стволининг оѓзи ишончли ћимояланиши керак. 2.10.3. Дренаж шахтаси нимстанциялари таъминоти икки электр узатиш линияси бўйича бажарилиши ва ћар бири шахтани максимал юкланишини таъминлаши керак. 2.10.4. Бош сувќочириш ќурилмаси ишчи насосларининг жами унимдорлиги, сутка давомида келиши мумкин бўлган энг кўп сувни камида 20 соат ичида ћайдаб чиќаришни, таъминлаши керак. Ќурилма бир хил босимда жами унимдорлиги ишчи насослар унумдорлигининг 20-25 % га тенг бўлган захира насосларга эга бўлиши керак. 2.10.5. Бош сувќочириш ќурилмаси ёнида сувтўплагич бўлиши керак, ва уни ћажми очиќ усул билан сувќочиришда камида 3 соатлик, еростида сувќочиришда камида 4 соатлик меъёрий сув оќимига ћисоб китоб ќилиниши лозим. Дренаж шахталарида сувтўплагич икки бўлинмага эга бўлиши керак. 2.10.6. Дренаж шахталари ва карьерлардаги сувќочириш ќурилмалари насоси бузилганда ўрнига захиравий насосни автоматик ишга туширадиган жићози бўлиши ва бошќарув пультига сигнал берган ћолда уларни ишлаши юзасидан дистанцион бошќариш ва назорат ќилиш имкониятига эга бўлиши керак. 2.10.7. Дренаж шахтаси бош сувќочириш ќурилмаси камерасининг поли ствололди (ствол олдида жойлашган) иншоотларидаги тортиб олиш йўли рельси каллаги сатћидан 0,5 м баланд бўлиши керак. Сувќочириш ишлари узликсизлиги ва ходимлар хавфсизлигини таъминлайдиган ќурилмалар ва тадбирлар ишлаб чиќиш шарти билан бош сувќочириш ќурилмаси камерасининг чуќурлаштирилган турини (ствололди ћўжалиги ќуйи сатћида) ўрнатишга рухсат этилади. 2.10.8. Дренаж шахтасини ќуришда иншоотга сув ёриб киришини ћисобга олиб одамларни хавфсиз чиќиши ва жићозлар саќланишини таъминлайдиган ќурилмаларни кўзда тутиш лозим. 2.10.9. Бош сувќочириш ќурилмаси насос камераси: насос станцияси поли сатћидан 7 м дан кам бўлмаган баландликдаги стволга чиќувчи ќия йўлакли шахта стволи; камида битта герметик ёпиладиган йўлакли ствололди ћўжалиги билан бирлаштирилиши керак. 2.10.10. Ерости дренаж кон иншоотларини ўтказишда сувли горизонт тагидан жинслар тузилиши ва ќаттиќлиги ќараб кон иншоотларини ўтказиш паспорти билан узунлиги кўзда тутиладиган илгарилатиш ќудуѓини бурѓилаш лозим, аммо ћар ќандай вазиятда 5 м дан бўлиши керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling