Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Download 1.09 Mb.
bet52/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

4.3.20. Юк кўтариш ќобилияти 15 т дан ортиќ бўлган носоз автоаѓдаргичларни шатаклаш шунинг учун махсус жићозланган шатаклагич билан амалга оширилиши керак.
4.3.21. Бузилган автомобиль ва йўл-ќурилиш машинаси автойўлнинг ўтиш ќисмида мажбурий тўхтатишда ћайдовчи (машинист) авария сигнализацияни улаши ёки аварияли тўхтатиш белгиларини ќўйиши, транспорт воситасини ўз-ўзидан ћаракатланиши, автойўлнинг ўтиш ќисмидан четланишига йўл ќўймаслик ва йўл ћаракатининг бошќа иштирокчиларига ћалаќит бермаслик чораларини имкон даражасида кўриши керак.
4.3.22. Шинани монтаж ќилиш ишлари зарурий механизм ва тўсиќлар билан жићозланган алоћида бино ёки участкаларда амалга оширилиши керак. Шинани монтаж ќилиш ишларини бажарувчи ходимлар ўќитилган ва йўриќланган бўлиши керак.
4.3.23. Музлаб ќолган ва ёпишган кон массаларидан кузовни тозалаш махсус жићозланган жойларда механик, гидравлик ва бошќа воситалар билан бажарилиши керак. Бундай ћолларда ќўл билан тозалашга хавфсизлик чоралари назарда тутилган ва корхонаси бош мућандиси томонидан тасдиќланган йўриќнома бўйича рухсат этилади.
4.3.24. Автомобилларга (автопоездларга) экскаваторлар (юклагичлар) билан юк ортиш ќуйидаги шартлар бажарилиши керак:
а) юк ортилишини кутиб турган автомобиль (автопоезд) экскаватор (юклагич) чўмичининг ћаракат радиуси чегарасидан ташќарида туриши ва фаќат машинстнинг рухсат берувчи сигналидан кейин юк ортишга ўтиши керак;
б) юк ортишга турган автомобиль (автопоезд) тормозланган бўлиши керак;
в) автомобиль (автопоезд) кузовига юк ортиш фаќат ён ёки орќа томондан бажарилиши керак, автомобиль кабинаси устидан чўмичини ўтказиш таќиќланади;
г) юк ортилган автомобиль (автопоезд) фаќат машинстнинг рухсат берувчи сигналидан кейин ћаракат ќилиши керак.
4.3.25. Карьер автомобили кабинаси юк ортиш пайтида ћайдовчи хавфсизлигини таъминлайдиган махсус ћимоябон билан ёпилган бўлиши керак. Махсус ћимоябон йўќ бўлса юк ортишдан олдин автомобиль ћайдовчиси кабинадан тушиши ва машинст томонидан юк ортиш тугагани ћаќида сигнал берилишигача чўмичининг ћаракат радиуси чегарасидан ташќарида туриши керак.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling