Hayot faoliyati xavfsizligi va mehnat muhofazasi


Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси фанининг таркибий қисмлари ва уларни текшириш объектлари


Download 95.53 Kb.
bet3/6
Sana04.02.2023
Hajmi95.53 Kb.
#1159381
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 - маъруза XFX

3. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси фанининг таркибий қисмлари ва уларни текшириш объектлари

«Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг таркибий» тузилиши 4 та бўлимдан иборат:


1.Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг назарий асослари.
2.Фуқаро муҳофазаси асослари.
3.Ёнғин хавфсизлиги асослари.
4.Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш асослари.
Фаннинг ҳар бир бўлими ўзининг мустақил текшириш объектларига эга бўлиб, барчасида юзага келадиган салбий оқибатлардан ҳимояланиш усулларига, қоидаларига тайёрлаш ва ҳимояловчи воситалардан фойдала-нишни ўргатишдан иборат. Содир бўладиган ҳар қандай хавфлар таксоно-мияси, идентфикацияси, номенклатураси ва квантификациясини чуқур ўрганиш орқалигина ижобий натижаларга эришиш мумкин.
Биринчи қисмда - фаннинг асосий тушунчалари, уларнинг хавфсиз-лигини таъминлаш усул ва воситлари, инсон фаолиятининг турлари, ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий асослари келтирилган. Меҳнат хавф-сизлиги асосларида ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси, уларга қўйиладиган талаблар ўрганилади. Ишлаб чиқаришда техника хавфсизлиги асослари, электр хавфсизлиги, юқори босимли идишлар ва юқори энергетик ускуналар, юк ташиш ва юкларни ортиш ҳамда тушуришда хавфсизлик қоидалари мавзулари муҳокама этилган.
Фаннинг иккинчи қисмида - фавқулодда вазиятлар ва уларнинг келиб чиқиш омиллари; хусусиятлари; турлари; фавқулодда вазиятлардан фуқароларни, моддий бойликларни, объектларни ҳимоя қилиш усуллари ва ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш қоидаларига ўргатиш, шикастланган ўчоқларда қутқарув ва биринчи тиклаш ишларини ўтказиш иборат.
Учинчи қисмда - ёнғин сабабчи омиллари ва салбий оқибатлари, ёниш жараёни, унинг фазалари, ёнғин хавфига бардошли бино, иншоотлар ва қурилиш материалларининг турлари, ёнғинни сўндирувчи воситалар, уларнинг хусусиятларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги масалалар муҳокама этилган.
Тўртинчи қисмда - фуқароларни ишлаб чиқариш хавф - хатардан ҳамда ҳаёт фаолиятининг бошқа жабҳаларида юз берадиган табиий, техноген ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларда етказиладиган жароҳатларида уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоида ва усуларини, ёрдам кўрсатишда фойдаланиладиган тиббиёт васиталари ўрганилади.



Download 95.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling