“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


МИЯЧА ЗАРАРЛАНИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ КАСАЛЛИКЛАР


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

МИЯЧА ЗАРАРЛАНИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ КАСАЛЛИКЛАР.
МИЯЧА АТАКСИЯЛАРИ 
 
Умарова Марғуба Сайфиддиновна, 
илмий раҳбар, Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
Болалар Касалликлари Пропедевтикаси кафедраси ассистенти, 
Алиев Мухаммаджон Баротбек ўғли, 
Педиатрия факультети 3-босқич талабаси
 
Аннотация. Мияча калла суягининг орқа энса чуқурчасида жойлашган, асосий 
вазифаси эса тана мувозанатини бошқаришдан иборат. Мияча, бош мия каби иккита ярим 
шардан иборат. Миячанинг иккала ярим шари, худди кўрпани қавм қилгандек, бир-бири 
билан бирлашган бўлиб, улар бирлашган қисми чувалчанг деб аталади. Бош мия каби катта 
ярим шарларга эга бўлган мияча ташқи томондан пўстлоқ билан қопланган ва кулранг 
тусда. Миячанинг пўстлоқ нейронларидан чиқувчи нерв толалари унинг оқ моддасини ҳосил 
қилишда иштирок этади. Оқ моддаси ичида жойлашган кулранг тусдаги тузилмалар- 
мияча ядролари бўлиб, улар тўрт жуфт ва тана мувозанати, ҳаракат координациясини 
бошқаришда бевосита иштирок этади. 
Калит сўзлар: Бирламчи ва наслий мияча атаксиялари, интенсион тремор, 
адиодохокинез, нистагм, скандирлашган нутқ, марказий пирамидал етишмовчилик, 
периферик амиотрофиялар, экстрапирамидал бузилишлар, амбиопия. 
 
Мавзунинг долзарблиги: Мияча атаксияси патологик ҳолат бўлиб, марказий нерв 
системасининг зарарланишидан келиб чиқадиган касалликдир.
Мияча атаксияси- мувозанат ва юришнинг бузилиши, нистагм, скандирлашган нутқ, 
дисметрия, интенцион титраш, алиодохокинез, мускуллар гипотонияси, мегакография ва 
патологик асинергия каби симтомлар билан намоён бўлади. 
Мияча атаксияси икки турга ажратилади:
• 
Биринчи тур- статистик, яъни гавда атаксияси билан намоён бўлувчи ҳолат. 
• 
Иккинчиси эса- динамик тур бўлиб, оёқ ва қўллар ҳаракати дискоординацияси 
билан намоён бўлади. 
Шунингдек, келиб чиқиши нуқтайи назаридан мияча атаксиялари қуйидагича 
фарқланади: 
• 
Миячанинг бирламчи атаксиялари (дегенерациялари)- бунга наслий атаксиялар 
киради ва уларнинг асосида хромосомалар бузилиши ётади. 
• 
Миячанинг иккиламчи атаксиялари бўлиб, улар миячани зарарловчи бошқа 
касалликлар сабабли ривожланади. Булар турли интоксикациялар, гипотериоз, инфекциялар, 
қон-томир касалликлари, ўсмалар, паранеопластик синдромлардир. 
Мақсад: Миячанинг бирламчи атаксиялари аниқ бир симптом билан кузатилмаслиги 
боис, бир қанча турларга бўлиниб кетган ва улар шу қадар ўхшаш бўладики, ташхисни тўғри 
қўйишда анамнез ва клиник симптомларнинг ўзи етарли бўлмай қолиб, молекуляр- генетик 
текширувлар ўтказишга тўғри келади. 

Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling