Hisoblash tizimlari tarkibiy qismlari. - Хисоблаш тизими таркиби конфигурация деб аталади.
- Одатда ҳисоблаш техникасининг аппарат ва дастурий воситалари алоҳида олиб ўрганилади. Шунинг учун ҳам мос равишда ҳисоблаш тизимлари аппарат ва дастурий таъминоти алоҳида олиб ўрганилади.
-
- Протокол – бу қурилма яратувчилари томонидан, бу қурилманинг бошқа қурилмалар билан муваффақияятли ва келишилган ҳолда биргиликда ишлаши учун, ишлаб чиқиладиган техник шартлар мажмуасидир
- Дастур – буйруқларнинг тартибланган кетма-кетлигидир. Компьютер учун тузилган ҳар дастур вазифаси – аппарат воситаларни бошқаришдир.
- 1.Амалий дастурий таъминот. Бу сатх дастурий таъминоти, мазкур иш жойида аниқ масалаларни ечишга ёрдам берадиган амалий дастурлар мажмуасини ташкил этади. Бу масалалар қамраб олган соҳалар жуда кўп бўлиб, улар ишлаб чиқариш, илмий-техник, ижод, ўқитиш ва дам олишга мўлжалланган масалаларини ўз ичига олади.
- 2. Хизматчи дастурий таъминот. - Бу дастурлар ҳам асос дастурий таъминот билан, ҳам тизимли дастурий таъминот дастурлари билан боғланган. Хизматчи дастурларнинг асосий вазифаси (уларни утилиталар деб ҳам аталади) компьютер тизимини текшириш, созлаш ва тузатишдан иборатдир.
- 3. Тизимли дастурий таъминот- Бу сатҳ компьютер тизимининг бошқа дастурлар ва бевосита аппарат таъминоти билан ўзаро боғланишни таъминлайди, яъни бу дастурлар даллоллик вазифасини ўтайди.
- 4.Асос дастурий таъминот - асос аппарат воситалари билан алоқага жавоб беради. Асос дастурий воситалари бевосита асос қурилмалари таркибига киради ва доимий хотира деб аталадиган махсус микросхемаларда сақланади. Асос дастурий воситаларини ўзгартириш зарурияти келиб чиқса, ДХ микросхемаси ўрнига қайта дастурлаш имконига эга бўлган ДХ дан фойдаланилади (флеш технология ).
Do'stlaringiz bilan baham: |