Hisobot mavzu: O’quvchilarda kitob o’qishga qiziqishni rivojlantirish Talaba
Download 74.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqMutahassislikka kirish
HISOBOT Mavzu: O’quvchilarda kitob o’qishga qiziqishni rivojlantirish Talaba: 107 ps guruh talabasi S.U. Murtazayeva. Toshkent-2022 Ижтимоий, маънавий ва маърифий ишларни янги тизим асосида ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус қуйидагилардан иборат. Биринчи – ёшларнинг мусиқа, расм, адабиёт, театр ва бошқа санъат турларига қизиқишини ошириш, бу уларнинг истеъдодини рўёбга чиқаришга ёрдам беради. Иккинчи – ёшларнинг жисмоний ҳолати, уларнинг спортда ўз қобилиятларини намойиш қилиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш. Учинчи – аҳоли ва ёшлар томонидан компьютер технологиялари ва Интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш. Тўртинчи – ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, китоб ўқишни кенг тарғиб қилиш. Бешинчи – аёлларни бандлигини таъминлаш. Кўриб турганимиздек, тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини оширишни, китобхонликни кенг тарғиб қилишни назарда тутади. Давлатимиз раҳбари ёшларда китобга бўлган муҳаббатини болаликдан уйғотиш, мустақил фикрлаш ва кенг дунёқарашни шакллантириш зарурлигини таъкидлади, бу унинг фикрига кўра уларнинг ҳаёт тарзида мустаҳкам пойдевор бўлади. Тўртинчи ташаббусни амалга ошириш доирасида аҳоли, айниқса ёшлар маданиятини ошириш ва китоб ўқишни оммалаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган 201 та ахборот-кутубхона марказларидаги китобларнинг умумий сони 16 319 587 донани ташкил этади, шундан 8 468 593 таси бадий адабиётидир. Ушбу ахборот кутубхоналари аъзолари сони 1 196 233 кишини ташкил қилади. 2020 йилда кутубханаларга 150 724 та китоб етказиб берилди. Уюшмаган ёшларни китобхонликка жалб қилиш масаласини амалга ошириш ёки амалиётга татбиқ этиш усули бунга тегишли шароит яратиш бўйича чора-тадбирлар билан чамбарчас боғлиқлигини англаган ҳолда, уларни ривожланиш усуллари билан ҳам биргаликда кўриб чиқиш лозим. Бундай усуллар сифатида маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органларининг муҳим вазифаларидан бири бўлган турли хил лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилиш мумкин, масалан, маҳаллий аҳоли манфаатларини ва қизиқишини инобатга олган ҳолда ҳар бир маҳаллада мини-кутубхоналарни яратиш, жойларда янги ўқишни бошлаган китобхонлар билан консультатив-маслаҳат ишларини ташкиллаштириш ва фаоллаштириш, уюшмаган ёки ишсиз ёшлар ўртасида турли танловларни ўтказиш, юқори бадий китобларни нашр этиш, жойларда учрашувлар, китобхонликга жалб қиладиган қизиқарли тадбирларни ташкиллаштириш. Эфирларда аудиокитоблар, китобларга бағишланган турли телевизион ва радио дастурларни яратиш, адабий янгиликларни муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шундай қилиб, уюшмаган ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш масаласи бир қарашда кичик бир эътиборсиз қолдирса бўладиган масаладек туйилсада, бироқ ҳозирги глобаллашув жараёнлар жадал ривожланаётганбир пайтда, ёшлар онгини турли ёт ғоялар билан тўлдиришга, уларни тўғри йўлдан адаштиришга йўналтирилган ҳаракатлар даврида, ушбу ташаббус долзарб ва амалга оширилишини кечиктириб бўлмайдиган чора сифатида кўрилиши даркор. Чунки китобхонлик бугунги кунда олиб борилаётган ёшлар ситёсатининг асосий бир омилларидан бўлиб, у ёшларни бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишга, жумладан маънавий-маърифий, ахлоқий-руҳий, ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик туйғуларини ривожлантиришга, ва энг асосийси келажакда тўғри йўлни танлашга ва улар ўртасида ҳуқуқбузарликларни қисқартиришга хизмат қилади. Китобга ошно диллар ёмонликдан йироқ бўлади. Китоб инсонларни эзгуликка, меҳр-оқибатга даъват этади, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтиради. Шу боис мактаб ёшиданоқ ўғил-қизларни китобга ошно қилиш, мутолаага ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда асосий масъулият ўқитувчилар зиммасига тушади. Таъкидлаш жоизки, таълим рус тилида олиб бориладиган синфларда ўзбек тили фани бўйича бу вазифани бажариш бироз қийинчилик туғдиради. Айниқса, юқори синфда интернет, уяли алоқа воситаларига рақобатлашиш, болаларни китоб ўқишга чорлаш осон кечмайди. Бу жиҳатлар “Компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган ДТС ва ўқув дастури лойиҳалари”нинг тажриба-синов жараёнида алоҳида эътиборга олинди ва ўқув дастурига “Адабий ўқиш” ва “Синф¬дан ташқари ўқиш” дарслари киритилди. 10-синф ўқув дастуридан Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Эркин Воҳидов, Пиримқул Қодиров, Муҳаммад Юсуф, Саида Зуннунова каби таниқли адибларнинг ҳаёти ва ижоди, асарларидан парчаларни ўрганишга доир мавзулар ўрин олди. Юқори синф ўқувчилари қалбида китобга меҳр уйғотиш учун педагогнинг ўзи юқори касбий маҳоратли, нутқи равон, мавзуларни оптимал йўллар билан тушунтира олувчи, ижодкор ва ташаббускор, ўқувчилар билан таълимий ҳамкорликда ишлай оладиган, уларни мустақил ва мантиқий фикрлашга йўналтирувчи бўлиши керак. Дарсларда, тўгарак машғулотларида ўқувчиларнинг ёши ва қизиқишига мос китобларни мутолаа қилиш, бадиий асарлардан сўзлаб бериш, воқеаларни ҳис эттира олиш, Ватанни тараннум этувчи шеърлар, яхшилик, меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ, камтарлик, меҳнатсеварлик сингари инсоний фазилатларни тарбияловчи мақол ва ҳикматларни ифодали ёддан айтиб бериш ўқувчини мазкур адибларнинг ижодига назар солишга чорлайди. Мактабда ёки мактаблараро “Китобхонлик кечалари”, давра суҳбатларини ўтказиш ҳам ижобий натижа беради. Масалан, тадбирларда “Менда таассурот қолдирган асар”, “Менинг севимли адибим”, “Сўнгги ўқиган китобим” каби мавзуларда ўқилган асарларни ўзбек тилида сўзлаб беришга одатлантириш болаларнинг қобилиятини юзага чиқариб, нотиқлик ва саводхонлигини оширади, энг муҳими, адабиётга қизиқтиради. Иккинчи тилни ўрганишда таржима самара беради. Машғулотларда таржимонлик маҳоратини синашга доир топшириқлардан фойдаланиш фаолликни оширади. Матнларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўқитиш ва “Энг моҳир таржимон”, “Энг билимдон ўқувчи”, “Икки тил билимдони”, “Уч тил билимдони” каби номинациялар бўйича танловлар ўтказиш мумкин. Дарс мавзуга оид қўшимча манбалар, ахборот, кўргазмалар билан бойитилса, самарадорлик янада ортади. Мисол учун, “Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти”ни ёритишда дастлаб дарслик материаллари устида ишланса, сўнг адибнинг ижодий қирраларини очувчи янги маълумотлар берилади. Абдулла Қаҳҳор йирик жанрларда асарлар яратибгина қолмай, моҳир таржимон ҳам бўлгани айтилади. У Ф.Гладковнинг “Оловли ўт”, А.П.Чеховнинг “Каштанка” ҳикояси, А.С.Пушкиннинг “Капитан қизи”, Н.В.Гоголнинг “Уйланиш” сингари кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилгани ҳақида маълумотлар берилади. “Машғулот кутубхонаси”да китобларнинг босма ёки электрон вариантларини намойиш этиш (слайдлар ёрдамида) ўқувчини беихтиёр мутолаага ундайди. Халқимизнинг севимли шоираси “Зулфиянинг ҳаёти ва ижодий фаолияти”ни ўргатиш жараёнида шеърларидан намуналар ўқилади. Айниқса, шоиранинг таржимонлик маҳоратига доир янги маълумотлар ҳар бир ўқувчи диққатини торта олади. Таълимдаги бу каби ёндашув болаларда адабиётга ҳавас уйғотади. Синфдан ташқари ўқиш машғулотларида ҳам адабиётимиз гўзал намуналари орқали ўзбек тилининг бойлиги, гўзаллиги, жозибаси ва мукаммаллигини очиб бериш ўқувчиларда китобхонлик маданияти шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Муайян мавзу бўйича мустақил равишда ахборот тўплаш топшириғининг юклатилиши, табиийки, уларни босма ва электрон китобларга мурожаат қилишга ундайди. Таълим рус тилида олиб бориладиган синф ўқувчиларида мутолаа маданиятини шакллантириш қуйидаги ёндашувни талаб этади: — адабий ўқиш дарсларини қўшимча манбалар ва ахборотлар билан бойитиш; — дарсларда “Мутолаа дақиқаси”ни ташкил этиш; —синфдан ташқари ўқиш машғулотларини ўтказиш; — мавзулар юзасидан ёзма топшириқларни бажартириш (матн яратиш, баён ёзиш, таассуротларни ёзма ифода этиш); — машғулотларда турли дарс шакл¬лари ва педагогик технологиялардан ўринли фойдаланиш; — фан тўгаракларида шеърий асарларни ифодали ўқиш, бадиий асарларни таҳлил этишга ўргатиш; — ўқувчиларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятларига мос бадиий, маърифий, илмий-оммабоп китоб¬ларни мустақил мутолаа қилиш учун тавсия этиб бориш; — таржима, изоҳли, имло ва атама луғатларидан фойдаланишни ўргатиш; — газета ва журналларни мунтазам ўқиб боришни йўлга қўйиш; — ўқувчиларда мустақил ахборот излаш ва тақдимот кўникмаларини ривожлантириш (ахборотни саралашга одатлантириш); — кутубхоналарга саёҳат уюштириш ва янги нашрлар билан мунтазам таништириб бориш; — белгиланган саналарда ўқилган асарлар юзасидан давра суҳбатларини ташкил этиш; — шоир ва ёзувчиларнинг таваллуд куни муносабати билан тадбирлар ўтказиш; — ўқувчилар ўртасида “Шеърхонлик кечалари”, “Энг китобхон ўқувчи”, “Менинг кутубхонам” каби кўрик-танловлар ва бадиий кечалар ўтказиш; —ота-оналар билан алоқани мустаҳкамлаш. Ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини камол топтиришнинг энг муҳим воситаси китобдир. Шундай экан, биз педагоглар бошланғич синфлардан бошлаб, болаларни адабиёт, китоб билан ошно этиб, уларда мустақил мутолаа кўникмаларини шакллантириб боришимиз даркор. Китобхонликнинг ушбу замонавий шакли жамоамизда барчага, айниқса ёшларимизга маъқул бўлди, – дейди бошқарманинг катта инспектори, ёшлар ташкилоти етакчиси Дилмурод Зиятов. – Бошқармамиз аппарати ва унинг туман бўлимларида фаолият кўрсатаётган ишчиларнинг ярмини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Уларнинг ўқиб-ўрганишлари учун электрон китоб – катта қулайлик. Ахир, иш давомида турли адабиётларга мурожаат қилишга тўғри келиши одатдаги ҳол. Китоб ўқишга қизиқишни баландпарвоз чақириқлар эмас, балки китоб ўқишга яратилган қулайлик оширади. Шунинг учун агроинспекция жамоасининг бу тажрибаси оммалаштирилса мақсадга мувофиқ бўлади. Download 74.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling