Хитой-Марказий Осиё


Download 14.81 Kb.
Sana17.09.2023
Hajmi14.81 Kb.
#1680351
Bog'liq
М. Обидов


Хитойнинг ШХТдаги элчиси Чжан Хайчжоу: Президент Шавкат Мирзиёев яратган мактаб.
“Хитой-Марказий Осиё”саммитидаги 6 давлат рахбарларининг учрашувидан сўнг Пекин ва Сиан шахарлари Шанхай хамкорлик ташкилоти (ШХТ) га аъзо, кузатувчи хамда хамкор давлатлар журналистларининг навбатдаги форуми майдонига айланди. 21 давлат ОАВ лари вакиллари Хитой ташки ишлар вазирлигида қабул килинди. ХХР нинг ШХТ даги миллий мувофиқлаштирувчи элчиси Чжан Хайчжоу 2001 йилда ташкил топган сиёсий бирикма бугун 84 йўналишда макро механизми яратилганини айтди.
-ШХТ сафи кенгайиб обрўси ошгани сайин энди Еропа иттифоқи, бошқа сиёсий тузилмалар у билан ўзаро манфаатли алокаларини йўлга кўйиш геосиёсий масалаларда мулоқот ўтказиш истагини билдирмоқда,-дейди элчи Чжан Хайчжоу.
Шуни айтиш керакки, биргина Хитойнинг ШХТ га аъзо давлатлар билан бир йиллик савдо айланмаси 411,8 миллиард долларга етган.
Жаноб элчи бу ташкилот фаолиятида Ўзбекистоннинг улуши хақида хам алохида тўхталиб ўтди.
-Ислохотчи Президент Шавкат Мирзиёев киритган бир қатор таклифлар бугун ШХТ дастуридан жой олди ва ижрога каратилган, - дейди Чжан Хайчжоу.
-Ўзбекистондаги иктисодий, сиёсий ислохотлар мамлакатни тез ривожланаётган давлатлар қаторига олиб чиқди. Халқнинг турмуш тарзида ижобий ўзгаришлар рўй берди. Айникса ўзига хос қўрилмага эга камбағалликни қисқартириш “Узбекистон тажрибаси “ ни Президент Шавкат Мирзиёев яратган мактаб сифатида омаллаштиришга муносибдур.
Ўзбекистон Президентлигига сайловлар хақида хам тўхталган элчи, мамлакат келажагини бошлангани кенг миқиёсли ислохотлар давомчиси бўла оладиган номзод билан қурамиз. Ўйлайманки Ўзбекистон халқи донишмандлик намоён этади ва муносиб номзодни танлаб олади, дейди.
Европа ва Осиё мамлакатларидан келган журналистлар хузурида “ Бир белбоғ, бир йўл” стратегия институти ректори профессор Ши Чжишинь, умумжахон молия форуми бош котиби Фен Синке, ШХТ Хитой қўмитаси бош котиби Чжен Вей, “ Ягона тақдир” ғоясининг “Тинчлик, биргаликда яратиш ва биргаликда бахам кўриш” лойихаси тақдимотини ўтказдилар.
Журналистлар форуми Сиан шахрида давом этади.
Мухаммаджон Обидов

Download 14.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling