Хитойда тарқалган коронавирус ҳақида билиш зарур бўлган маълумотлар


Download 0.91 Mb.
bet12/13
Sana03.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1152423
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Короновируслар, Грипп ва ЎРИ

2019-nCoV коронавируси ўзи нима?

  • Янги касаллик келтириб чиқарадиган зараркунанда коронавируслар туркумига киради, уларнинг бундай ном олишига микроскопда кўриш вақтида айлана кўриниши тожни эслатиб юборади. Аввалги коронавирусларнинг штаммларининг суратлари АҚШ юқумли касалликлар ва аллергия миллий институти томонидан эълон қилинган.
  • Бу каби вируслар ҳайвондан одамга, шунингдек, одамдан одамга юқиши мумкин. Лекин фақат еттита коронавирус (Хитойдагиси ҳам) одамларда касаллик келиб чиқишини қўзғатади.
  • Янги коронавирус белгиларига респиратор аломатлар: иситма, йўтал, нафас қисиши, қийналиб нафас олиш. Вирус асоратлари таъсири пневмония ва буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Коронавируслар туфайли келиб чиққан бошқа касалликлар

  • 2003 йилда Осиёда атипик пневмония келиб чиққан. Мутахассислар касалликнинг оғир ўткир респиратор синдром (ОЎРС) эканини тасдиқлаган. Вирус ҳаво-томчи ва ҳаво-чанг йўллари билан юқади. Эпидемия вақтида касаллик 8 минг нафар одамни (30 та мамлакатда) ўз домига тортган ва унга чалиниш оқибатида 900 нафар одам вафот этган.
  • 2012 йилда Саудия Арабистонида Яқин Шарқ респиратор синдроми номини олган инфекцияга чалинишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Етти йил ичида 2,5 минг нафар одам касалликка чалинган ва 800 дан ортиқ одам вафот этган. Касалларнинг аксарияти Саудия Арабистони фуқаролари бўлган. Вирус асосан туядан одамга юқади.

Вирусдан қандай ҳимояланиш мумкин?

  • Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусга чалинмаслик учун нималар қилиш кераклиги борасида қуйидаги тавсияларни берган:
  • қўлларингизни совун ва сув ёки спиртли аралашма билан ювинг;
  • йўталганда ёки акс урганда оғзингиз ва бурнингизни тиббий ниқоб, салфетка, енгингиз ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг;
  • шамоллаш ёки грипп аломатлари бўлганлар билан ҳимояланмаган алоқада бўлишдан узоқлашинг ҳамда сизда иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилинг;
  • тирик маҳсулотлар сотиладиган бозорда бўлганингизда жониворлар ҳамда улар тегиши мумкин бўлган воситаларга ҳимояланмаган ҳолда тегинишдан эҳтиёт бўлинг;
  • таомни, айниқса, гўштни астойдил пиширинг.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling