Хизмат кўрсатиш хақида
Ш А Р Т Н О М А № ____
Андижон ш. “___”______________2023-йил
Биз куйида имзо чекувчилар, Устав асосида иш олиб борувчи Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Андижон вилоят ташкилотининг раиси Х.Т. Мирзарахимова, кейинги ўринларда “Ижрочи” бир томондан ва ____________________ асосида иш олиб борувчи _____________________________________________________________________________
кейинги ўринларда “Буюртмачи” иккинчи томондан ушбу Шартномани куйидагилар хакида туздик:
1.ШАРТНОМА МАЗМУНИ
1.1.“Биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўқитиш” мавзусидаги ишлаб чиқилган дастурни амалга ошириш мақсадида, “Буюртмачи”нинг талабига асосан “Ижрочи” ташкилот/муассаса ходимларини “Биринчи ёрдам кўрсатиш асослари”га ўқув курси орқали ўқитишни ўз зиммасига олади.
1.2.Ўқув курси ўтказиш санаси: _________________________соат 9.00дан-18.00гача
2. “ИЖРОЧИ”нинг МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Ўқув курси Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятларининг Халқаро Федерацияси талабига мувофик Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида олиб бориш.
2.2. Ўқув курси жараёнида “Буюртмачи”га керакли услубий қўлланмалар ва ўқув куролларини такдим этиш.
2.3. Ўқув курси олиб бориш жараёни тўғрисида “Буюртмачи”га ҳисобот бериш.
2.4. Ўқув курси жараёнида аниқланган камчилик ва салбий холатлар тўғрисида “Буюртмачи”ни ўз вақтида огоҳлантириш.
2.5. Ўқув курси ўтказилишида “Буюртмачи”нинг талабларини эътиборга олиш.
2.6. Ўқитиш жараёнининг сифатига ва дастурда белгиланган мавзуларни тўлик ёритилишига жавоб беради.
3. «БУЮРТМАЧИ»нинг МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Ўқув курсини ўтказиш учун керакли хона билан таъминлаш.
3.2. Ўқув курси тингловчиларини 100% иштирок этишини таъминлаш.
3.3. Ушбу шартномага мувофик ўқув курси учун ўз вақтида тўловини ўтказиб бериш.
4. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ НАРХИ ВА ТЎЛОВ ТАРТИБИ
4.1. Юкоридаги 1.1 пунктда кўрсатиб ўтилган хизматнинг нархи 100 000 ( юз минг) сўмни (бир нафар иштиркочи учун) ташкил этади. Ўқув курсининг тингловчилар сони-_________нафар.
Шартноманинг умумий суммаси- ККСсиз _______(________________________________ ) сўм.
4.2.Шартнома имзолангандан сўнг “Буюртмачи” 3 банк иш куни ичида 15% микдорида олдиндан тўловни “Ижрочи”нинг хисоб рақамига ўтказиб беради. Ўқув курси якунлангандан сўнг 3 банк иш куни ичида қолган 85% “Ижрочи”га тўлиқ ўтказиб берилади.
4.3. “Ижрочи” ҳисоб рақамига пул ўтказилгандан сўнг 10 банк иш куни ичида ўқув курси ўтказиб берилади.
5. БОШҚА ШАРТЛАР
5.1. “Буюртмачи” ёки “Ижрочи” ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда, Ўзбекистон Республикаси Конунларига мувофик жавоб берадилар.
5.2. “Буюртмачи” томонидан тўлов амалга оширилгандан сўнг “Ижрочи” белгиланган муддатга ўқув курсини ўтказмаса ўтказилган суммани тўлиқ 10 банк иш куни муддати ичида кайтариб беради.
5.2. Форс-мажор вазиятлар юзага келгани хақида Тарафлар шундай вазият вужудга келган вақтдан уч банк иш куни мобайнида бир-бирларига хабар беришлари керак.
5.3. Форс-мажор вазиятлар юзага келган тақдирда ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай вазиятлар ва уларнинг оқибатлари амал қиладиган даврга узайтирилади.
5.4.Ушбу шартнома бўйича кўшимча ўзгартиришлар оддий ёзма шаклда тузилади ва икки томонлама имзоланади.
5.5. Шартнома ўзбек тилида, хар бир Тараф учун бир нусхадан, бир хил юридик кучга эга бўлган икки асл нусхада тузилди.
5.6. Ушбу шартнома имзоланган вақтдан кучга кириб, 2023 йил 31 декабр кунига кадар амал қилади.
6. ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ:
“ИЖРОЧИ”: “БУЮРТМАЧИ”:
Ташкилот номи: Қизил Ярим Ой Жами-яти Андижон вилоят ташкилоти
|
Муассаса номи: _____________________
_____________________________________
|
Манзили:
Андижон ш., А.Навои шоҳ кўчаси, 87 уй
|
Манзили: ___________________________
_____________________________________
|
х/р: 20212000400184972001
|
х/р:__________________________________
|
Банк номи:
ДАТ “Асакабанк” Андижон бўлими
|
Банк номи:
_____________________________________
|
ИНН: 201533042
|
ИНН: _______________________________
|
МФО: 00069
|
МФО: _______________________________
|
Телефон: 91 610 26 61
|
Телефон:_____________________________
|
ҚЯОЖ Андижон
вилоят ташкилотининг раиси:
___________ Х.Т. Мирзарахимова
М.
|
____________________
__________________________
__________ _________________
М.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |