Хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг ижтимоий


дорлигини узлуксиз ўсишини таъминлаш


Download 367.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/11
Sana02.03.2023
Hajmi367.31 Kb.
#1243223
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
tarmoq 1 ga manba

дорлигини узлуксиз ўсишини таъминлаш. 
Мазкур тамойил хизмат кўрсатиш корхонала­
рини ижтимоий­иқтисодий жиҳатдан ривожлан­
тириш, ишлаб чиқарилган хизматларга талаб ва 
таклиф мувофиқлигига эришиш ҳамда барқарор 
иқтисодий ривожланишни таъминлаш имконини 
беради.
Ушбу тамойиллар иқтисодий қонунларнинг 
амал қилишига мувофиқ намоён бўлади ва соҳани 
барқарор ривожланишини таъминлаш имконини 
беради.
Хулоса ва таклифлар (Conclusion/
Recommendations).
Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг 
менежерлари учун муҳим муаммо бўлиб, сама­
радорлик ҳисобланади. Шунга кўра, меҳнат унум­
дорлигини ошириш – бу ҳам давлат даражасида, 
ҳам корхона даражасида белгиланадиган муҳим 
мақсаддир. Таъкидлаш мумкинки, меҳнат унум­
дорлигини оширмасдан самарадорликни оши­
риш – бу қониқарсиз натижаларга эришишнинг 
анча осон йўлларини топишнинг ўзгинасидир. 
Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат унумдорлигини 
ошириш вазифаси нафақат унинг ошиши, балки 
кўп жиҳатдан раҳбариятнинг ҳаракатлари нати­
жаси бўлиб ҳисобланадиган баҳолаш билан ҳам 
боғлиқ бўладиган ўзига хос мураккабликларни 
намоён қилади.
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги яна бир муҳим 
ўзига хос хусусиятлардан бири шундан иборатки, 
бунда кўплаб хизматларни кўрсатиш мулкчилик 
ҳуқуқларининг ўрин алмашувисиз ва хизматлар­
нинг истеъмолчилари ҳамда ишлаб чиқарувчилари 
ўртасидаги муносабатларнинг ўзгаришсиз амалга 
оширилишидир.
Кўплаб хизматлар моддийлашган бўлмаганлиги 
ва номоддий қийматликлар билан муносабатларга 
эгалиги сабабли буюмларга бўлган мутлақ ҳуқуқ 
каби мулкчилик ҳуқуқи ҳам анъанавий, типик 
хизматларнинг номоддий, кўзга кўринмайдиган 
табиати билан боғлиқ анча мураккабликларга 
дуч келади. Хизмат кўрсатиш соҳасида кўпчилик 
вазиятларда нисбий ҳуқуқ, яъни, бир томондан, 
ишлаб чиқарувчининг истеъмолчига талаблари 
ҳуқуқи ва ишлаб чиқарувчига нисбатан истеъ­
молчиларнинг мажбуриятлари, иккинчи томон­
дан эса истеъмолчининг ишлаб чиқарувчига нис­
батан талаблари ҳуқуқи ва ишлаб чиқарувчининг 
истеъмолчига нисбатан мажбуриятлари амал 
қилади. Хизматларни ишлаб чиқаришнинг моддий 
шарт­шароитларига мулк ҳуқуқи муайян даражада 
истеъмолчининг ҳуқуқлари билан чекланади ва бу 
ерда нозик ҳуқуқий муносабатлар ривожланади. 
Улар истеъмолчига етказилган зиён ўрнини қоплаш 
мажбурияти хизматларни кўрсатувчининг ёки мулк 
эгасининг зиммасига юклатилишини кўзда тутиб, 
бунда хавфсизлик талабларига етарлича даражада 
риоя қилмаслик анчагина зарар келтириши мум­
кин бўлади.
Хизмат кўрсатиш соҳасида интеллектуал 
маҳсулот ва номоддий қийматликлар (масалан, 
товар белгиси)га нисбатан мулкчилик муносабат­
ларини қамраб оладиган интеллектуал мулк ҳуқуқи 
тобора кенг ёйилмоқда. Интеллектуал мулк объ­
екти сифатида моддий шакл эмас, балки мазмун 
назарда тутилади. Лекин уни мулкчилик билан бир­
лаштирадиган асосий жиҳат – бу интеллектуал фао­
лият натижаларига тўла ҳуқуқнинг мутлақ хусуси­
яти бўлиб ҳисобланади.
26
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ



Download 367.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling