Хизматда фойдаланиш учун т а д б и


-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ахборотдан фойдаланиш кафолатлари


Download 150.07 Kb.
bet13/52
Sana23.04.2023
Hajmi150.07 Kb.
#1388938
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   52
Bog'liq
01 Тадбирк фаолият хуқуқ асослари тарқатма материаллари Раджабов (2)

30-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ахборотдан фойдаланиш кафолатлари
Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларига мазкур субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қонунчилик ҳужжатлари, ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Ахборотдан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларини ва тегишли материалларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган, уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот бепул тақдим этилади, бошқа ахборотни тақдим этганлик учун эса белгиланган тартибда ҳақ ундирилиши мумкин.
Давлат статистика органлари ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган статистика ахбороти мунтазам эълон қилиб борилишини таъминлайди.
Тадбиркорлик субъектларига янги корхоналар қуриш учун берилаётган ер участкаларининг, шунингдек реализация қилиш ҳамда ижарага бериш учун таклиф этилаётган қурилиши тугалланмаган объектларнинг, бўш ётган ва самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва иншоотларнинг рўйхати тегишли давлат органлари томонидан оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ўз расмий веб-сайтларида мунтазам равишда эълон қилиб борилиши таъминланади.

301-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашнинг кафолатлари
Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари қонунчиликда берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш тартибини ўз ваколатлари доирасида тушунтириши, шунингдек уларнинг қўлланилишини таъминлаши шарт.

Download 150.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling