«Хўжалик» бу маълум мақсадларга йўналтирилган, ўзининг базиси ва устқурмасига эга бўлган субъект. «Ҳисоб»


Корхоналар бухгалтерия ҳисоби ишчи счетлари режаси


Download 173.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/13
Sana26.01.2023
Hajmi173.34 Kb.
#1125333
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Glossariy

Корхоналар бухгалтерия ҳисоби ишчи счетлари режаси – бу айнан битта 
олинган корхонада унинг хусусиятларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган счётлар 
режасидир. 
Бухгалтерия ўтказмаси – бу юз берган операция суммасини бир счетнинг 
дебетига, бошқа бир счетнинг кредитига ёзиш. 


Оддий бухгалтерия ўтказмаси деганда иккита счет қатнашган, шундан бири 
дебетланган ва бошқаси кредитланган ўтқазмага айтилади.
Мураккаб ўтказмалар – бу уч ва ундан кўп счетлар қатнашиб тузилган
ўтказмаларга айтилади. Бундай ўтқазмаларда битта счет дебетланиб, икки ва ундан кўп 
бошқа счетлар кредитланади ёки шунинг тескариси бўлади. 
Баҳолаш – бу бухгалтерия ҳисоби объектлари қийматини пулда ифодалаш усули.
Ҳақиқий қиймат – бу корхона активлари ва улар манбаларининг ҳисобот даври 
охиридаги ҳужжатли асосда шакллантирилган қиймати 
Бошланғич қиймат – бу активларни сотиб олиш, қуриш, ишлаб чиқариш ва 
бошқа йўллар билан келиб тушган вақтида шаклланган қиймати.
Қолдиқ қиймат – бу активларнинг бошланғич қийматидан фойдаланиш даврида 
жамланган эскириш суммасини чегиришдан кейин қолган қиймати.
Соф сотиш қиймати - бу активнинг сифати, ҳолати, шунингдек бозордаги талаб 
ва таклифдан келиб чиқган ҳолда шаклланган қиймати.
Режа ёки меъёрий қиймат- бу активларнинг режа ёки меъёрий калкуляция 
асосида шакллантирилган қиймати.
Номинал қиймат – қимматли қоғозларнинг олдиндан белгиланган ва босма 
усулда улар устида ёзиб қўйилган қиймати. 
Дисконтланган қиймат - бу активлар ва мажбуриятларнинг келгуси қиймати 
бўлиб, у жорий қийматни пулнинг келгусидаги вақтинчалик қиймати коэффициентига 
кўпайтириш йўли билан топилади. 
Таннарх – бу активларни ишлаб чиқариш харажатлари ёки уларни сотиб олишга 
кетган барча сарфлар мажмуаси. 

Download 173.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling