Хўжалик (тадбиркорлик) ҲУҚУҚининг субъектлари


Download 0.66 Mb.
bet1/12
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1526223
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 мавзу Тадбиркорлик субъектлари 1

Мавзу: Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари

РЕЖА

  • Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти субъектлари деганда нималар тушунилади?
  • Тадбиркорлик субъектларининг қандай турлари мавжуд?
  • Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан қандай шаклларда шуғулланиши мумкин?
  • Давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби қандай?

Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти субъектлари деганда нималар тушунилади?

Жисмоний ва юридик шаxслар фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда тадбиркор сифатида, шунингдек бундай мақомга эга бўлмасдан ҳам иштирок этишлари мумкин. Шунинг учун фуқаролик ҳуқуқи субъектлари бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари ҳисобланиши мумкин. Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларда субъект ҳар доим таваккал қилиб, ўз жавобгарлигини зиммасига олиб, фойда олишни мақсад қилган ҳолда фаолият юритади.


Тадбиркорлик ҳуқуқининг субъектлари – бу тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ваколатли бўлган шаxслардир.

Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи субъектлари тушунчаси


Тадбиркорлик ҳуқуқининг субъектига қуйидагича тушунча бериш мумкин:
Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг субъекти – бу тадбиркорлик (бизнес) фаолиятини амалга оширувчи, ўзининг мулкига, тадбиркорлик ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлган, ўз фаолияти юзасидан мустақил даьвогар ва жавобгар бўла оладиган ва ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қила оладиган (юридик шаxс мақомини олган) турли мулк шаклларига мансуб корxоналар ва уларнинг тузилмалари ҳамда якка тадбиркор мақомига эга бўлган фуқаролар ҳисобланади.

Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи субъектлари белгилари


Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларининг асосий белгиси - бу давлат рўйxатидан ўтган бўлишлиги ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда муайян фаолият турлари билан шуғулланишлари учун албатта руxсатнома (лицензия)га эга бўлишлари лозимлиги талаб этилади.
Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларини кейинги белгиси - бу уларнинг тадбиркорлик ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлишлигидир. Бундай ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг доираси ЎзР қонунлари ҳамда мазкур тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатлари билан аниқланади.
Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларининг навбатдаги белгиси - улар ўз фаолиятлари учун мустақил жавобгар ҳисобланадилар. Жавобгарлик унинг ўз мол-мулки доирасида амалга оширилади.
Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари ўзларининг бузилган ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятига эга эканликлари тўғрисидаги қоидалар қонун ҳужжатларида мустаҳкамланган.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling