Хўжалик юритувчи субъектлар молияси
Тижорат асосида фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар молияси
Download 1.75 Mb.
|
1. ХЮС молиясининг моҳияти
Тижорат асосида фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар молияси.Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда(хусусий корхона, жамоа корхоналари) тузилиши мумкин.Улушларга (қўшилган ҳиссаларга) ёки муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига бўлинган устав фонди (устав капитали)га эга бўлган тижоратчи ташкилотлар хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ҳисобланади.Муассислар (иштирокчилар) қўшган ҳиссалар ёки улар сотиб олган акциялар ҳисобига вужудга келтирилган, шунингдек хўжалик ширкати ёки жамияти ўз фаолияти жараёнида ишлаб чиқарган ва сотиб олган мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида унга тегишлидир.Хўжалик ширкатлари ва хўжалик жамияти. Хўжалик ширкатлари- бу шахслар ва улардан ҳар бирининг бевосита ҳаракатлари (то жавобгарликкача) фойда олиш мақсадида бирлашиш бўлса, хўжалик жамиятлари эса фақат уларнинг иштирокчилари капиталларининг бирлашуви бўлиб, улардан ҳар бирининг жамият фаолиятида бевосита иштирокисиз амалга ошади. Тижорат корхоналари ва ташкилотлари молияси Бозор муносабатлари шароитида корхоналар ўзларининг фаолиятларини тижорий ҳисоб асосида амалга оширадилар Уларнинг харажатлари ўз даромадлари ҳисобидан қопланиши керак Меҳнат жамоалари ишлаб чиқариш ва социал ривожланишининг асосий манбаи фойда ҳисобланади Бу соҳа корхоналари реал равишда молиявий мустақилликка эга маҳсулотни сотишдан олинган тушумни уларнинг ўзи мустақил равишда тақсимлайди ўзларининг ихтиёрига кўра фойдадан фойдаланадилар молиявий бозорнинг ресурсларидан – банк кредитлари, облигациялар эмиссияси, депозит сертификатлари ва молиявий бозорнинг бошқа инструментлари – фойдаланган ҳолда инвестициялаштириш учун зарур бўлган маблағларни қидириб топадилар ишлаб чиқариш ва социал фондларни шакллантирадилар Нотижорат асосда хўжалик юритишнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
• эълон қилинган мақсадларга эришиш учун олинган фойдадан восита сифатида фойдаланиш; • бозор хўжалигининг иқтисодий самарадорлиги ва фаолиятнинг социал самарадорлигини биргаликда қўшиб олиб бориш. Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling