Ходимларга уй-жойга эга бўлиш учун фоизсиз қарз бериш ва расмийлаштириш тартиби


Download 15.42 Kb.
Sana17.02.2023
Hajmi15.42 Kb.
#1205881
Bog'liq
Ссуда бериш тартиби


Ходимларга уй-жойга эга бўлиш учун фоизсиз қарз бериш ва расмийлаштириш тартиби

Уй-жой бўйича ишчи гуруҳи қуйидаги масалаларни ўрганади:
ходимларнинг уй-жойга эга бўлишга муҳтожлиги ҳолати;


Амалий хизмат стажи 5 йилдан ортиқ бўлган (Божхона институтида ўқиш даври ҳисобга олинмаган ҳолда) ходимларга уй-жойга эга бўлиш
учун 5 йилгача қайтариш шарти билан фоизсиз қарз (кейинги ўринларда – фоизсиз қарз) берилади.
Ходимнинг фоизсиз қарз бериш тўғрисидаги мурожаати:
комиссиялар ишчи гуруҳлари томонидан ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида ўрганиб чиқилиб, ижобий (камчиликлари бўлмаган) деб топилган мурожаатлар комиссияга, камчиликлари бўлган мурожаатлар ходимга қайтарилади;
ҳудудий таркибий тузилмалар ходимлари учун ҳудудий комиссиялар томонидан кўриб чиқилиб, ижобий деб топилган мурожаатлар бўйича якуний қарор қабул қилиш учун уч иш куни ичида Марказий комиссияга тақдим этилади;
Комиссиялар ишчи гуруҳларининг хулосасига кўра ходимларга фоизсиз қарз бериш ва расмийлаштириш бўйича қуйидагиларни амалга оширади:
фоизсиз қарз берилиши масаласида мурожаат этган ходимларни рўйхатга олиш ва уларнинг навбатини юритиш;
уй-жой сотиб олиш мақсадида фоизсиз қарз олиш юзасидан мурожаат этган ходимлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни холисона кўриб чиқиш;
олинган фоизсиз қарз пуллари ўз вақтида ва тегишли тартибда қайтарилишини назорат қилиш.
Ходимлар уй-жой сотиб олиш учун қарз олиш мақсадида хизмат жойи бўйича комиссия раиси номига яшаш шароитини яхшилашга муҳтожлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда билдирги орқали мурожаат этади.
Сўралаётган фоизсиз қарз миқдори БҲМнинг бир юз йигирма беш бараваридан ошган тақдирда, ходим ўз билдиргисига қиймати қарз миқдорининг 125 фоизидан кам бўлмаган гаровга қўйиладиган мулк тўғрисидаги маълумотномани илова қилади. Бунда, уй-жой сотиб олишда мазкур уй-жойни гаров нарсаси сифатида ҳам қўйиш мумкин.
Гаров нарсаси сифатида қўйиладиган мол-мулк тури ва унинг миқдори томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ амалга оширилади.
Ходим ўз билдиргисига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
хизматда самарали натижаларга эришганлигини акс эттирувчи мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда таркибий тузилма бошлиғи (директори) томонидан берилган тавсиянома;
гаровга қўйиладиган мулк тўғрисидаги маълумот;
ходим ўзи номида мавжуд барча расмийлаштирилган кредит маблағлари тўғрисида маълумот.
80. Мурожаатни кўриб чиқишга масъул ходим электрон тизимлар орқали қуйидаги маълумотларни мустақил равишда олади:
ходим ва турмуш ўртоғининг фуқаролик паспорти ёки ID-картаси ҳамда фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;
ходим ва турмуш ўртоғининг номида мавжуд кредит маблағлари тўғрисида маълумот;
ходимнинг божхона органларида хизмат қилиши ва охирги 12 ойдаги даромади тўғрисидаги маълумотлар;
ходимнинг божхона органларидаги амалий хизмат стажи кўрсатилган ҳолатдаги хизмат жойидан маълумотнома;
Давлат солиқ қўмитасининг тегишли бўлинмасидан солиқ тўловчи (ходим) ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома (СТИР) нусхаси.
Ходим уй-жой сотиб олишда уй-жой сотиб олиш истагини билдирган ҳудудда ўзи ва турмуш ўртоғининг номида уй-жой бор-йўқлиги ҳақида кадастр маълумотномаси олиниши лозим.
Мазкур ҳужжатларни электрон тизим асосида олишни имкони бўлмаса, ходимдан тегишли ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.
Комиссия томонидан ходимга қарз бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, қарзни расмийлаштириш билан боғлиқ барча харажатлар ходим томонидан қопланади.
Қарз бериш тўғрисидаги мурожаатни қабул қилиш жараёнида
ёки қабул қилинган мурожаатни кўриб чиқиш натижасида, тегишли комиссия (ёки унинг ишчи органи) томонидан қуйидаги ҳолатлар аниқланганда,
қарз бериш тўғрисидаги мурожаат рад этилади ҳамда ҳужжатлар қайтарилади:
мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда;
ходим билдиргисида кўрсатилган ҳудудда ўзи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой мавжуд бўлганда;
ходимнинг тўлов мажбуриятлари суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлганда, ходимнинг яқин қариндошлари иш ҳақи миқдори тўлов мажбуриятларини инобатга олган ҳолда етарли бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Бериладиган қарз миқдорини ҳисоблашда ходимнинг тўлов қобилияти ҳисобга олинади.
Ходим томонидан олинган қарзни тўлиқ ва ўз вақтида қайтарилиши устидан назорат ҳудудий таркибий тузилмаларда комиссия томонидан амалга оширилади.
Ходим томонидан фоизсиз қарз маблағлари тўлиқ қайтарилмагунича, унга бошқа фоизсиз қарз маблағлари берилмайди.
Марказий комиссиянинг қарз бериш тўғрисидаги қарорига асосан тегишлича ДБҚ ёки ҳудудий таркибий тузилмалар (қарз берувчи) ҳамда ходим (қарз олувчи) ўртасида қарз шартномаси тузилади.
Қарз шартномасининг бир нусхаси Молия-иқтисодиёт бошқармасига (ҳудудий таркибий тузилмаларнинг молия-иқтисодиёт бўлимлари) топширилади, иккинчи нусхаси ходимга берилади.
Ходимнинг қарз маблағи мазкур Низомнинг 91-бандида келтирилган тартибда ҳар ойлик маошидан ушлаб қолинади.
Фоизсиз қарз миқдори ойларга тенг тақсимланади ҳамда қарз шартномаси иловасида ҳар ойда ундириладиган тўлов миқдори ва санаси кўрсатилади.
Ходимнинг мурожаати бўйича ижобий қарор қабул қилинганда, фоизсиз қарз:
уй-жой сотиб олишда – нотариал тасдиқланган уй-жойнинг
олди-сотдиси тўғрисидаги шартноманинг нусхасини илова қилган ҳолда сотувчи (мулкдор)нинг номига очилган омонат (пластик) ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Қарзни қайтариш бўйича тўловлар қарз шартномасида белгиланган саналар ва миқдорларда, қоида тариқасида, ойнинг 15-30 саналарида амалга ошириб борилади.
Қарз олувчи ўз хоҳишига кўра қарзни муддатидан олдин қайтаришга ҳақли.
Download 15.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling