Ходимни ишга қабул қилиш Тизимнинг ходимлар харакати тўғрисидаги буйруқлар киритиладиган қисми
Download 494 Kb. Pdf ko'rish
|
2.Ходимни ишга қабул қилиш
Ходимни ишга қабул қилиш – Тизимнинг ходимлар харакати тўғрисидаги буйруқлар киритиладиган қисми. + Яратиш тугмаси орқали ҳужжат санаси ва мазмуни майдонлари тўлдирилади ва + Қўшиш тугмаси орқали буйруқларни киритиш ойнасига ўтилади. Маълумот тизим фойдаланувчиси томонидан киритилади. Ҳужжат қуйидаги тартибда тўлдирилади: 1. Тартиб рақами – майдон тизим томонидан автоматик тарзда тўлдирилади. 2. Тайинлаш тури – бу қисмда буйруқ мазмунидан келиб чиқиб тайинлаш турлари танланади. Ходимни ишга қабул қилиш учун Приём на работу ҳужжати танланади. 3. Бошланиш санаси – 04.09.2020 санаси қуйилади агарда 04.09.2020 йилдан 01.12.2020 йил оралиғида келган ходимлар бўлса келган санаси қуйилади (масалан: 12.10.2020). 4. Тугаш саниси - Ўзбекситон Республикаси Меҳнат кодекси нинг 73-моддасида назарда тутилган меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддатииш кўрсатилади. Агарда меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилмаган бўлса бу майдон бўш қолдирилади. 5. Мазмуни – ҳужжат мазмуни кўрсатилади. 6. Бўлим – Фойдаланувчилар маълумотномаси – Бўлим қисми орқали киритилган бўлимлар танланади. 7. Лавозим – Ходимлар учун маълумотларни созлаш – Ташкилот тузилмаси қисмида маълум бир бўлим учун бириктирилган лавозимлар автоматик тарзда шаклланади ва керакли бўлган лавозим танланади. 8. Ходимлар – Фойдаланувчилар маълумотномаси – Ходимлар қисми орқали киритилган ходимлар танланади. Aгарда ходимларни киритмаган бўлсангиз +Қўшиш тугмаси орқали ходимни яратиб оласиз. 9. Бандлик тури – Қонунчиликда назарда тутилган бандлик турларидан бири танланади. 10. Ставка – Иш берувчи томонидан ходимни неча ставка ишга қабул қилинганлиги кўрсатилади. Бунда Ташкилот тузилмаси қисмида бўлим учун бириктирилган ловазимнинг ставкалар сони тизим томонидан автоматик тарзда Ставкалар сони қисмида кўриниб туради, шундан хозирда банд бўлган ставкалар сони эса Ставка қисмида кўриниб туради. Ташкилот тузилмасида кўрсатилган штат бирликларидан кўп штат бирликлари киритилган тақдирда, тизим томонидан огоҳлантириш чиқади ва ҳужжатни тасдиқлаб бўлмайди. 11. Иш вақти графиги – Иш берувчи ва ишчи ходим ўртасида тузилган маҳнат шартномасида кўрсатилган иш вақти графиги танланади. 12. Барча амаллар бажариб бўлингандан сўнг Сақлаш тугмаси орқали ҳужжат сақланади. 13. Сақланган ҳужжат Ходимларни ишга қабул қилиш ойнасида кўринади ва Сақлаш тугмаси орқали ҳужжат асосий ойнада шаклланади ва шу кетма-кетликда барча ходимларни қўшиб бўлгач сақлаш тугмасини босасиз 14. Ҳужжатни Амаллар тугмаси орқали тасдиқлаш ёки ўчириш, тасдиқланган ҳужжатни бекор қилиш мумкин бўлади. Ходимни ишдан бўшатиш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш учун Тайинлаш тури қисмида ишдан бўшатиш(Увольнение) танланади. Ходим ишлаётган бўлим танлади, Ходимлар қисмида эса айнан шу бўлимда ишлаётган ходимлар автоматик равишда шаклланади, ходим танлангандан сўнг ходимнинг лавозим номи ва эгаллаб турган ставкаси автоматик тарзда шаклланади, мазмуни қисми тўлдирилиб ҳужжат сақланади. Ходимни эгаллаб турган лавозимидан бошқа лавозимга ўтказиш учун Тайинлаш тури қисмидан Бошқа лавозимга ўтказиш(Перевод на другую должность) танланади. Бунда Бошланиш санаси, тугаш санаси (агар тугаш санаси кўрсатилиши лозим бўлса), Бўлимдан қисмига янги лавозимида қайси бўлимда бўлиши танланади, Лавозим қисмига янги лавозими танланади, ставка қисмига янги лавозими ставкаси, бандлик тури, иш вақти графиги қисмлари танланади ва ҳужжат сақланади. Download 494 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling