Хоразм маъмун академияси ахборотномаси
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023
Download 7.27 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-6-1 merged
___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023
86 балиқ тури сифатида етиштирилади. Мазкур балиқ турлари маҳсулдорлиги туфайли аҳоли озиқ-овқат сифатида кенг фойдаланилади, лекин уларни сифатли ва касалликларга чалинмаслиги фермер ҳўжаликларининг олдида турган асосий муаммоси ҳисобланади. Дунёда лерниоз қўзғатувчиси эшкак оёқли қисқичбақасимонлар (Copepoda) Lernaeidae оиласи Lernaea авлоди Lernaea cyprinacea L, 1758 тури ҳисобланади. Урғочилари морфологик жиҳатдан жуда ўзгариб, паразит ҳаёт тарзига мослашган. Ягона космополит тури - Lernaea cyprinacea "лангар қурти" деб аталади. У Евроосиёдан келиб чиққан ва беихтиёр паразитлашган, турли мамлакатларга киритилган балиқлар орқали бутун дунёга тарқалган [2,13,14]. Балиқларда паразитлар одатда терига, қанотларга ва кўзларга кириб боради [6,14]. L. cyprinacea билан зарарланган карп балиқларининг органлардан қон кетиши туфайли патогенез ва ўлимга олиб келиши мумкин [4,14]. Maria ва бошқа олимлар томонидан Жанубий Америка сув ҳавзаларида олиб борган тадқиқотларда жами 754 та балиқ текшириланда, шундан 388 тасида яъни 51,4 % да лерниоз борлиги аниқланган [8]. Ушбу эктопаразит Миср давлатидаги балиқчилик хўжаликларида зарарланиш 71,7 % ни ташкил этиб, балиқларни нобуд бўлиши кузатилган [2]. Хусайннинг маьлумотига кўра оддий сазан балиқларида зарарланиш кўрсаткичи 72 % ташкил этиб, бактериологик касалликларни келтириб чиқариши ҳақида тадқиқотлар баён этилган [6]. Ўзбекистон сув ҳавзаларида А.О.Ўразбоев маълумотларига кўра, 1966 йилда Қорақалпоғистон Республикасидаги сув ҳавзаларида лерниоз касаллиги қайд этилган [19]. С.О. Османов (1971) маълумотига кўра, Ўзбекистонда L. cyprinacea 20 турдаги балиқларда учрайди. Жумладан, Каттақўрғон сув омборида 38,7% балиқ лерниознинг турли босқичлари билан касалланганлиги ва улардан энг кўп карпларда учраганлиги айтиб ўтилган . Шундан кейин, бу касалликни балиқчилик хўжаликларида тарқалиши ва зарарланишни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмаган. Download 7.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling