Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Жадвал  Ғалла биоценозида йиртқич энтомофагларнинг учраши


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet299/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

Жадвал 
Ғалла биоценозида йиртқич энтомофагларнинг учраши 
Тошкент вилояти, 2019-2022 йй. 
№ 
Лотинча номи 
Ўзбекча номи 
Биоценозда учраши 

Coccinellidae 
Хонқизи қўнғизлари 
+ + + 

Syrphidae 
Сирфид пашшалари 
+ + + 

Chrysopidae 
Олтинкўзлар 
+ + + 

Scelionidae 
Теленомус тухумхўрлари 
+ + + 

Aeolothripidae 
Аелотрипслар 
+ + + 

Фазия пашшалари 
+ + 

Aphydoletes aphidimiza R. 
Галлица пашшалари
+ + 

Carabidae 
Визилдоқ қўнғизлар 
+

Abaneedae 
Йиртқич ўргимчаклар 
+
10 
Anthocoridae 
Йиртқич қандалалар 

11 
 
Стафилин қўнғизлари 

Шартли белгилар: + кам; ++ ўртача; +++ кўп миқдорда учрайди. 
Ғаллазорларда сўрувчи зараркунандалар оммавий ривожлана бошлаган даврда 
энтомофаглар ҳам пайдо бўлади. 2019-2022 йилларда фойдали ҳашаротларнинг 
ривожланишини ўрганиш мақсадида кузатувлар олиб бордик. Бу далаларда табиий 
кушандаларнинг пайдо бўлиши ўртача кунлик ҳаво ҳарорати 10-12
0
С дан ошганда кузатила 
бошланди. Энтомофаглар миқдорини ҳисобга олишда энтомологик матрарлардан 
фойдаландик. 2019 йилда табиий кушандалар миқдори зараркунандалар миқдорига боғлиқ 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 
219
ҳолда ўзгариб турди. Тажриба ўтказган майдонларда май ойининг бошларида ўртача бир пояга 
0,7-1,0 дона энтомофаг тўғри келган бўлса, май охири ва июнь ойининг бошларигача 1,3-2,0 
дона бўлиши кузатилди. 2020 йилда ғаллазорларда сўрувчи зараркунандалар миқдорининг 
камайиши билан табиий кушандаларнинг миқдорининг ҳам камайиши кузатилди, лекин улар 
буғдой ўрими бошлангунча шу биоценозда доим учраб турди. 
Кузатув натижаларига кўра ғаллазорларда зараркунандалар миқдори ошиши билан 
табиий кушандалар миқдори ҳам ўзгариб туради. Бу энтомофаглар ичида хонқизи оиласига 
мансуб турлар доминант тур сифатида кўп учрайди. 
Бу энтомофаглар ичида хонқизи, олтинкўз ва сирфид пашшалари бир кунда ўртача 130-
240 дан кўпроқ зараркунандаларни нобуд қилиши билан ажралиб турди. Табиий 
кушандаларнинг ғаллазорларда пайдо бўлиши сўрувчи зараркунандаларга нисбатан кечроқ 
кузатилсада, лекин улар бошоқли дон экинлари ўрими бошлангунга қадар шу биоценозда 
яшайди. Бунга сабаб ғалла сўрувчи зараркунандаларидан ташқари буғдойзорларда яна бошқа 
зараркунандалар (шилимшиқ қурт, швед пашшаси, ғалла бургалари, арракашлари ва б.,) нинг 
ҳам кўплаб бўлишидир. 

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling