Хоразм маъмун академияси ахборотномаси
Download 7.27 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-6-1 merged
Ривожланиши.
Жинсий вояга етган урғочи қисқичбақаларнинг танаси узунчоқ бўлиб, бизнинг изланишларда уларнинг узунлиги 12-24 мм гача, цилиндрсимон шаклда, танаси бўғимларга бўлинмаган, орқа қисми бироз кенгайганлиги кузатилди. Бош томонида эса 4 та ўсимтаси бўлиб, 2 таси шохланган ва 2 таси шохланмаган лангар шаклида, улар ёрдамида лернейлар балиқ танасига киради. Ҳамда, бир жуфт тухумдони узунчоқ шаклда бўлиб, унда 260 тадан 350 тагача тухумлари бор [10,12]. Жинсий вояга етган урғочи қисқичбақаларнинг тухум халтасида ёз ойларида уч жуфт оёқли ёш копеподалар (науплия) ривожланиб сувга тушади. Сувда улар 3 босқичдан иборат науплиал ва 5 босқичли копеподит, ҳар босқичида туллаш билан якунланадиган босқичларини ўтайди. 5 босқичида жинсларнинг дифференсияси бўлиб, урғочи ва эркак қисқичбақалар шаклланади, оталаниш жараёни тугаб бўлгач, эркаклари нобуд бўлади, урғочилари эса балиқлар танасига, терисига тушиб олиб тери остида ҳаракат қилади ва жинсий вояга етади. Лернеялар жуда ҳам наслли бўлиб, ёз давомида қисқичбақалар наслининг бир неча маротаба алмашуви кузатилади, яшаш вақти 5-6 ойни ташкил қилади (2-расм). Ривожланишининг тезлиги сув режимига ва ҳароратига боғлиқ, Lernaea учун оптимал ҳарорат оралиғи 24-26ºC кузги генерацияси балиқ танасида қишлайди. Лернеяларнинг кўпайиши фақат чучук сувда кузатилади [3,9]. Балиқлар танасида лерниоз сабабли яллиғланиш қон кетишлар кузатилди. Шуни инобатга олган ҳолда қон кўрсаткичини билиш учун тадқиқот олиб борилди. Бунинг учун лерниоз билан касалланган 5 дона зоғора балиқлари лаборатория усулида текширилди. Олиб борилган тадқиқотларимизда гемоглобин миқдори сезиларли миқдорда камайганлиги кузатилди (2-жадвал). Ўлим миқдори кам ҳолларда кузатилди лекин товарлик ҳусусиятига жиддий зарар етказади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўз вақтида чора кўрилмаса иккиламчи касаллик аеромоноз (Aeromonas hydrophila) инфексиясига олиб келиши, натижада касалланган балиқлар нобуд бўлишига олиб келиши мумкин [7]. Xулоса: Олиб борилган тадқиқотларимиз натижасига кўра Тошкент вилояти балиқчилик хўжаликларида тарқалган зоғора балиқларида L. cyprinacea эктопаразити билан умумий зарарланиш 31.6 % ни ташкил этиб, энг юқори кўрсаткич ёз ойларига 55,8 % ташкил этди. Шу билан бирга зарарланган балиқларнинг гемоглобин кўрсаткичлари ўртача 6,5 ±0,34 % ташкил этиб, бу эса нормадан 25-27 % га камлиги аниқланди. Мазкур эктопаразит билан касалланган балиқлар нафақат балиқнинг товарлик ҳусусиятини йўқотишга, балки иккиламчи инфекция |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling