XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________
219
ҳолда ўзгариб турди. Тажриба ўтказган майдонларда май ойининг бошларида ўртача бир пояга
0,7-1,0 дона энтомофаг тўғри келган бўлса, май охири ва июнь ойининг бошларигача 1,3-2,0
дона бўлиши кузатилди. 2020 йилда ғаллазорларда сўрувчи зараркунандалар миқдорининг
камайиши билан табиий кушандаларнинг миқдорининг ҳам камайиши кузатилди, лекин улар
буғдой ўрими бошлангунча шу биоценозда доим учраб турди.
Кузатув натижаларига кўра ғаллазорларда зараркунандалар миқдори
ошиши билан
табиий кушандалар миқдори ҳам ўзгариб туради. Бу энтомофаглар ичида хонқизи оиласига
мансуб турлар доминант тур сифатида кўп учрайди.
Бу энтомофаглар ичида хонқизи, олтинкўз ва сирфид пашшалари бир кунда ўртача 130-
240 дан кўпроқ зараркунандаларни нобуд қилиши билан ажралиб турди.
Табиий
кушандаларнинг ғаллазорларда пайдо бўлиши сўрувчи зараркунандаларга нисбатан кечроқ
кузатилсада, лекин улар бошоқли дон экинлари ўрими бошлангунга қадар шу биоценозда
яшайди. Бунга сабаб ғалла сўрувчи зараркунандаларидан ташқари буғдойзорларда яна бошқа
зараркунандалар (шилимшиқ қурт, швед пашшаси, ғалла бургалари, арракашлари ва б.,) нинг
ҳам кўплаб бўлишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: