Хоразм вилояти Шовот тумани ииб бошлиғи Ў. Хусиновга Хоразм вилояти Шовот тумани
Download 73.4 Kb.
|
матвафо
Президент ери яъни қўшимча томорқасига кўз олайтириб, махалла МФЙ идораси солиш мақсадида тортиб олишга харакат қилганлиги. Ўзи четда қолиб кенгаш аъзоларини Атажонов Эркинга ёмон кўрсатган. Холбуки кенгаш аъзоларини бу воқеадан хабари бўлмаганлиги.
Шу билан бирга Қум-ёп махалласида яшовчи Каримов Бахтиёрнинг невараси махалла томонидан ажратилиши керак бўлган озиқ-овқат ва керакли бўлган махсулотлар берилмаган. МФЙ раиси К.Самандаров махаллада касалманд фуқаролар бор йўқлигини хатто билмаганлиги. Давлатимиз томонидан тенг тақсимланган ун махсулотини давлат бахосидан зиёд бахоларда сотилишига бефарқ қараб келганлиги. Ушбу холат хақикатан тўғрими? Бундан ташқари 2019 йил хурматли вилоят хокими Ф.Эрмонов К.Самандаровни иш фаолиятидан камчилик топиб туманимиз йиғилишида ишдан четлатишни бюрган ва уйида пахта териш пайтида ишга чиқмасдан ойлик маош олиб яна бир йўллар билан ишга қайтганлиги. Вилоят хокими Ф.Эрмоновнинг буйруғи ўйинчоқми? Шовот тумани Қум-ёп МФЙ раиси К.Самандаров махалла ишчиси Янгибоева Ўрозгулни ики марта ишга олиб , яна бўшатган. Чунки қаттиқ тазйиқ ўтказган. Шу билан бирга МФЙ раиси К.Самандаров, фуқаро Жабборова Мухаббатни ишга олиб шу дақиқани ўзида ўз розилигини талаб қилиб, ишдан бўшаш тўғрисида сана қўйдирмасдан ариза ёздириб олган, яъни қисқа муддат ичида М.Жабборовани сана қўйилмаган аризаси орқари ишдан четлаштирганлиги (Ушбу фуқарони ўзини чақиртириб аниқлик киритишни сўраймиз) Хурматли президентимиз Шавкат Миромонович махалла раиси ислохотчи бўлиши керак деган эди. Минг афсуслар бўлсинки бизнинг махалламиз раиси К.Самандаров ушбу ислохотларга хеч қандай амал қилмайди, керак бўлса фуқароларимиз яшаш тарзига шу вактгача хеч қандай қизиқмаган. Махалламизда яшовчи фуқаро Матчанов Қувондиқ 2020 йил отасини Тошкент шахрига олиб бориб операция қилдириш учун ёрдам сўраган ва у хеч қандай ёрдам бермаган. Керак бўлса оператция қилдириб келгандан сўнг холидан хабар хам олмаган. Шу билан бир қаторда 2020 йил март ойида Қум-ёп махалласида яшовчи фуқаро Абдукаримов Нурбек МФЙ раиси кам даромадли оила деб маълумотнома сўраб борганда, 3 кун қатнатиб яна ишлатиб кейин ёзиб берган, унда хам қотиба имзо қўйиб берганлиги. Шунингдек 2021 йил 29 май куни Қум-ёп махалласида жойлашган Беруний кўчаси Ойдин хаёт билан боғловчи йўл устида иморат қуришни бошлаган. Аммо бу ерда кичикроқ бўлса хам масжид жойлашган. Унинг ички қисмида 1 та қабр жойлашган. Бу иморат қурилган у ерга хожатхона ва ахлатхона қурилиши керак бўлади. Бу эса мусулмончиликка тўғри келадими? Масжид худудида Кум-ёп махалла фуқаролари К.Самандаровдан нимага асосланиб бу ерда қурилиш ишлари олиб борилаётганини хамда у ердаги мевали дарахтларни ўрик, олча. Тут дарахтларни кестириб ташладинг деганда бу ерда МФЙ идораси ва магазин қурилади деб тушунтирди. Лекин бу ерда махалла болалари учун кичик бўлса хам стадион қуриш мумкин эдику. Деса хокимни буйруғи билан қилинаяпти деган сўзларни илова қилди. Элеқрт энергиясини етказиб бериш учун Катта трансформаторни турган жойидан кўчириб йўл ёкасига олиб қўйишди. Бу ишни қилишдан туман элеқрт энергияси таъминоти ходимлари нахотки шу трансформаторда катта тоқ кучланиши борлигини билмаса. Ахир бу ердан одамлар ўтиб келиб кетади. Агарда бу ерда сим узилиш бўлса ёки болалар кутилмаганда токга тушса ким жавоб беради? К.Самандаров нима учун бундай ишларга совуққонлик билан ёндашиб келган. Шу ерда яшовчи фуқаро Жасур исмли йигит хам автойўл тушиши керак бўлган жойга 5-6 метр чикиб девор қурган. Ушбу йил 1990-1993 йилларда фуқароларга уй қуриш учун ер ажратилган бўлиб, ушбу жойдан автойўл ўтиши керак. Нимага бунга йўл кўйдинг десак К.Самандаров бу билан мени ишим йўқ , агар ушбу иморат битса кейин буни хал қиламиз деган. Агар хозир хал бўлмаса қачон хал бўлади? Фуқаролар қайси йўлдан кириб чиқади ? Бу қурилиш бўлишига сабаб К.Самандаров ўз манфаати йўлида фойдаланишини режалаштирган. К.Самандаров ушбу иморатни қуриш учун хокимнинг қарори, архитектура ва қадастр хужжатлари сўралганда керак бўлса ўша идораларни ўзидан оласан деб туриб олди. Демак ушбу иморат қурилиши уун архитектура ва қадастр ходимлари хам манфаатдор деб биламиз. Бундан ташқари хокимнинг қарори борми деб сўралганда К.Самандаров хокимни ўзидан оласанлар мен бу жойни ауксионда ютиб олдим деб оғзаки жавоб беряпти. Download 73.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling