Хоразм вилоятида давлат дастурлари асосида олиб борилаётган
қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил
22 январдаги ПҚ-98-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил
30 декабрдаги ПҚ-465-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги
“2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори асосида жами 328 та объектда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ЯБХИК
буюртмачилигида ( жами 211 та объект):
ПҚ-465-сон қарорга асосан 2023 йилда 29 та объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, 6 та объект Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясида рўйхатдан ўтган.
ПҚ-98-сон қарорга асосан 2022 йилда 66 та объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, 66 та объект Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясида рўйхатдан ўтган (60 та объект фойдаланишга топширилган, 5 та объект йилдан йилга ўтувчи ва 1 та объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган).
ПҚ-172-сон (“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”) қарорга асосан қарорга асосан 58 та объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, шундан 58 та объект Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясида рўйхатдан ўтган ва 58 та объект фойдаланишга топширилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |