Хотира элементлари. Триггерлар. Кетма-кет турли рақамли қурилмалар. Регистрлар


Download 55.64 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi55.64 Kb.
#1590943
Bog'liq
Botir KA 3-ish



Мавзу:Хотира элементлари.Триггерлар. Кетма-кет турли рақамли қурилмалар.Регистрлар.
Ишдан максад: Триггер-бир бит ахборотни сақлаш хусусиятига эга бўлган мантиқий қурилма (1 бит деганда иккита ҳолат “1” ва “0” ни ифодаловчи 1 хона тушунилади). Умуман, иккита турғун ҳолатга эга бўлган ҳамма қурилмаларни триггер дейиш мумкин. Триггерлар бир неча турли бўлиб улар транзистор ёки мантиқий элементлардан йиғиладилар. Триггерлар турларини кўриб чиқамиз.
Триггер таърифи
Триггерлар – иккита турғун ҳолатли чиқишга эга бўлган қурилма бўлиб, у элементар хотира ячейкаси (бистабил ячейка) ва бошқарув схемасига эга.
Бистабил ячейка
Ҳар бир триггер асосида бир-бири билан ўзаро кесишиб кетган тескари алоқалари мавжуд бўлган иккита инверторли занжир ётади. Бу занжир бистабил ячейка (БЯ) деб аталади ва у иккита турғун ҳолатга эга.
БЯнинг шартли белгиси

Триггер турлари .
RS-триггер – иккита бошқарув киришига эга:
S (ўрнатиш) – триггерни мустақил равишда 1 ҳолатига ўрнатади;
R (олиб ташлаш) – триггерни мустақил равишда 0 ҳолатига ўрнатади.
D-триггер – битта маълумот киришига эга D (кечикиш).
Т-триггер – навбатдаги кириш импульси келиши билан ҳолатни қарама-қаршисига ўзгартиради Т (вақт).
JK-триггер – иккита бошқарув киришига эга бўлган универсал триггер:
J (кутилмаган уланиш) - триггерни мустақил 1 ҳолатга ўрнатади.
K (кутилмаган узилиш) - триггерни мустақил 0 ҳолатга ўрнатади.
Бир ҳолатдан иккинчисига ўтиш:
Асинхрон триггерларда – маълумот киришига бевосита бошқарув сигнали келиши билан;

Асинхрон RS-триггер иккита 2ҲАМ-ЭМАС ёки 2ЁКИ-ЭМАС МЭ ёрдамида тузилиши мумкин

Синхрон RS-триггернинг шартли белгиси .



D-триггер чиқишидаги маълумот навбатдаги синхросигнал келгунча ўзгаришсиз қолади, яъни кечикиш мавжуд. Шунга асосан D-триггер кечикиш триггери деб аталади.
D-триггернинг шартли белгиси

Т-триггернинг шартли белгиси

JK-триггернинг шартли белгиси

Регистр кетма-кет турдаги рақамли қурилма бўлиб, кўп разрядли иккилик сонлар кўринишидаги маълумотларни эслаб қолиш ва вақтинча хотирада сақлаш учун ишлатилади.
Параллель регистр
Параллель регистр маълумотларни параллель шаклда ёзиш, сақлаш ва узатиш учун мўлжалланган.
Бу амалларни бажаришдан аввал регистр дастлабки ҳолатга (0) ўрнатилади.
.Кетма-кетли регистр киришдаги маълумотларни кетма-кет тартибда ёзиш, сақлаш ва узатиш учун мўлжалланган.
Маълумот ёзишдан аввал регистр дастлабки ҳолатга (0) ўрнатилади.
Download 55.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling