Хотира ва хаёл мавзусидаги 2023й
Download 203 Kb.
|
психология
AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA MENEJMENT UNIVERSITETI ДЕФЕКТОЛОГИЯ 5-22 ГУРУХИ ТАЛАБАСИ БАРНОЕВА СОХИБАНИНГ УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ ФАНИДАНХОТИРА ВА ХАЁЛ мавзусидаги2023йХОТИРА ВА ХАЁЛ Режа: 1. Хотира хакида тушунча. 2. Хотира турлари. 3. Хаёл ва тафаккур. 4. Хулоса “Агар сен олдинги хотираларингни эслаш қобилиятини йўқотсанг сен учун ҳаёт тугайди” Жамес Мc.Гаугх. Хотира бу – доимий ва ўзгарувчан ҳамда сақланган маълумотларни ўрганишдир. Хотира устидаги изланишлар унинг қандай ишлашини тушунишимизга ёрдам беради. Масалан 92 ёшли қария инсульт билан касаллангандан сўнг у олдингидек ҳаракатлана оларди. У оилавий альбомларни кўрганда қариндошларини эслай олади, аммо, кундалик янги суҳбатларни ва ҳатто ҳафтанинг қайси куни эканлигини эслай олмайди. Давид Митчеллнинг тадқиқотларига кўра тўлиқ объектларни кўриш ва эслаб қолиш ноаниқларига нисбатан осон ва тез. Хотира тадқиқотчилари 1 асрдан кўпроқ вақтдан буён қуйидаги саволларга жавоб изламоқда Инсонларни ўрганиш ва ахборотни қабул қилиш бўйича хотирани 3 турга ажратсак бўлади. Булар: эшитиш, кўриш ва ҳаракат хотиралари. Булар мияга кираётган хабарнинг турига боғлиқ. Кўриш: бунда яққол тасаввурлар ҳосил қилинади. Бунда сўз тасаввурдаги манзаралар тимсолида хотирага жойлашади. Доктор Медина фикрича: барча сезги органлари ичида энг муҳими айнан ахборот қабул қилиш бўйича мавжуд сезгидир. Маълум бўлишича, инсон мияси ҳар қандай маълумотни сақлаб қолади. Агар шу маълумот бирор сабаб билан одамга керак бўлмаса, ёки ўзгармаса, у онгдан табиий тарзда йўқолади. Лекин ҳар доим ҳам бизнинг профессионал фаолиятимиз манфаатларига мос маълумотларни эсда сақлаш жуда зарур ва шунинг учун ҳам кўпчилик атайлаб хотира тарбияси билан шуғулланади. Бу 3 босқичли жараён оддий бўлса-да тарихий аҳамиятга эга. Бу 3 босқичли жараён чекланган ва аниқ. Вақтинчалик ҳиссий хотира Қисқа муддатли хотира Узоқ мддатли хотира Бу янгиланган модел 2 та муҳим янги тушунчаларни келтиради: биринчи икки босқичда онгли хабардорлик, Ишчи хотира узоқ муддатли хотирага тўғридан-тўғри ва автоматик равишда ахборот фаол қайта ишланади. Биз барча ахборотларни шу заҳоти сергакликда ўйлай олмаймиз. Биз кўпинча муайян, янги ёки муҳим бўлган ахборотларгагина эътиборимизни қаратамиз. Масалан, биз хотиранинг ҳажм қувватини аниқлашимиз мумкин: тасаввур қилинг, сизга алфавитдаги бирон ҳарф кўрсатилди, сўнгра оддий бир савол сўралди, кейин навбатдаги ҳарф ва кейин яна бошқа осон савол сўралди. Яхши натижага эришганлар саволларга қараганда ҳарфларни эслаб қолишди. Улар кундалик ҳаётида асосий эътиборларини вазифаларга қаратишади. Ҳиссий хотира – Хотира тизимида ҳиссий маълумотларни зудлик билан қисқа эслаб қолиш. Бир лаҳза юзларидаги маълумотларни қайд этади. Қисқа муддатли хотира – фаол хотирада бир неча белгилар аниқ сақланади, масалан, 7 та рақамгача бўлган маълумотларни эслаб қоламиз. Айнан шу фаолиятдаги ёки ишловчи хотира бўлиши мумкин. Фикрлашимиз асосида ишловчи, вазифаларни бажарувчи ижро этувчи хотиралар ётади. Қисқа муддатли хотирани биз бўлакларга бўлиб узайтиришимиз мумкин. Узоқ муддатли хотира – хотира тизимидаги доимий ва чегарасиз боғлиқлик. У нисбатан самарали ва мустаҳкам. Билим, кўникма ва тажрибаларни ўз ичига олади. Унутилган маълумотларни гипноз ёки электрлаш орқали қайта эслаш ва узоқ муддатли хотирага ўтишини тезлаштириши мумкин. Узоқ муддатли хотира ўзига хос тарзда ишлатилмаган хотираларни бир чеккада сақлаб қўяди. У чексиз ва ташқи таъсирга мойил эмас. Қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотира вақти бўйича ҳам, маълумотларни сақлаб қўйиш бўйича ҳам фарқ қилади. Ишчи хотира - Фаол ишлашга ажратилган қисқа муддатли хотирадаги ҳамда, қайта ишланадиган узоқ муддатли ахборотлар. . Эсда олиб қолиш ва унутиш тезлигига кўра хотиранинг қуйидаги типлари мавжуд: 1) тез эсда қолдириб, секин унутиш; 2) тез эсда қолдириб, тез унутиш; 3) секин эсда қолдириб, секин унутиш; 4) секин эсда қолдириб, тез унутиш. Эсда олиб қолиш ва қайта эсга тушириш тасаввур образлари орқали амалга оширилади. Хотира ва хаёл тасаввурлари бир-биридан фарқ қилади. Хотира тасаввурлари илгари идрок қилинган, аммо ҳозир кўз ўнгимизда бўлмаган нарсаларнинг образларини онгимизда гавдаланишидан иборат. Масалан, ёшлик вақтимиздаги ҳодисаларни эслашимиз, онгимизда қайта тиклашимиз хотира тасаввурлари бўлади. Хаёлий тасаввур хотира тасаввурига қараганда мураккаб бўлиб, онгимиздаги билимлар тажрибаларимиз асосида илгари идрок қилинмаган, шу пайтгача учрамаган нарсаларнинг образларини яратишдан иборатдир. Хаёлий тасаввур ижод қилиш билан боғлиқ. Download 203 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling