Хозирги кунга қадар Вилоятдаги 120 дан ортиқ корхона ва муассасалар билан 10 йиллик ҳамкорлик шартномалари, меморандумлар тузилган бўлса, шулардан 12 таси йирик компания, кластерларни ташкил қилади. Шартномалар асосида талабаларни ишга жойлаштириш ва малакавий амалиётга юбориш йўлга қўйилган.
Вилоят худудидаги потенциал иш берувчи хисобланган корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларини (вакант) аниқлаш ва талабаларга қулай тарзда тавсия этиш мақсадида вилот Бандлик бошқармасидан хар ой якуни бўйича маълумотлар олиниб университет сайтига жойлаб борилмоқда. Шунингдек асосий иш берувчилар хисобланган вилоят халқ ва мактабгача таълим бошқармалари билан бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар айирбошлаш ишлари йўлга қўйилган.
2022 йил давомида ўқишдан ажралмаган холда ишлаш истагини билдирган 40 ортиқ талабаларга ўқиш жараёнига таъсир кўрсатмайдиган холда иш фаолиятини олиб бориш имкони бўлган иш ўринлари тавсия қилинди. Йирик компаниялар, кластерлар билан хам иқтидорли талабаларни ишга тавсия этиш, жойлаштириш борасида хамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |