Хуфёна иқтисодиёт фаолиятининг оқибатлари
Download 22.35 Kb.
|
иқтисодиёт фаолиятининг оқибатлари
Aim.uz Хуфёна иқтисодиёт фаолиятининг оқибатлари Энди иқтисодиётнинг хуфёна сектори мавжуд бўлиши билан шартланган умуман иқтисодий тизим учун оқибатларни муҳокама қилиш зарур. Ижобий оқибатлар жумласига, биринчидан, хуфёна хўжалик фаолиятининг барқарорлаштирувчи ролини киритиш лозим. Ушбу барқарорлаштирувчи роль айниқса буйруқбозлик иқтисодиёти шароитида яққол намоён бўлади. «Дастлабки иқтисодиёт» қондира олмайдиган талаб хуфёна иқтисодий фаолият соҳасидаги маҳсулот ва хизматлар учун барча нарсаларни ҳазм қилувчи бозорни барпо этади. Бироқ хуфёна секторнинг барқарорлаштирувчи роли ошкора иқтисодиётдан бозор муносабатларига ўтишда ҳам сақланиб қолади. Ривожланаётган мамлакатларда хуфёна секторнинг катта ўлчамлари ишлаб чиқаришдаги пасайишлар ва жаҳон бозорларидаги тангликларни юмшатиш имконини беради. Тангик даврларида хуфёна сектор меҳнатга ҳақ тўлаш даражасининг пасайиши ҳисобидан бандликни аввалги даражада сақлаб туришга қодир: хуфёна корхона фаолият кўрсатишининг асосида ижтимоий (оилавий-қариндошчилик, уруғчилик, миллий) алоқаларни қайта тиклаш ётади. Бундай қайта тиклаш мантиқига мувофиқ ишдан бўшатишга йўл қўйиш – ижтимоий алоқаларнинг бузилиши демакдир. Ушбу вазиятнинг парадоксаллиги шундан иборатки, неоклассик мувазанатга эришиш ўз параметрларига кўра неоклассик бозордан ғоят узоқлашган бозорга боғлиқ. Иккинчидан, хуфёна секторнинг мавжуд бўлиши ошкора бозорга кириш харажатлари юқори бўлганлиги туфайли унга талаб бўлмай қолган тадбиркорлик салоҳиятини амалга ошириш имконини беради. Факт шундан иборатки, Перуда ошкора тизим хуфёна ва ҳатто ошкора тадбиркорларнинг ҳам катта энергияси ва иқтидоридан ҳеч қачон фойдаланиш имконини бермаган. Масалан, Лимада кўча савдогарлари фойдаланадиган сотув стратегиялари юқори харажатлар асосида маркетинг ва нархни шакллантиришнинг энг яхши намуналарига савдо корхоналарининг сиёсатига қараганда жуда яқин. Шунга қарамай, иқтисодиётнинг ошкора ва хуфёна секторларининг параллел равишда мавжуд бўлиши ижтимоий-иқтисодий ривожланишга салбий таъсир ҳам кўрсатади. Хуфёна секторда техника билан қайта жиҳозлашнинг фойдасизлиги туфайли техник тараққиёт тўхтаб қолади ва умуман меҳнат унумдорлиги пасаяди. Инвестиция манбаларининг чегараланлиги (фақат у ёки бу ижтимоий тузилма ичидаги мавжуд ресурслар инвестиция қилинади) ва мазкур ижтимоий тузилмаларга нисбаан ташқи сармоядорларнинг мавжуд эмаслиги сабабли инвестицияларнинг ҳажми ҳам камаяди. Ошкора иқтисодиётда қолган иқтисодий субъектларга солиқ юки кўпаяди: давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар харажатлари кам сонли солиқ тўловчиларга тақсимланади. Ушбу вазият иккиланиб юрганларни ҳам хуфёна секторга ўтишга ундайди - қонунга бўйсуниш нархи чексиз юқори бўлади. Бунинг натижасида ошкора сектор колланси юзага келади – унда фақат энг йирик корхоналар қолади, чунки улар шунчаки тўлиқ «сояга» кета олишмайди. Бундан ташқари, хуфёна иқтисодиётнинг мавжуд бўлиши изчил макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш бўйича ҳар қандай чора-тадбирларни самарасиз қилади: у ғоят ноадекват индикаторлар ва макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида қурилади. Юқорида айтилганлар пул-кредит сиёсатларига нисбатан жуда муҳим, чунки нақд пулларнинг хуфёна айланмаси марказий банк назорати остида бўлмайди. Aim.uz Download 22.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling