Хулоса Фойдаланилган адабиётлар


Мамлакатнинг етакчи универсал илмий кутубхонаси — Туркистон Давлат кутубхонаси фаолияти


Download 40.24 Kb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi40.24 Kb.
#1586004
1   2   3   4   5
Bog'liq
indira

1.Мамлакатнинг етакчи универсал илмий кутубхонаси — Туркистон Давлат кутубхонаси фаолияти
1918 йилда Халқуниверситети ташкил этилиши билан, Туркистон Оммавий кутубхонаси унинг ихтиёрига ўтказилди. Кутубхона фондларини тизимга солиш бўйича кенг кўламли иш бошлаб юборилди. М ай ойининг бошларида кутубхона дирекгори этиб истеъдодли таш килотчи ва таш аббускор Н .Н .К улинский тайинланди. У кутубхонани қайта тузишга жуда фаол киришди. 1918 йил 18 майда 81 Кузагув қўмитасининг охирги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда кутубхона ф аолиятини сифат жиҳатидан янги и лм ийлик ва халқчиллик тамойиллари асосида қайта ташкил этиш, табақавий, миллий ва диний белгиларга кўра, барча ва ҳар қандай имтиёзларни бекор қилиш, очиқлик ва оммавийликни таъминлаш режасини ишлаб чиқи1п ҳақида қарор қабул қилинди. Бунингучун Н.Н.Кулинский, Е.К.Бетгер ва А.А. Богод таркибида махсус комиссия тузилди.
1918 йил май ойининг охирида Ҳалқ университети Кенгаши Е.К.Бетгер, Л.К.Давидов ва В.И.Вольпинни Туркистон Оммавий кутубхонасини қайта ташкил этиш учун масъул қилиб тасдиқлади Комиссия китобларни уйга беришни вақгинчалик тўхтагиш тўғрисида қарор қабул қилди, китобхонларга олган китобларини қайгаришни сўраб матбуот орқали мурожаат этди. Бу барча китобларни ҳисобга олиш , уларни 1918 йилгача амалда бўлган олдинги каталогларга солиштириш учун керак эди. Текширув аксарият китоблар йўқолганини, улар орасида камёб ва ноёб китоблар ҳам бисёр эканини кўрсатди. Шу сабабли комиссия олдида энг аввало китоб фондидаги етишмовчиликлар ўрнини тўлдириш вазифаси турарди. Шу мақсадда аҳолидан кенг миқёсда кигоблар, асосан бадиий адабиётлар сотиб олина бошланди. Комиссия ислоҳ этилган кугубхона, жаҳоннинг илғор мамлакатларидаги миллий кутубхоналар қатори, китобларни уйга бермайдиган, нашрлар қироатхоналарда мутолаа қилинадиган кутубхонага айлантирилиши лозим, деган хулосага келди. Каталоглар тўғрисидаги масала ҳам кўндаланг бўлди. Кугубхонанинг бутун фондига ўнлик системаси бўйича каталог тузишга қарор қилинди. Кугубхонада1'и китоблар ўрнини тўла ўзгартириш ҳам амалга оширилди ва шундан кейин комиссия 1918 йил августда кутубхонани китобхонлар учун очишни лозим деб топди. Туркистон Оммавий кутубхонаси Туркистон халқ университети таркибида 1918 йил декабригача фаолият кўрсатди. 1919 йил май ойидан, маориф халқ комиссарлиги тизимида Кугубхоначилик бўлими таш кил этилганидан сўнг, Туркистон Оммавий кутубхонаси, республиканинг бошқа кугубхоналари қатори, мазкур бўлим ихтиёрига ўгказилди. 1919 йил февралида кутубхона Туркистон Халқ кутубхонасига айлантирилди, 1920 йилда, ташкил топганига 50 йил тўлиши муносабати билан, Туркистон АССР халқ комиссарлари кенгашининг қарорига биноан, унга Туркистон Даш аг кутубхонаси номи берилди27. Республиканинг бош кутубхонаси бўлган Туркистон Давлат кугубхонасининг вазифаси маҳаллий кугубхоналарга раҳбарлик қилиш ва уларга амалий ёрдам беришдан ибораг эди. 1918 йил 28 майда кугубхона мудири Туркиетон халқ университеги кенгашига Туркистон ресиубликасида кутубхоначилик иши бўйича ўдка раҳбар-инструктори лавозимини жорий этишни сўраб мурожааг этди28, 1918 йил 26 сентябрда эса Тош кентдаги ва маҳаллий кутубхоналарнинг кутубхоначилари билан ишлаш бўйича алоҳида доимий комиссия тузиш масаласи қўйилди29. 1918 йил 30 сентябрда Е.К.Бетгер кутубхоначилик иши бўйича ўлка раҳбар-инструкгори лавозимига тайинланди30. Унинг ўнлик системаси бўйича мутахассис ва индексатор сифатидаги вазифаси ўлка миқёсида кутубхоначилик ишига раҳбарлик қилиш, маҳаллий кутубхоналарга мазкур масалалар юзасидан йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат эди31. 1918 йил 2 ноябрда Туркистон АССР Маориф Халқ Комиссарлиги кутубхона қошида Н.Н.Кулинский раислиги остидаги ҳайъатни тасдиқлади32. 1918 йил 27 декабрда ҳайъат Туркистон маориф халқ комиссарлиги раҳбариятига мусулмон кутубхоналари бўйича ўлка инструктори лавозимини таъсис этиш, yHi'a Тошкент Оммавий кутубхонасининг шарқбўлимини бошқариш вазифасини юклаш ва мазкур лавозимга шарқтиллари бўйича мугахассис А.А.Гаррицкийни тайинлашни сўраб мурожаат этди33. Ушбу лавозим тасдиқланди ва 1919 йил июнда А.А.Гаррицкийга Тошкентда жойлашган мусулмон кутубхоналари ва қироатхоналарини, уларнинг сони, китоблари миқдори ва эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида, кўздан кечириш учун мандат берилди34. Туркистон Давлат кутубхонаси реснублика кугубхоналарига ёрдам кўрсатиш бўйича кенг фаолият олиб борди: семинар-машғулотлари ўгказди, фондлар ва каталоглар гузиш учун тадбирлар тизимини ишлаб чиқди. 1918 йилда кутубхона директори Н .Кулинский «Просвешение» журналидаТуркистоннинг маҳаллий кутубхоналари учун кутубхона китобларини тасниф лаш ўнлик жадваллари тайёрлангани ҳақида хабар берди35. 1919 йилда Туркистон Маориф Халқ Комиссарлигининг Кутубхоначилик бўлими кутубхона қошида кугубхоначи мутахассислар тайёрловчи олти ойлик курс очди36. Шу йили кутубхона марказлаштирилган тартибда каталоглаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқди ва уларни Туркистон Маориф Хатқ Комиссарлигига тасдиқлаш учун тақдим этди37. Кўчма кутубхоналар ташкил этилди38. Кутубхона бўлимлари — филиалларини ташкил этиш учун илмий ва беллетристик мазмундаги китобларнингдублет нусхалари ажратидци. 1921—1922 йилларда уларнинг барчаси аста-секин аввал Маориф Халқ Комиссарлигининг Кугубхоначилик бўлими, сўнгра Тошкент шаҳар халқ таълими бўлими ихтиёрига ўтказилди. Орадан бир неча йил ўтгач, айрим филиаллар негизида шаҳарнинг туман кутубхоналари ташкил этилди. Кутубхона республика вилоятларида ҳам ўз филиалларини ташкил этди, чунончи, у Керкида ўз бўлимларига эга, Казалинск, Черняевка, Самарқанд кугубхоналарига ва ўлкадаги бошқа кутубхоналарга йўлйўриқ кўрсатар эди39. 1919 йили Тошкентга маҳаллий кутубхоналарнинг ходимлари малака оширишга ташриф буюрди: ёз ойларида кутубхонада Ўрта Осиёда биринчи икки ойлик ўқув курси ташкил этилди. Талабалар бу ерда Туркистон Давлат кутубхонаси ходимлари — Н.А.Буров40, А.А.Метленков, Е.К.Бетгер ва бошқалардан сабоқолдилар. Назарий ва амалий машғулотлар дастурига кутубхоначилик техникаси масалалари киритилган эди. Курсда 40 нафар кутубхоначи таълим оларди. • r- ;. Шу йилнинг ёзида кугубхона ходимлари В.Н.Смолин ва Е.К.Бетгер Самарқандда кутубхоначилик иши бўйича қисқа муддатли семинар ўтказди. 1924 йилнинг июнида кутубхона базасида Тошкент шаҳар кугубхоналари ҳодимларининг конферениияси чақирилди41. 1924 йилдан кутубхона «Тош кент шаҳар илм ий-академ ик кутубхоналари бирлашмаси»га таяниб иш олиб борди. Мазкур бирлашма кутубхона биносида йиғилишлар, маърузалар, тўгараклар, курслар ва семинарларнинг машғулотларини ўтказар эди. Кутубхона мамлакат маркази билан ҳам яқин алоқалар ўрнатди. 1923 йилда у Бутунроссия қиш лоқ хўжалиги кўргазмасида, 1924 ва 1926 йилларда — илмий кутубхоналарнинг биринчи ва иккинчи Бутунроссия конференцияларида ҳамда биринчи ва иккинчи Бугунроссия библиографлари съездларида иштирок этди. ТАССР Давлат илмий кенгашининг 1923 йил 16 сентябрдаги 830- сон буйруғида Туркистон Давлат кутубхонаси бутун Туркистон республикаси учун кутубхоналарни таснифлашнинг янги тури (ўнлик системаси)нинг ўзига хос мактаби бўлгани, шу тариқа собиқ Иттифоқ библйографлари орасида довруқ қозонгани қайд этиб ўтилди42. Кутубхбна штати масаласига келсак, 1920 йилга келиб у 35 кишигача кўпайди, йиллик бюджет шу даврга келиб 17.618 рублни ташкил қилди. Кугубхона гузилмаси дарҳол шакллангани йўқ. Дастлаб у уч бўлимдан: умумий, Туркистон ва Ш арқ бўлимларидан иборат эди. 1919 йил апрелида болалар қироатхонаси очилди. 1919 йил



  1. Download 40.24 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling