Камчилик: Хорижий мамлакатлар билан илмий алоқалар жуда сусткашлик билан қаралган.
Таклиф: Ўқув йилини бошланишида илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар таркибидан иборат хорижий мамлакатлар билан илмий алоқаларни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб ва буни кафедра мудири назоратга олиши керак.
чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари (номи, сони, ҳажми);
Сўнгги икки йилда чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлар мавжуд эмас.
хорижий мамлакатларда чоп этилган монография, мақола ва ўқув адабиётлари сони (турлари бўйича);
Кафедрада сўнгги 2 йилда 7 та Scopus базаларидаги, 22 та халқаро журналларда профессор-ўқитувчилар иштирокида мақолалар чоп эттирилган.
Камчилик: Scopus ва Web of Science базаларидаги мақолаларни чоп эттириш сусткашлик билан ташкил этилган.
Таклиф: Илмий даражасиз профессор-ўқитувчиларни Scopus ва Web of Science базаларидаги чоп эттирилган мақолаларга рағбатлантириш механизмини жорий этиш.
таълим олиш учун хорижий фуқароларнинг жалб этилиши;
Таълим олиши учун хорижий фуқаролар жалб этилмаган.
илмий-педагог кадрларнинг хорижда малака оширганлиги;
Кафедра мудири Н.Дилмуродов 2022 йилда АҚШнинг Минесота университетида 36 соатлик малака ошириш, ассистентлар З.Нормуродова ва Г.Рахмоновалар 2021 йилда Беларуссиянинг Гродно давлат аграр университетида 144 соатлик стажировкадан ўтиб келишган.
Камчилик: Кафедрада профессор-ўқитувчиларини хорижда малака оширириш ҳолати жуда паст.
Таклиф: Кафедрада тил сертификатига эга бўлган профессор-ўқитувчиларини ҳалқаро танловларда иштирок этиши ва грантларда иштирок этиб кучайтириш мумкин.
хорижий олий таълим муассасалари ва хорижий илмий марказлар профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларининг таълим жараёнига жалб этилиши;
Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси доценти Д.Н.Федотов 2020-2021 ўқув йилидан бўён 0,25 штат бирлигида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |