Хусусий мулк – айрим кишилар ва гуруҳларга тегишли бўлиб, ёлланма меҳнатдан фойдаланиб даромад топишга қаратилган мулк Жамоа мулки


Download 3.61 Mb.
bet2/4
Sana03.12.2023
Hajmi3.61 Mb.
#1799055
1   2   3   4
Bog'liq
3 мавзу Иқтисодий сиёсатга кириш

2.1. Аукционлар ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва ундан фойдаланишни амалга ошириш имконини берувчи ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган мажмуи - ахборот тизимида ўтказилади.

  • 2.1. Аукционлар ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва ундан фойдаланишни амалга ошириш имконини берувчи ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган мажмуи - ахборот тизимида ўтказилади.
  • 2.2. Аукционлар ўтказишда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида жойлашган, сотувчининг ва сотиладиган давлат активларининг электрон ахборот базасига (кейинги ўринларда ахборот базаси деб аталади) ягона кириш нуқтасини тақдим этадиган ресурс – ихтисослаштирилган веб-порталдан фойдаланилади.
  • 2.3. Электрон аукцион – харидорни мусобақа асосида аниқлаш бўйича веб-порталда ўтказиладиган савдолар шакли, бунда давлат активнинг олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига оммавий тарзда энг катта нархни таклиф этган иштирокчи эга бўлади.
  • 2.4. Аукцион ўтказиш учун буюртмачилар - оператор билан веб-порталда савдоларни ўтказиш бўйича электрон хизматлар кўрсатилиши бўйича шартнома тузадилар.
  • 2.5. Электрон аукционда (танловда) иштирок этиш учун буюртманомалар операторнинг веб-порталида автоматик режимда билдиришнома жойлаштирилган кундан бошлаб қабул қилинади ва буюртманомаларни қабул қилиш электрон аукцион (танлов) ўтказилиши кунидан икки иш куни олдин (соат 13:00 гача) якунланади.
  • 2.6. Буюртманомаларни қабул қилишнинг белгиланган муддатидан кейин тушган буюртманомалар қабул қилинмайди.
  • 2.7. Буюртманома электрон шаклда берилади ва ЭРИ билан тасдиқланади.
  • 2.8. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришнома веб-порталда савдоларни ўтказишдан камида ўттиз календарь кун олдин жойлаштирилади.
  • 2.9. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинганидан кейин оператор барча истаган шахсларнинг веб-порталда жойлаштирилган сотиладиган давлат активи ҳақидаги маълумотга эркин кириши имкониятини таъминлайди.

Download 3.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling