I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Иншоотлар ва қурилмаларни эксплуатацияга қабул қилиш 14.
12. Соҳа ишчиларининг асосий вазифалари: истеъмолчиларни энергия билан таъминлаш шартнома шартларига риоя қилиш; жўнатилаётган энергиянинг меъёрий сифатини ушлаш – электр токининг кучланиши ва частотасини, иссиқлик истеъмолчиларига босим ва температурани меъёрида ушлаш; оператив – диспетчерлик интизомига риоя қилиш; қурилма, бино ва иншоатларни эксплуатцияга шай ҳолатда сақлаш; 2 энергия ишлаб чиқаришнинг ишончлилигини ва юқори тежамкорлигини таъминлаш; бино ва қурилмаларни эксплуатация қилишда саноат ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш; меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш; табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларини бажариш; ишлаб чиқаришнинг атроф муҳитга ва одамларга зарарли таъсирини камайтириш; энергетика объектининг экологик ҳолатини яхшилашни, хавфсизлигини, ишончлилигини, тежамкорлигини ошириш мақсадида илмий-техника ривожланиши ютуқларини қўллаш. 13. Соҳанинг ҳар бир ишчиси энергетика ишлаб чиқариш хусусиятлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши, меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат ва технологик интизомга қатъий риоя қилиши, ўз иш жойини тартибли ва тоза тутиши шарт. 2. Иншоотлар ва қурилмаларни эксплуатацияга қабул қилиш 14. Қурилиши тўлиқ тугалланган иссиқлик электростанциялари, гидро-электростанциялари, электр ва иссиқлик тармоқлари объектлари ҳамда энергетика объектларининг навбатлари ва қўшиш комплекслари қийинлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ўрнатилган қонунчилиги далолатномалари тартибида эксплуатацияга қабул қилиниши шарт. Ушбу талаблар энергетика объектлари кенгайтирилгандан сўнг, реконструкция қилингандан сўнг, техник қайта жиҳозлангандан сўнг эксплуатация қилишга қабул қилишда ҳам қўлланилади. 15. Ишга тушириш комплекси қурилиши бутунлай тугаш арафасида турган энергетика объектига (аниқ энергетик ускунага боғланмаган) тегишли ёки айрим энергетик ускунага тегишли иншоотлар ва обеъктлар жамланмасидан таркиб топган, энергетика объектининг тўлиқ лойиҳа ҳажмининг бир қисмидан иборат берилган параметрларда меъёрий эксплуатация қилишни таъминлашни ўз ичига олиши шарт. Унга қуйдагилар кириши шарт: қурилмалар, иншоотлар бинолар (ёки уларнинг қисмлари), асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи-ишлаб чиқариш, ёрдамчи, маиший, транспорт, таъмирлаш хоналари ва омборхоналар, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, умумий овқатланиш жойлари, соғломлаштириш жойлари, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари, алоқа воситалари, муҳандислик коммуникациялари, тозалаш иншоатлари, истеъмолчиларга электр энергияси ва иссиқлик жўнатиш ва узатиш, ишлаб чиқариш билан таъминлаш, кема ўтказувчи ва балиқ ўтказувчи қурилмалар орқали кема ва балиқларни ўтказиш. Ушбу ишга тушириш мажмуаси учун лойиҳада кўрсатилган ҳажмда ишчиларнинг хавфсизлиги тозалик-маиший шароитларнинг меъёрийлиги, атроф-муҳит ҳавоси ва сув ҳавзаларининг ифлосланишидан ҳимояланиши, ёнғин хавфсизлиги таъминланиши шарт. Ишга тушириш комплекси бош лойиҳалаштирувчи томонидан белгиланган муддатда буюртмачи ва бош пудратчи билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилиши ва тақдим этилиши шарт, тизимлараро аҳамиятга эга бўлган қўшиш мажмуаси эса бирлашган диспетчерлик бошқаруви билан келишилган бўлиши ва белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling