I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
16. Энергетика объектини (ишга тушириш комплексини) эксплуатацияга қабул қилишдан олдин қуйидагилар ўтказилиши шарт: қурилмаларни якка тартибда синаш ва айрим тизимларни функционал синаш, қурилиши тугалланаётган энергоблоклар учун эса асосий ва ёрдамчи қурилмаларни синов қўшиш; қурилмаларни комплекс ишлатиб кўриш. Бинолар ва иншоотларни қуриш ва монтаж қилиш вақтида иншоотлар ва қурилмаларнинг қисмларида оралиқ қабул қилиш ҳамда очиб кўриш ишлари ўтказилган бўлиши шарт. 17. Қурилмаларни ва айрим тизимларни якка тартибда ва функционал синаш ўша қисмда барча қурилиш ва монтаж ишлари тугагандан кейин лойиҳа чизмалари бўйича буюртмачи ходимлари билан биргаликда бош пудратчи томанидан ўтказилади. Якка тартибда ва функционал синовлар олдидан ушбу Қоида, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, стантдартлар, меҳнат хавфсизлиги стандардтлари билан биргаликда, “Саноатгеоконтехназорат”, Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат қумитаси ва давлат назорати органларининг талаблари, меъёрлари ва қоидалари, “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг 2004 йил 13 февралда тасдиқланган 84-сонли буйруғи, электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари, Меҳнат муҳофазаси қоидалари, портлаш ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ишлаб чиқарувчи-завод кўрсатмалари, қурилмаларни монтаж қилиш бўйича йўриқномаларнинг бажарилганлиги текширилади. 18. Қурилиш ва монтаж қилиш пайтида йўл қўйилган нуқсонлар ва камчиликлар ҳамда якка тартибда ва функционал синовлар жараёнида қурилмаларда аниқланган нуқсонлар қурилиш, монтаж қилувчи ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчи-завод томонидан комплекс текширувга қадар бартараф этилиши шарт. 19. Энергоблокларни синов ишга тушириш, комплек текширувга қадар буюртмачи томонидан ўтказилган бўлиши шарт. Синов ишга туширишда қурилмаларнинг ва технологик схемаларнинг ишлаши, уларни эксплуатация қилишнинг хавфсизлиги текширилиши шарт; барча бошқарув ва назорат қилувчи 3 тизимларни, шу жумладан автоматик ростлагичлар, ҳимоя ва блокировка ускуналари, сигнализация ускуналари ва назорат-ўлчов асбоблари ростланиши ва текширувдан ўтказилиши; қурилмаларнинг комплекс текширувга тайёрлиги текширилиш керак. Синов ишга туширишдан олдин энергетика объектини ишончли ва хавфсиз эксплуатация қилиш учун қуйидаги шароитлар тайёрланиши шарт: эксплуатация қилувчи ва таъмирловчи ходимлар ўқитилиши (билимлари текширилиши билан) ва жамланиши, эксплуатация қилиш йўриқномалари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар, оператив схемалар ва ҳисобот олиш - ҳисобот бериш бўйича техник ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланган бўлиши шарт; диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари алоқа линиялари билан биргаликда, ёнғин сигнализациялари ва ёнғинни ўчириш тизимлари, авариявий ёритиш, шамоллатиш тизимлари ишга киритилган бўлиши шарт; эҳтиёт ёнилғилари, материаллари, асбоблари ва эҳтиёт қисмлар тайёрланган бўлиши шарт; бошқарув ва назорат қилиш тизимлари ростланган ва ўрнатилган (монтаж қилинган) бўлиши шарт; энергетика объектини эксплуатация қилишга назорат қилувчи органлардан рухсат олинган бўлиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling