I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
181. “Ўзбекэнерго БДМ ва МДМ ишлаб чиқариш хизматлари, уларнинг тасарруфида бўлган ускуналар ва РҲА қурилмаларининг схемаларига иш режимларига режали ўзгартиришлар киритилаётганда тезкор бошқарув даражасига мувофиқ тузилган қўшиб-ажратишларнинг асосий дастури ва варақаларига керакли ўзгартиришларни ва қўшимчаларни олдиндан киритишлари шарт. 182. Электростанция ва нимстанциялардаги барча қўшиб-ажратишлар, қўшиб-ажратишларни бажариш бўйича маҳаллий йўриқномаларга асосан бажарилиши шарт. 183. Юқори тезкор-диспетчерлик ходимлари тезкор бошқарувида бўлган электр ускуналарида ва РҲА қурилмаларида қўшиб-ажратишлар диспетчер фармойиши бўйича бажарилиши шарт. Юқори тезкор-диспетчерлик ходимларининг фармойишисиз ва рухсатисиз, лекин кейинчалик уларнинг эътиборига етказиш йўли билан қўшиб-ажратишни бажариш кейинга қолдириб бўлмайдиган ҳолатларда (бахтсиз ҳодиса содир бўлганда, табиий офатлар, ёнғин ва авария содир бўлганда) рухсат этилади. 20 Ёнғин ва аварияларни бартарф этишда тезкор-диспетчерлик ходими маҳаллий йўриқномаларга ва тезкор ёнғинни ўчириш режасига мувофиқ ҳаракат қилиши шарт. 184. Қўшиб-ажратиш фармойишларида юқори тезкор-диспетчерлик ходимлари томонидан белгиланган электр ускуналари ва РҲА занжирлари схемаларидаги керакли босқичларга бўлиниши билан операциялар кетма-кетлиги кўрсатилиши шарт. Қўшиб-ажратишни бошқарувчиларга, бир мақсадни кўзловчи операциялардан иборат тезкор қўшиб- ажратишларни ўтказишда бир вақтда биттадан кўп бўлмаган топшириқ берилиши шарт. 185. Мураккаб қўшиб-ажратишларни икки киши бажариши шарт, улардан бири назорат олиб боради. Икки киши қўшиб-ажратишларни бажараётганда назорат олиб борувчи мансаб бўйича катта бўлган киши бўлиши шарт. Қўшиб-ажратишларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик ҳар иккала бажарувчиларга юклатилади. Назоратчи шахс ушбу электр ускунасининг схемасини биладиган, қўшиб-ажратишни бошқариш қоидаларини биладиган ва энергетик масканнинг фармойиши бўйича қўшиб-ажратишларни бажаришга рухсат этилган маъмурий техник ходимлардан бўлиши мумкин. Мураккаб қўшиб-ажратишларда РҲА занжирларида операциялар бажариш учун РҲА хизмати ходимларидан учинчи кишини жалб этишга рухсат этилади. Ушбу ишчи, олдиндан қўшиб ажратишлар варақаси билан танишиши ва имзолаши ҳамда ҳар бир операцияни, қўшиб-ажратишларни бошқарувчи шахс фармойиши бўйича бажариши шарт. Бошқа ҳамма қўшиб-ажратишлар, ишга лаёқатли блокировка қурилмалари бор бўлганда навбатчилар таркибидан қатъий назар якка тартибда бажарилиши мумкин. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling