I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
21. 
Энергетика объектини (ишга тушириш комплексини) қабул қилиш комиссиясига тақдим этишга 
тайёрлаш учун буюртмачи томонидан ишчи комиссия тайинланади, ушбу комиссия, комплекс текширув 
учун якка тартибда синов ўтказилгандан кейин қурилмаларни далолатнома бўйича қабул қилади. Ушбу 
далолатномага имзо қуйилган вақтдан бошлаб буюртмачи қурилмаларнинг сақланиши учун жавобгар 
ҳисобланади. Ишчи комиссия комплекс текширувдан кейин ва аниқланган нуқсон ва качиликлар 
бартараф этилгандан кейин қурилмаларни далолатномалар бўйича қабул қилади, ҳамда қабул қилиш 
комиссиясига тақдим этиш учун қурилиши тугаган бино ва иншоатларнинг тайёрлиги тўғрисида 
далолатнома тузади. 
Ишчи комиссияга зарур ҳолатларда махсус кичик комиссиялар (қурилиш, турбина, қозон, гидротехника, 
электротехника, назорат ва бошқарув тизимлари бўйича ва б.) тузилиши шарт. 



Кичик комиссияларнинг объектдаги ишлаб чиқариш қисмлари кўламига мослиги ҳолати ҳамда 
қурилмаларнинг комплекс текширувга ва эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисидаги хулосалари ишчи 
комиссия томонидан тасдиқланган бўлиши шарт. 
22. 
Бино ва иншоотларни, қурилмаларни ишчи комиссия томонидан қабул қилишда бош пудратчи 
қурилиш ташкилоти буюртмачига ҳаракатдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларида ва соҳанинг қабул 
қилиш тўғрисидаги қоидаларида кўрсатилган ҳажмдаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт. 
23. 
Ишчи комиссия томонидан аниқланган нуқсон ва камчиликларнинг бартараф этилишини назорат 
қилиш, энергетика объектини қабул қилишга тавсия этган буюртмачи томонидан бажарилади. 
 
24. 
Энергетика объектларини ёки навбатларини комплекс ишга туширишни эксплуатация қилишга 
тўлиқ қабул қилишни қабул қилиш комиссияси амалга оширади.
 
25. 
Қурилмаларни, бино ва иншоотларни нуқсон ва камчиликлар билан эксплуатацияга қабул қилиш 
таъқиқланади. 
Комплекс текширувдан ва аниқланган нуқсон ва камчиликлар бартараф этилгандан кейин, қабул қилиш 
комиссияси томонидан қурилмаларни ва унга тегишли бўлган бино ва иншоотларни эксплуатацияга 
қабул қилиш далолатномаси ёзилади. Қабул қилиш комиссияси серияли қурилмаларни ўрганиш даври 
муддатини белгилайди. Бунда қурилмаларнинг керакли синови, ростланиши ва сигнализация ишлари 
тугалланиши ҳамда лойиҳада кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича қурилмаларни эксплуатация қилишни 
таъминланиши шарт. 
Намунавий бош қурилмалар учун ўрганиш муддатини буюртмачи (ҳомий) томонидан ушбу қурилмани 
ўрганиш, ростлаш ва сигнализация бўйича кординацион иш режасига асосан белгилайди. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling