I. 2022 йил январь-май ойларида амалга оширилган ишлар


Download 23.5 Kb.
bet2/4
Sana11.03.2023
Hajmi23.5 Kb.
#1260918
1   2   3   4
Bog'liq
Маълумот

Тубдан янгиловчи” инновацион ишланмалар жорий қилинди.
100 нафари ёш олимлар нуфузли хорижий илмий-тадқиқот муассасаларига илмий стажировкаларга юборилди.
Ёшлар технопарклари сони 6 тага етказилди.
Ҳисобот даврида энергетика тармоғини ривожлантириш бўйича жами 36 та (фундаментал – 4 та, амалий – 17 та, инновацион – 5 та,
қўшма – 5 та ва ёш олимлар – 5 та) тадқиқот лойиҳаларига 17,3 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилди.
Шунингдек, мазкур соҳага оид умумий қиймати 2,9 млрд. сўмлик
5 та
тижоратлаштириш ҳамда 1,4 млрд. сўмлик 4 та стартап лойиҳалар молиялаштирилди.
Геология тармоғини ривожлантириш соҳаси учун вазирлик томонидан жами 21,5 млрд. сўмлик 21 та лойиҳа молиялаштирилди.
“Навоий КМК” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ корхоналари учун умумий қиймати 36,7 млрд. сўмлик 28 та лойиҳалар Минерал ресурслар, Геология ва геофизика ва ГидроИНГЕО институтлари томонидан амалга оширилмоқда.
Инсон капиталини ривожлантириш борасида жорий йилда
3 та (“Докторантлар учун халқаро стипендия”, “Олима аёллар грантлари”, “Таълим муассасалари учун кимё ва биология фанларидан ўқув ва илмий адабиётларни яратиш”) танлов ўтказилди, 4 та кўргазма, 3 та илмий тадбирлар ҳамда илм-фан ва таълим соҳасида раҳбар хотин-қизларининг инновацион бошқарув компетенциясини ривожлантириш бўйича “Инновацион менежмент” махсус ўқув курси ташкил этилди.
20 нафар олий таълим муассасалари илмий ишлар
ва инновациялар бўйича проректорлари хорижий илмий-тадқиқот муассасаларига илмий стажировкаларга юборилди.
Шу билан бирга, олий таълимдан кейинги таълим учун ажратилган квоталар сони (2021 йилга нисбатан) 2 баробарга оширилиб 4 100 тага етказилди.
Ҳисобот даврида ҳудудлар кесимида умумий қиймати 125,9 млрд. сўмлик 137 та инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, вазирлик маблағлари ҳисобидан 93,7 млрд. сўмлик 86 та лойиҳа, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5,9 млрд. сўмлик 13 та лойиҳа ҳамда ташаббускор тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда 26,3 млрд. сўмлик 38 та лойиҳа молиялаштирилди.
Натижада инновацион ҳудудларда жами 1 290 та янги иш ўринлари яратилди ва 80 та корхоналарда 230 турдаги инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, шу жумладан 30 турдаги маҳсулотларни экспортга йўналтириш чоралари кўрилмоқда.
Ҳудудларда умумий қиймати 19,2 млрд. сўм бўлган 3 та Тошкент, Самарқанд ва Андижон Ёшлар технопарклари ташкил этилди. Технопаркларда 80 нафар ёшларга акселерация дастурлари ташкил этилди ва 40 та стартап лойиҳалар шакллантирилди.



Download 23.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling