I бўлим Томошабин бўлманг


Download 117.44 Kb.
bet16/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Кўнгил ҳақида

Қўнгил - кишининг ҳис-туйғу ва кечинмалари манбаи; юрак, қалб, дил. Кишининг ҳис туйғулари асосан кўнгил орқали ифода этилади.


Масалан: Кўнгли бор - хоҳиши бор, майли бор ёки мойил дегани;
Кўнгли очик ёки очиқ кўнгил - истагини, хафа ёки хурсандлигини яширмайдиган, тортинмай гаплашаверадиган одам.
Кўнгли жойига тушди - хотиржам бўлди, тинчланди ёки таскин топди маъносида.
Кўнгли бузуқ - фикри, нияти ёмон, ёмонлик қилишни ўйловчи ёки ғамгин, руҳан эзилган, кўнгли яримта.
Кўнгли оқ - бировга ёмонликни истамайдиган; беғараз, юраги тоза одам.
Кўнгли тош - раҳм шафқат йўқ; шафқатсиз.
Кўнгил ёзмоқ - ғам - ғуссани тарқатмоқ, хурсандчилик қилмоқ.
Кўнгли кўтарилди - рухланди, рухи, кайфияти кўтарилди.
Кўнгил сўрамоқ - бошига бирор мусибат тушган одамдан ҳол - аҳвол сўрамоқ, ҳамдард бўлмоқ, кўнгил кўтарувчи сўзлар айтмоқ дегани.
Кўнгил овламоқ - бировни хурсанд қилишга, кайфини чоғ қилишга интилмоқ.
Кўнгли чопди - табиатига, дидига мос келмоқ.
Кўнгли чўкди - руҳи тушиб кетди, ўксиди, умидсизликка берилди.
Кўнгли юмшади - ачиниб раҳми келди, аччиғидан, қаҳридан тушди.
Кўнгли оғриди - хафа бўлди, ранжиди.
Кўнгли совиди - аввалги яхши муносабати, майли йўқ бўлди.
Кўнглига келди - ўзича ўйлади, хаёлидан ўтказди.
Кўнгилга қарамоқ - ройига, хоҳиш - истагига қараб иш тутмоқ.


Қуръони Каримдан

Кўнгил, дил хусусидаги оятлар.


Бақара сураси 7 - оят. Уларнинг диллари ва қулоқларига Аллоҳ муҳр уриб қўйган. Кўзларида эса парда (бор). Улар учун улкан азоб (тайёрлаб қўйилган).
Бу оят куфр (имонсизликни) танлаганларга тегишлилиги 6 - оятда келтирилган.
10 - оят, Уларнинг дилларида хасталик (шубҳа ва кибр касали) бор.
Аллоҳ уларга (шу) хасталикни зиёда қилди, (мўминмиз, деб) ёлғон гапирганлари учун уларга (охиратда) аламли азоб бордир.
88 - оят. “Дилларимиз (Ислом учун) берк” - дейдилар. Йўқ, балки куфрлари сабабли уларни Аллоҳ лаънатлаган. Бинобарин уларнинг озчилик қисмигина имон келтирадилар.
97 - оят. Айтинг (эй, Муҳаммад): “Ким Жаброилга душман бўлса”, ахир, у уни (Қуръонни) қалбингизга Аллоҳнинг изни билан ўзидан аввалги (илоҳий китобларни) тасдиқ этадиган, мўминларга ҳидоят ва хушхабар ҳолида нозил қилдику!
225 - оят. Аллоҳ сизларни (фақат тилингиз учида айтган) бехуда қасамларингиз учун жавобгар қилмади. Балки, дилларингиз касб этган нарса (қасамларингиз) учун жавобгар қилур. Аллоҳ кечиримли ва ҳалимдир. Изоҳ: Дилни билувчи Аллоҳдир.
Оли имрон сурасидан оятлар
7-оят, У сизга китоб (Қуръон) ни нозил қилган зотдир. Унда шу Китобнинг "онаси" саналмиш (маъноси) аниқ оятлар ва (шу билан бирга) бошқа муташобих (маъноси Ўзидан ўзгага номаълум) оятлар хам бор. Аммо, дилларида оғиши бор кимсалар одамларни фитнага солиш ва ўз талқинига мувофиқ маънолар бериш учун унинг (Қуръоннинг) муташобиҳ оятларига эргашадилар. Ҳолбуки, ундай оятлар тахлили (асл маъносини) фақат Аллоҳнинг Ўзигина билур...
Изоҳ: "Муташобих” - зоҳирий ва луғавий маъносини айтиш мумкин бўлмайдиган мураккаб оятлар. Бу каби оятларни туб моҳиятига етиб бориб, ҳаётга тадбиқ этишга буюрилмайди.
8-оят. "Эй Раббимиз, бизни ҳидоят йўлига солганингдан кейин дилларимизни (тўғри йўлдан) оғдирма ва бизга хузурингдан рахмат ато эт! Албатта, Сен (барча неъматларни) ато этувчидирсан."
29-оят. Айтинг "Кўксингиздаги нарсани хоҳ яширинг, хоҳ ошкор қилинг Аллоҳ уни билур. Осмонлару Ердаги нарсаларни (ҳам У) билур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.
Нисо сураси
155-оят. Ахдни бузганларни, Аллоҳнинг оятларини инкор этганларни, пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганларни ва “Дилимиз берк” деганлари сабабли (уларни жазоладик). Йўқ! Балки, куфрлари туфайли Аллоҳ уларнинг дилларини мухрлаб қўйгандир. Шунинг учун озчиликдан ташқарилари имон келтирмайдилар. »
63-оят. Ана ўшаларнинг дилларидаги (нифоқ)ни Аллоҳ билур. Бас, Сиз улардан юз ўгиринг ва уларга насиҳат қилинг ҳамда ўзлари ҳақида етук сўз айтинг!
Аъроф сураси
29-оят. (Яна) айтинг: Раббим андишали бўлишга буюрган. Ҳар бир масжид (намоз) олдидан дилларингизни тўғри қилинг! (Аллоҳга) динни холис қилган холларингизда дуо қилингизлар. Сизларни (аввал бошда яратган) бошлаганидек, (қиёматда мангу ҳаётга) қайтурсизлар.
43-оят. Дилларидаги (ўзаро) адоват туйғуларини суғуриб ташлаймиз. Остиларидан анхорлар оқажак. (Шунда) айтурларки: "Ушбу (неъматларга бизни бошлаб келган Аллоҳга хамд айтамиз.)"...
Анфол сураси
62-оят. Агар (улар-кофирлар) Сизни алдамоқчи бўлсалар, бас, албатта сизга Аллоҳ (Ўзи) кифоядир. У сизни (Ўз) ёрдами ва мўминлар билан қувватлантирган.
63-оят. Ва уларнинг дилларини ўзаро яқинлаштирган зотдир. Агар (сиз) ердаги ҳамма нарсани сарфлаганингизда ҳам уларнинг дилларини бир-бирига боғлай олмаган бўлур эдингиз. Лекин Аллоҳ уларнинг ўртасини боғлади. Албатта, У қудратли ва ҳикматлидир.
70 - оят. Эй, Пайғамбар! Қўлларингиздаги асирларга айтинг: “Aгap Аллоҳ дилларингизда яхшилик (имон) борлигини билса, сизлардан олинган (товон) дан яхшироқ нарса берур ва сизларни кечирур. Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир.”



Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling