I бўлим Томошабин бўлманг


Download 117.44 Kb.
bet2/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Келсангиз бас
(Фарзандларимга)
Бир кунда бир кўрмасакда,
Қарз саломиз эшитсак бас.
Мехрингизга хўп ташнамиз,
Таббассумла келсангиз бас.

Кўнглим учун кўнглингиз очиб,


Ўтирсангиз ёнимда бас.
Ширин сўзнинг гадосимиз,
Буғдой сўзиз аяманг бас.

Меҳр дерлар кўзда бўлур,


Кўзларимиз кўзингизда.
Ижро бўлар қазо намоз,
Дийдор қазо бўлмасин бас.

Ота-она фарзандларин,


Қўлларига қарамайди.
Қуруқ қўлли бўлсангизда,
Соғинтирмай келсангиз бас.
Абдуллахўжа
11.11.2016 йил


Хотирлаш ва қадрлаш
Ёд айлайлик ҳамкасблар,
Ўтганлар хотирасин.
Жангда халок бўлганлар-у,
Тирик қолганлар барчасин.

Шулар қатор хотирлайлик,


Кимёгарлар жонбозларин.
Ўзбек кимё саноатин,
Тамал тошин қўйганларин.

Ҳам бурчимиз, ҳам қарзимиз,


Улар руҳин шод айламоқ.
Тиловатни қуръон қилиб,
Савобларин бахш айламоқ.

Ҳамкасбларим ёдда тутинг!


Ҳеч бир инсон йиғламасин.
Қорнига ҳам, қадрига ҳам,
Бу кунларни шукурин қилиб.

Қадрлайлик бир-биримиз,


Меҳр-қадр эгизакдир.
Меҳрсизлик-ёлғизликдир,
Қадр қилган ҳеч кам бўлмас.

Тортган ёки ерда қолмас,


Қадр қилсак кенгаяди.
Аҳил-паймон сафларимиз,
Қадр билган қадрдонлар
Омон бўлсин бошларимиз.


Байрам билан табриклаб Абдуллахўжа хожи.
9 май 2020 йил.


Сендан ризодорман болам!
(Ўғлим Нуриллахонга бағишладим.)

Покдамон, покизадирсан сендан ризо бўлдим болам,


Сайрату-Нурингдан ўргилай сендан ризо бўлдим болам.
Мардонавор елдинг-югурдинг ғамлардан озод айладинг,
Ҳимматингдан ўргилай, сендан ризо бўлдим болам.

Ўз уддангдан ўзинг чиқиб мушкулларни осон айладинг,


Ғайратингдан ўргилай, сендан ризо бўлдим болам.
Тинмайин меҳнат қилиб, дунёйим обод айладинг,
Меҳнатингдан ўргилай, сендан ризо бўлдим болам.

Айладинг кўнглимни хўб шод ҳам илму, ҳам ҳунар топдинг,


Шодонлигингдан ўргилай, сендан ризо бўлдим болам.
Ота-она, жигарларинг кўнглини олмоқ одатинг,
Одатингдан ўргилай, сендан ризо бўлдим болам.

Ҳар она фарзандлари сендайин бўлсайди кошки,


Хислатингдан ўргилай, сендан ризо бўлдим болам.
Гар тупроқ олсанг азизим олтин бўлсин илоҳим,
Одобларингдан ўргилай, сендан ризо бўлдим болам.

Ҳодисотларинг бало-ю, офатларидан асрасин,


Қоматларингдан ўргилай, сендан ризо бўлдим болам.
Бир тану, бир жон бўлингиз, аҳлу паймон, ҳам меҳрибон,
Яхшиликларингдан ўргилай, сендан ризо бўлдим болам.

Ҳимматларингдан ўргилай, сендан ризо бўлдим болам.


Хизматларингдир беминнат сендан ризодирман болам!


Ушбуни 1998 йил 20 январ, яъни ўғлим таваллудининг 24 йиллиги куни тақдим этдим.



Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling