I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Назорат остида товар етказиб бериш усули қўлланилганда мусодара қилинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни тасарруф этиш


Download 363.71 Kb.
bet187/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

409-модда. Назорат остида товар етказиб бериш усули қўлланилганда мусодара қилинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни тасарруф этиш
Ўзбекистон Республикасининг ва чет давлатларнинг судлари томонидан очиш ва чек қўйиш пайтида назорат остида товар етказиб бериш усули қўлланилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича мусодара қилинган пул маблағлари, шунингдек бунда мусодара қилинган мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари божхона органлари ва бошқа ваколатли органлари мазкур усулни қўллашда иштирок этган давлатлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва чет давлатларнинг ваколатли органлари ўртасидаги келишувга мувофиқ тақсимланади.
XII бўлим. Якунловчи қоидалар
410-модда. Божхона органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси
Божхона органлари ва улар ихтиёридаги дарё кемалари ўз байроғига эга бўлади. Божхона органларининг автотранспорт воситалари ҳамда ҳаво кемалари фарқлаш белгисига эга бўлади.
Байроқ ва фарқлаш белгиси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
411-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона иши соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(411-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
412-модда. Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(412-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3(I)-сон, 31-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )
Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling