I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис фаолияти устидан назоратни амалга ошириш тартиби


Download 363.71 Kb.
bet134/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

288-модда. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис фаолияти устидан назоратни амалга ошириш тартиби
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис фаолияти устидан божхона органлари томонидан назорат бевосита божхона расмийлаштируви жараёнида амалга оширилади.
Божхона брокери ёки ўз штатида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис мавжуд бўлган бошқа юридик шахс божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг божхона органларига нисбатан мажбуриятларини чеклаши мумкин эмас.
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ва божхона брокери ёки бошқа юридик шахс ўртасидаги муносабатлар меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.
VIII бўлим. Божхона тўловлари
42-боб. Асосий қоидалар
289-модда. Божхона тўловларининг турлари
Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда қуйидаги божхона тўловлари тўланади:
божхона божи;
қўшилган қиймат солиғи;
акциз солиғи;
божхона йиғимлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин.
(289-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Божхона божларининг ва солиқларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
290-модда. Божхона божлари, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи
Божхона божларига импорт, экспорт, алоҳида (махсус, антидемпинг ва компенсация) ва мавсумий божхона божлари киради.
Импорт божхона божи товар божхона ҳудудига олиб кирилаётганда тўланади.
Экспорт божхона божи товар божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида (махсус, антидемпинг ва компенсация) божхона божлари қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлланилади.
(290-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Мавсумий божхона божлари товарларни божхона ҳудудига олиб кириш ва божхона ҳудудидан олиб чиқишни тезкор тартибга солиб туриш учун қўлланилади. Бунда бож тарифида назарда тутилган божхона божларининг ставкалари қўлланилмайди. Мавсумий божхона божларининг амал қилиш муддати улар белгиланган пайтдан эътиборан олти ойдан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинади.
(290-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling