I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида товарларни гаровга қўйишга доир талаблар


Download 363.71 Kb.
bet160/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

343-модда. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида товарларни гаровга қўйишга доир талаблар
Товарларни гаровга қўйиш божхона органи ва кафолат шартномаси бўйича тўловчи ёки бошқа шахс бўлиши мумкин бўлган гаровга қўювчи ўртасидаги гаров тўғрисидаги шартнома билан расмийлаштирилади.
Гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
Гаровга қўювчи гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ гаров нарсасини тасарруф этишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гаров тўғрисидаги шартнома қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади.
(343-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
344-модда. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида банк кафолатини қўллаш
Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида Ўзбекистон Республикасида банк операцияларини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган банкнинг кафолати қўлланилиши мумкин.
Банк кафолатида кўрсатилган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасининг миқдори тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг ва фоизларнинг суммасидан кам бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловчи томонидан банк кафолати билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонунчиликка мувофиқ сўзсиз тартибда кафолат берган банкдан божхона органи томонидан ундириб олинади.
(344-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
345-модда. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида суғурта мажбуриятини қўллаш
Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида тўловчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартномасига кўра суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси қўлланилиши мумкин.
Суғурта полиси билан тасдиқланадиган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасининг миқдори тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг ва фоизларнинг суммасидан кам бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта полиси билан таъминланган мажбурият тўловчи томонидан бажарилмаган тақдирда божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар суғурта полисини берган суғурталовчидан божхона органи томонидан сўзсиз тартибда қонунчиликка мувофиқ ундириб олинади.
(345-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling